Истиҳсаан

585
0

بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ

Истиҳсаан

«اِسْتِحْسَانٌ» «Истиҳсаан» «إِسْتِفْعَالٌ» “истифъаал” вазнида бўлиб, луғатда бирор нарсани чиройли (яхши) деб билишни англатади. Яъни «اِسْتِقْبَاحٌ» “истиқбааҳ” хунук деб билиш сўзининг зиддидир.

Бу сўзнинг истилоҳий маъноси – мужтаҳиднинг фикрига аён бўлади-ю, аммо нусуслар (Қуръон ва ҳадис сўзлари)да бирор ифода бўлмагани учун уни кўрсатиб беришдан ожиз бўлган далил – деган маънони англатади.

Баъзилар: истиҳсаан – бир қиёснинг талабидан иккинчи, ундан кучлироқ қиёсга ўтиб кетишдан иборат – дейишган. Баъзилар: истиҳсаан – қиёсдан Қуръон-суннат нусусларига, одатга қайтиш – деб ҳисоблашади. Шунингдек; – бир масалада, ўша масалада кучлироқ сабаб борлиги учун, шу каби масалаларнинг ҳукмидан бошқа ҳукмга ўтиш ҳам истиҳсаан таърифларидан – деб билишган. Масалан: улар Аллоҳ Таолонинг

وَالْوَالِدَاتُ يُرْضِعْنَ أَوْلَادَهُنَّ حَوْلَيْنِ كَامِلَيْنِ لِمَنْ أَرَادَ أَنْ يُتِمَّ الرَّضَاعَةَ

– “Оналар болаларини тўла икки йил эмизадилар. (Бу ҳукм) эмизишни бенуқсон қилмоқчи бўлган кишилар учундир”.[2-233]

деган каломидаги умумий бўлган: “ҳар бир онага қилинган эмизиш” талабидан, юқори мартабали онани – одатда бундай оналар ўз болаларини эмизмагани учун – бу ҳукмдан чиқариб юборишади. (Бу эса, мавжуд далилдан – ҳеч қандай асоссиз – чекиниш, демакдир. Чунки нусус ҳар бир онага умумий бўлиб келган). 

Шунингдек, улар тикувчи ва дазмолловчи каби ёлланган ишчи тўғрисида ҳам куллий қоида талабларидан чекиниш қиладилар. (Бу ҳам мавжуд далилдан ҳеч қандай асоссиз чекиниш, демакдир. Чунки Росулуллоҳ r «لاَ ضَمَانَ عَلَى مُؤتَمَنٍ» «Омонат олган киши (зиммасида, омонатга) кафиллик йўқ», дедилар). Ҳолбуки, куллий қоида шуни талаб қиладики, ёлланган ишчи – агар унга қастдан ёки эҳтиётсизлик билан зарар етказмаган бўлса – қўлидаги нарсага кафил бўлмайди.  Энди хос далил (истеҳсаан) талабига кўра, унинг қўли омонатли қўл бўлиб қолади. Хос далил эса, ўт қўйиб юбориш ва чўктириб юбориш каби куч билан зарар етказилмаган бўлса, қўлдаги нарсага кафил бўлиши истеҳсаандир. Айни кафилликдан мақсад, одамлар ёлланма ишчига берган омонатларида хотиржам бўлишсин, уларга зарар етказилишдан сақланилсин ҳамда ёлланма ишчилар орасида бепарволик ва хиёнат кўпайиб кетмасин.

Истиҳсаан далил эмас. Агар чекиниш кучлироқ далилга бўлса, бу далиллар ўртасида таржиҳ (кучлигини танлаш) ҳисобланади. Аммо чекиниш далилсиз чекиниш бўлса, бундай чекиниш далил ҳисобланмайди. Чунки Аллоҳ Таоло бундай дейди:

فَإِنْ تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللَّهِ وَالرَّسُولِ إِنْ كُنتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ ذَلِكَ خَيْرٌ وَأَحْسَنُ تَأْوِيلًا

“Бордию бирон нарса ҳақида талашиб қолсангиз,— агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у нарсани Аллоҳга ва пайғамбарига қайтарингиз! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир”. [4:59]

Шариат талаби – мусулмон киши Аллоҳ Таоло ва Росули (с.а.в)нинг ҳукмига ёки шу иккиси кўрсатган ижмо ва қиёсга эргашишдир. Истиҳсаан эса, далилдан ҳеч қандай далил-асоссиз чекиниш бўлиб, бу ишнинг ҳукмини Аллоҳ Таолога ва Росули (с.а.в)га қайтариш ҳисобланмайди.

Бу аксар саҳабаларнинг ҳукмларидир. Яъни улар Қуръон, Суннат, ижмо ва қиёсдан ўзга ҳеч нарса, ҳеч қандай истиҳсаан билан ҳукм қилмадилар. Бу истиҳсааннинг иккинчи таърифи тўғрисидаги гаплар.

Энди: “мужтаҳиднинг фикрига аён бўлади-ю, аммо нусуслар (Қуръон ва ҳадис сўзлари)да бирор ифода бўлмагани учун уни кўрсатиб беришдан ожиз бўлган далил” – деб айтишаётган биринчи таърифига келсак, истиҳсаан ҳужжат вазифасини ўтолмаслиги аниқдир. Чунки Ушбу таърифда истиҳсаан мужтаҳиднинг фикрига ялт этиб келган, аммо нусусларда бирор ёрдам бўлмагани учун уни кўрсатиб беришдан ожиз бўлган далил, дейилган. Демак, мужтаҳид фикрига ялт этиб келган нарса нима эканини яхши билмайди-ми, бинобарин, бу нарса далил, деб эътибор қилинмайди. (“усул фанини енгиллатиш” китобидан олинди).

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here