Тожикистонлик даъватчи биродаримизнинг вафот этгани тўғрисида хабар

0
653

 Тожикистонлик даъватчи биродаримизнинг вафот этгани тўғрисида хабар

مِنَ الْمُؤْمِنِينَ رِجَالٌ صَدَقُوا مَا عَاهَدُوا اللَّهَ عَلَيْهِ فَمِنْهُمْ مَنْ قَضَى نَحْبَهُ وَمِنْهُمْ مَنْ يَنْتَظِرُ وَمَا بَدَّلُوا تَبْدِيلًا

 “Мўминлар орасида Аллоҳга берган ўз аҳду паймонларида содиқ турган кишилар бордир. Улардан айримлари ўз аҳдига вафо қилди, (яъни шаҳид бўлди), айримлари эса (шаҳид бўлишга) интизордир. Улар (аҳду паймонларини) ўзгартирганлари йўқ”

 Биз, даъват юкини зиммасига олиб, узоқ йиллар бу йўлда тинимсиз ҳаракат қилган биродаримиз Алиев Шарифуллоҳнинг вафот этганини чуқур қайғу билан хабар қиламиз.

 1978-йили Тожикистоннинг Сўғд вилояти Хўжанд шаҳрида туғилган биродаримиз Алиев Шарифуллоҳ Ҳизб ут-Таҳрир фикрлари билан танишди ва 1998-йилдан бошлаб унинг сафида пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни барпо этиш орқали исломий ҳаётни қайта бошлаш йўлида жидду жаҳд билан фаолият олиб борди. Биродаримизнинг Ҳизб сафида олиб борган фикрий ва сиёсий кураши Имомали Раҳмон бошчилигидаги тоғут тожик режими назаридан четда қолмади. Золим режим Шарифуллоҳнинг фаолиятига чек қўйиш илинжида уни 2000-йили соҳта айбловлар билан қамоққа ташлади. Биродаримиз золим қамоқхонасида ғайриинсоний шароит ва зулмлар остида режим томонидан белгиланган қамоқ жазосини ўтаб чиққанидан кейин ҳам даъват фаолиятини тўхтатмади. Бу  йўлда у маломатчининг маломати, золимнинг зулмига заррача парво қилмади. Шу сабабли золим режим уни яна икки марта қамоқ жазосига ҳукм қилди. Биродаримиз умрининг 13,5 йилини золим қамоқхонасида ўтказди. Аммо бу зулмлар биродаримизнинг қатъиятини зинҳор синдира олмади. Аксинча у 2020-йилларнинг бошида навбатдаги қамоқ муддатини ўтаб озодликка чиққанидан кейин ҳам аввалги шижоат ва қатъият билан ўз фаолиятини давом эттирди.

 Афсуски, золимнинг қамоқхоналарида қўлланилган ғайриинсоний қийноқ ва одам яшаши учун зарур бўлган оддий шароитларнинг ҳам йўқлиги биродаримизнинг соғлигига салбий таъсир кўрсатди. Шарифуллоҳ 2021-йил 1-январ куни бу фоний дунёни тарк этди.   

 Биз, Аллоҳ таолодан биродаримиз Алиев Шарифуллоҳни Ўзининг кенг раҳматига буркашини, жаннатда пайғамбарлар, сиддиқлар ва шаҳидлар билан бирга қилишини сўраймиз.

 Биродаримизнинг ортида қолган оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор қиламиз. Аллоҳ  таоло сизларга сабри жамил ато этсин.

 Шарифуллоҳ биродаримизнинг вафоти бизларни чуқур қайғуга солган бўлсада, Аллоҳни рози қилувчи сўздан бошқасини айтмаймиз:

إنا لله وإنا إليه راجعون

“Албатта биз Аллоҳнинг бандаларимиз ва албатта Ўзига қайтажакмиз”  [Бақара 156]

 Ҳизб ут-Таҳрир Қирғизистон матбуот бўлими

NO COMMENTS