بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Эй Судан аҳли! Ҳақиқий ўзгариш сизни қашшоқлаштирган ва бойликларингизни талаган капитализм асосида эмас, Ислом асосида рўёбга чиқади!
Суданда зулм ва коррупцияга қарши ёшлар ҳаракати учқуни бошланганига икки йил бўлиши муносабати билан, Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти матбуот бўлими баёнот нашр қилди. Баёнотда «инсонлар аҳволи борган сари ёмонлашаётгани, чунки фақат ҳукмдорлар ўзгартирилгани, тузум ва қонунлар эса, ўша-ўша, ўзгармагани» айтилди.
Шанба куни иккинчи қўзғолон ҳаракатини бошлаш тўғрисида чақириқлар янграётган экан, ушбу матбуот баёнотида қуйидагилар таъкидланди:
«Тўғри ҳаракат – капиталистик тузумни ўзгартиришни талаб қилишдир. Чунки фуқарони қашшоқ, юртни вайрон этган ҳам капиталистик тузумдир. Ҳукмдорларни мустамлакачи кофир Ғарбга тобе қилиб, ўз халқларининг дори-дармони ва озиқ-овқати ҳисобига бўлса ҳам шу Ғарбнинг буйруғини бажарадиган ва уни рози қиладиган малайларга айлантирган капиталистик тузумдир».
Баёноти сўнггида бундай дейилди:
«Бироқ ҳақиқий ўзгартириш иши шахсларни ўзгартириш ҳамда қонун ва тузумни душмандан олиш билан бўлмайди. Йўқ, асло. Балки ҳақиқий ўзгартириш ҳукмрон сиёсий мафкурани ўзгартириб, ўрнига Уммат ақидасига, буюк Исломга асосланган мафкурани олиб келиш билан бўлади. Бу мафкура Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлатида татбиқ қилинади.
Роя газетасининг 2020 йил 23 декабр чоршанба кунги 318-сонидан