Қирғизистон 2020-йилда донорлардан 346 млн доллар олди

0
557
Қирғизистон 2020-йилда донорлардан 346 млн доллар олди

 Қирғизистон ҳукумати матбуот хизматининг маълум қилишича, 2020-йили Қирғизистон COVID-19 билан курашга 346,8 млн доллар миқдорида четдан пул олган. 2021-йилда қўшимча 427 млн доллар маблағ келиши кутилмоқда.

 Ҳукумат умумий COVID-19 пандемияси билан курашга 774 млн доллар киритишни режалаштирмоқда. Ундан 177 млн доллари грант асосида, қолган 597 миллиони  кредитлар.

 Йирик кредитор қатори Қирғизистонга 242 млн доллар насия берган Халқаро валюта фонди бўлмоқда (ХВФ).

 Коронавирус пандемияси ва Қирғизистондаги сиёсий воқеалар вақтида ўлкада иқтисодий инқироз бошланган. Бюджет танқислиги рекорд даражага 35,6 млрд сомга етди.

 Қирғизистон ҳукумати бир йил оралиғида қўшни мамлакатларга ва халқаро донорларга моддий ёрдам сўраб кўп марта мурожаат қилди.

 Изоҳ: Молия вазирлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, 2020 йилнинг 31 июли ҳолатига кўра, давлатнинг ташқи қарзи миқдори 4 миллиард 169 миллион 600 минг долларни ташкил этган.

 Вазирликнинг қайд этишича, “доимий асосда ташқи қарздорлик даражасини пасайтириш бўйича ишларни олиб бормоқда”. 2019 йилнинг охирида ташқи қарз даражаси ялпи ички маҳсулотнинг 45,5 фоизигача пасайтирилган, аммо 2020 йили COVID-19 пандемияси билан боғлиқ инқироз туфайли ялпи ички маҳсулотнинг 56,2 фоизигача ўсди.

 Нима сабабдан Қирғизистон борган сари қарз ботқоғига ботиб бормоқда? Бу ҳолат унинг ички бошқарув системасига алоқадорми? Йўқ албатта, Қирғизистоннинг иқтисодий ночорлаб боришининг асоси, халқаро оламий глобал бошқарув системаси томонидан атайин пайдо қилинади. Бу жараёнда Қирғиз сиёсий доирасининг роли коррупцияга ботиб қолганидадир. Шу коррупциялашган схема ҳам, ташқи мустамлака давлатлар томонидан ривожлантириб борилади. Уларга Қирғизистон 4 миллиард доллардан зиёд қарзга ботиб қолиши учун шу қарзларнинг бир қисмини ўзлаштириб олиш ҳақида фикрлайдиган коррупция ботқоғига ботган амалдорлар керак. Халқаро сиёсат вакиллари айнан шу ҳаромтомоқ сиёсий гуруҳдан фойдаланади. Чунки бу гуруҳ мамлакат учун қарз олаётганида “оғир саноатни ривожлантириш учун, ҳатто шу кунга келиб сотиб йўқ қилиб юборишган йирик корхоналарни қайта ишлатиш учун” деб бирор марта қарз сўраган эмас.

Абдураҳмон Одилов

NO COMMENTS