بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти Росулуллоҳ ﷺга ёрдам бериш учун ва яҳудийлар билан муносабатларни нормаллаштиришга қарши тадбир ўтказди
Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти яҳудийлар билан муносабатларни нормаллаштиришга қарши ўзининг бутун юрт бўйлаб олиб бораётган йирик халқ тадбирларини давом эттирган ҳолда, 2020 йил 31 октябр шанба куни Умму Дурмон-Шуҳадо минтақасида норозилик намойиши ўтказди. «Яҳудийлар билан муносабатларни нормаллаштириш хиёнатдир, ким уни қилса Аллоҳ, Росули ва мўминларга хиёнат қилган бўлади» номли ушбу намойишнинг диққатга сазовор жиҳати шу бўлдики, унга йўловчилар ҳам яхши муносабат билдирдилар ҳамда такбирлар айтиш, айни жирканч нормаллаштириш жиноятига қарши ҳайқириш, изоҳлар бериш, шиорлар кўтариб чиқишда Ҳизб аъзоларига қўшилдилар. Дарҳақиқат, кўчадаги йўловчилардан жуда кўпчилиги намойишда иштирок этиб, бошдан охирига қадар Ҳизб аъзолари билан бирга плакат ва байроқлар кўтариб чиқишди. Намойиш тугагач, бир қатор иштирокчилар келишиб, Ҳизб билан бирга фаолият қилишга тайёр эканликларини билдирдилар. Ҳизб аъзолари билан мунозарага қўшилиб, беқиёс ҳамкорлик кўрсатдилар. Албатта, бу яҳудийлар билан муносабатларни нормаллаштирилишига қарши бўлган Умматнинг асл хазинасини кўрсатмоқда.
2020 йил 3 ноябр сешанба куни соат 13:00да эски масжид олдидаги «Ҳуррият» майдонида ҳам Ҳизб Ислом душманларининг саййидимиз Муҳаммад мустафо ﷺни таҳқирлашларига қарши «Барчамиз Сизга фидо эй Росулуллоҳ» номли намойиш ўтказди. Намойиш иштирокчилари жуда яхши муносабат билдириб, Росулуллоҳ ﷺга ўз муҳаббатларини намойиш этишди. Шунингдек, Ҳизб ут-Таҳрирнинг фаолияти ҳамда унинг Ислом Уммати масалалари олдидаги мустаҳкам позициясини олқишладилар. Бу уларнинг намойишдаги ҳаракатлари ва Ҳизб аъзолари ортидан ҳайқириб туришларида намоён бўлди.
Шу куннинг ўзида Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари Вудд-Маданий шаҳридаги катта бозорда оммавий мурожаат йўллаш тадбирини ўтказдилар. «Яҳудийлар билан муносабатларни нормаллаштириш жиноят ва хиёнатдир, Судан аҳлининг бунга алоқаси йўқ» номли ушбу тадбирда кўпчилик, айниқса, сиёсатчилар ижобий муносабат билдириб, қилинган мурожаатни қўллаб-қувватладилар.
Шу билан параллел равишда ва бир вақтнинг ўзида Умму Дўрмон шимоли маҳалласида «17-қўзғолон» районида ҳам оммавий мурожаат йўллаш тадбири ўтказилди. Тадбир номи «Муваффақиятсиз ҳукумат Халқаро Валюта Фонди кўрсатмаларини бажариш билан одамларни очликда қийнаш ва ҳалок этишда давом этмоқда», деб аталди. Дарҳақиқат, бу мурожаат «давлат қўллаб-қувватловини бекор қилиш» дастаги остида ёқилғи маҳсулотларининг нархини оширилиши ортидан уюштирилди.
«Транспорт инқирози… таҳлил ва ечимлар» номли даврий мурожаат 2020 йил 5 ноябр пайшанба куни Калокила бозорида ўтказилди. Уни устоз Абдулфаттоҳ Аҳмад Зовбайт тақдим этди. Йиғилганлар мурожаатда айтилган фикрларни жуда яхши қабул қилдилар.
Қазорифдаги Ҳизб аъзолари 2020 йил 5 ноябр пайшанба куни стоматология марказий касалхонаси олдида соат 16:00да «Барчамиз Сизга фидо эй Росулуллоҳ» номи остида сиёсий мурожаат йўлладилар. Йиғилишда устоз Майсара Яҳё Муҳаммаднур сўзга чиқиб, Франциянинг Росулуллоҳ ﷺни ҳақорат қилгани ҳақида сўз юритди. Бу давлатни Ислом ва мусулмонларни ич-ичидан қаттиқ ёмон кўришини, кофир Ғарбнинг демократия ва эркинликлар ҳақидаги иддаоларининг ғирт ёлғон эканини, аслида бу давлатнинг ўзи бузуқлик ва фаҳш ботқоғига ботганини очиқлади. У шунингдек, Францияда сарвари оламга нисбатан содир этилган таҳқирлов воқеаси кофир Ғарб системасининг бузуқ ва муваффақиятсизлигига яққол далил эканини таъкидлади.
Ҳизбнинг Умму Дўрмон шимолидаги аъзолари ўтказган тадбирлардан бири якшанба куни шом намозидан сўнг «42-қўзғолон» райони бозоридаги Атиқ масжидида бўлиб ўтди. «Росулуллоҳ ﷺнинг мавлудлари қандай хотирланиши ва ул зотга қандай ёрдам берилиши керак» номли ушбу маърузани муҳтарам шайх Аҳмад Бакр тақдим этди. Маърузада устоз сарвари олам Набий ﷺга Макка мушрикларининг қандай озор етказишгани ва асҳобларини қандай азоблашгани ҳақида сўзлади. Кейин, нега Набий ﷺга душманлик қилишган ва нима учун бугун Франция ул зотга душманлик қиляпти? – деган саволни ўртага ташлади. Бу ерда Франциянинг Росулуллоҳга душманлиги билан Макка мушрикларининг ул зотга душманлик қилганлиги бир хил бўлиб, бунга Росулуллоҳнинг ҳақ тузумни олиб келганликлари сабабдир. Чунки ушбу ҳақ тузум уларнинг одамларга беҳисоб азоб-уқубатлар келтирган тузумини йўқ қилади.
Роя газетасининг 2020 йил 18 ноябр чоршанба кунги 313-сонидан