Ҳаё имондандир

518
0

Ҳаё имондандир

Аллоҳ таоло айтади: “Эй пайғамбар, жуфтларингизга, қизларингизга ва мўъминларнинг аёлларига айтинг, устларига ёпинчиқларини ўрасинлар! Мана шу уларнинг (чўри эмас, балки озод аёллар эканликлари) танилиб, озорланмасликлари учун энг яқин (воситадир)”. (Аҳзоб сураси, 59-оят).

Бошқа бир оятда: “Мўминаларга ҳам айтинг, кўзларини (номаҳрам эркакларга тикишдан) тўссинлар ва авратларини (ҳаромдан) сақласинлар! Ҳамда кўриниб тургандан бошқа зеб-зийнатларини (яъни устларидаги либосларидан бошқа зеб-зийнатларини номаҳрамларга) кўрсатмасинлар ва кўкракларини рўмоллари билан тўссинлар. (Нур, 31).

 Мазкур оятларга мувофиқ балоғат ёшига етган ҳар бир қиз-аёллар ҳижобланиши ва зийнатларини беркитишлари фарз бўлган. Ушбу оятлар Қуръонда муфассал баён қилинган ҳукмлар бўлиб, Аллоҳга имон келтирган муслималар бу ҳукмга амал қилишлари вожибдир.

 Куни кеча ижтимоий тармоқларда Жалолобод вилояти Бозорқўрғон туманидаги мактаблардан бирининг директори ва завучини мактаб рўмол ўраб келган бир муслима синглимизни рўмолини ечтиришга бўлган ҳаракатлари акс этган видео тарқалди. Видеода улар Қирғизистон дунёвий давлат эканлиги ва мактаб ўқувчилар мактаб уставига амал қилишлари кераклиги иддаоси билан синглимиздан рўмолни ечишни талаб қилиб, бундай кўрсатма уларга юқоридан берилганини айтишди. Бошқа бир видеода эса икки “эркак” рўмолини ечишни хоҳламаётган муслима қизнинг рўмол ўрашига рухсат берадиган ўзлари эканлигини даъво қилишгани акс этган эди.

 Мана орадан бир неча кун ўтган бўлишига қарамай на инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар, на муфтиёт ва на бирор аҳли илм бу воқеа бўйича бирор муносабат билдирди. Ўз вақтида Қирғизистонда таниқли уламо, собиқ муфтий Чубак ҳожи – Аллоҳ раҳмат қилсин, жаннат кенгликлари билан ризқлантирсин – “Қайси мактаб директори ҳижобга қарши чиқиб, ўқувчи қизларни мактабга киритмай босим ўтказса, имомлар, ўша директор ўлса жаноза ўқиманглар” деб, уламолар бу масалада қандай позицияда туриши кераклигини намоён қилган эди.

 Маълумки, шариат қонунларини бутунича ёки унинг қатъий исбот қилинган муфассал қонунларини инкор қилиш куфрдир. Инсон диндан чиқиб кофир бўлса унга жаноза ўқилмайди ва мусулмонлар қабристонига қўйилмайди. Шу сабабли ҳам Чубак ҳожи рўмолга осилганларга жаноза ўқимасликка фатво берган эди. Аммо, афсуски, ҳозирча бирорта ҳам уламо ўқувчи қизлар рўмоли ҳимояси учун чиқишга журъат қилишмади. Фақат юрагида дин ғами бўлган, ғаюр ҳамюртларимизгина бу масалада ўз позицияларини билдириб, видео мурожаат билан чиқишмоқда.

 Мактаб ўқувчиларининг рўмол ўраш масаласи Қирғизистонда “сурункали касаллик” кўринишини олган бўлиб вақти вақти билан “қўзғаб” туради. Масалан, Қирғизистоннинг экс-президенти Роза Отунбоева 2015-йили мамлакат жанубида ҳижоб кийган қизлар кўпаётганидан ташвишга тушгани ва безовта эканлигини маълум қилганди.

 “Бизнинг минтқадаги қизларнинг келажагидан ташвишдаман. Мен яқиндагина республиканинг жанубий вилоятларида бўлиб қайтдим ва мактабларда кўплаб қизлар рўмол билан юрганидан ташвишга тушдим. Бизда таълим вазирлиги ўқувчи қизларга рўмол ўраш ҳуқуқини бериши зарур дея бу масалани парламентда доимо кўтарадиган маҳмадона депутатлар бор. Лекин бизнинг аёллар, эркак депутатлар ҳеч қачон уларни танқид қилишмайди, қарши бир оғиз сўз ҳам айтишмайди, чунки улар ўзларининг сохта электоратлари (сайловчилар овозлари) учун курашишади. Биз қаёққа қараб кетяпмиз, жаноблар?”, – деган эди Роза Отунбоева.

 Аммо шу Отунбаеванинг ўзи 2019-йили “аёллар дуч келаётган зўровонликка қарши кураш” иддаоси билан Бишкекдаги музейда яланғоч сурат ва яланғоч аёллар кўргазмаси ташкилотчиларидан бўлди.

Муслималарнинг рўмол ўрашлари, зийнатларини номаҳрамлардан беркитишлари исломий қадриятлардан. Ислом дунёқараши аёлларни муқаддас деб билиб, уларга “ҳимоя қилиниши вожиб бўлган номус” деб эътибор қилади. Қизларимизнинг ҳижобланиб юришлари исломий қадриятларни жамиятда пайдо қилиш учун ташланаётган қадамларни мустаҳкамлайди. Исломни ҳаётимизга кириб келишини тезлаштиради. Шу сабабли куфр олами бу кўринишга қарши ноқонуний йўллар билан бўлса ҳам жиддий курашади. Ўз малайлари ва уларнинг югирдакларидан ҳам шуни талаб қилади. Ислом душманлари мусулмонларни адаштириш ва чалғитиш мақсадида, “илмонийлик” ёки “дунёвий таълим”, “руҳий таълимот” деган тушунарсиз ва мантиқсиз атамалардан фойдаланишади. Улар исломий юртларда илмонийликни ривожлантириш программаси асосида иш олиб боришади. Жамиятнинг исломийлашиб боришини олдини олишга қаратилган ҳаракатларнинг барчаси – бузуқчиликни ривожлантириш ишлари – илмоний тузумни кучайтиради. Улар рўмол ўраган қизларнинг ҳақ ҳуқуқлари поймол бўлаётганини билиб туришса-да ўзларини билмаганга олишади.

 Шундай экан, биз инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ёки бошқа демократик институтлардан умид қилмай, муслима сингилларимизнинг номусини ҳимоя қилиш йўлида бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилишимиз, ижтимоий тармоқлар ва имкониятимиздаги бошқа воситалар орқали ўз норозилигимизни изҳор қилиб, номуссизлардан муслималардан қўлини тортишини талаб қилишимиз зарур.

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here