Эрдоган Туркия келажагини ЕИ билан қуриш истагини билдирди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоган конгрессда сўзлаган нутқида Туркия келажагини Европа таркибида деб ҳис қилишини ва келажакни Европа билан биргаликда қуришни тасаввур қилаётганини таъкидлади. Шунингдек, у барча минтақавий ва глобал масалаларда Қўшма Штатлар билан биргаликда ҳаракат қилишларини айтиб, Вашингтонга ҳам ўз садоқатини изҳор қилди.
“Биз ўзимизни бошқа жойларда эмас, балки Европада кўрамиз ва келажагимизни Европа билан биргаликда қуришни тасаввур қиламиз. Биз дўстларимиз ва иттифоқдошларимиз билан янада мустаҳкамроқ ҳамкорлик қилишни хоҳлаймиз”. “Биз Америка билан узоқ ва яқин иттифоқдошлик муносабатларимиздан минтақавий ва глобал барча муаммоларни ҳал қилишда фаол фойдаланишни истаймиз”, деди президент Эрдоган жонли эфирда сўзлаган нутқида.
Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Чавушўғлу ҳам Туркиянинг Европа Иттифоқига қабул қилиниши ҳақтда Эрдоғаннинг баёнотига параллел равишда баёнот бериб, “Биз Европа Иттифоқи ўз хатоларни тушуниб етиши ва Туркиянинг иттифоққа аъзо қилишига олиб келадиган қийматни англаб етишини кутяпмиз”, деди.
Туркия президентининг матбуот котиби Иброҳим Калин эса, Европа Иттифоқи расмийлари билан ўтказган учрашувида Туркиянинг Европа Иттифоқига аъзолигини стратегик устувор йўналиш сифатида кўришини маълум қилди. Калиннинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи раҳбарлари барча ғоявий ва сиёсий хурофотларни четга суриб, Туркия-Европа Иттифоқи муносабатларига стратегик ақл билан қарашлари лозим.
Изоҳ: Европалик сиёсатчилар Туркияни иттифоққа киритишни хоҳламасликларини бир неча маротаба таъкидлаганига қарамай, Туркия салкам 60 йилдан буён Европа Иттифоқига аъзо бўлиш мақсадида Европа остонасида кутиб ўтирибди. Бунинг учун Исломдан узоқлаштириб, европача ҳаётга олиб борадиган Европанинг бир қанча талабларни иккиланмай қабул қилди. Зинони қонунинлаштириш, ахлоқсизликни тарғиб қилиш ва гомосексуалларга эркинликлар бериш каби. Масалан Эрдоган бошчилигидаги Туркия ҳукумати Европа Иттифоқининг талабига кўра 2005 йил 1 июндан бошлаб кучга кирган 5237-сонли Туркия Жиноят кодексининг 223-моддасига биноан зино ва фоҳишаликка қонуний тус берди! Буни президент Эрдоганнинг ўзи ҳам очиқ тан олди.
“Европа хоҳлади, дея зинонинг тақиқланишини бекор қилдик, демак биз нотўғри қилдик”. “Биз иттифоққа тўлақонли аъзо бўлишимиз учун улар хоҳлаган барча нарсани қилдик, аммо маълум бўлишича, Европа Иттифоқи бизни бошиданоқ тўлақонли аъзога айлантириш ниятида эмас”. Бу баёнот Эрдоганга оиддир.
Аллоҳни қўйиб кофирларни дўст тутиш ва уларнинг ҳузуридан азизлик излаш ҳақиқий ҳорликдир. Улар ўзларининг динларига кирмагунча асло рози бўлмайди. Бу ҳақида Аллоҳ Таоло Қуръонда хабар бериб қўйган:
وَلَنْ تَرْضَى عَنْكَ الْيَهُودُ وَلَا النَّصَارَى حَتَّى تَتَّبِعَ مِلَّتَهُمْ
“Яҳудий ва насронийлар уларнинг динига кирмагунингизча ҳаргиз сиздан рози бўлмайдилар”.
Туркиянинг Европа Иттифоқи олдида бош эгиб, тиланчилик қилишдан қутилиш вақти аллақачон келган. Бунинг учун у ўзлигини танимоғи керак. Тарихга бир назар ташланг. Туркияда Исломий бошқарув бўлган пайтда Европа давлатлари унинг эшигининг олдида бош эгиб турарди. Агар у бугун ҳам Исломни маҳкам тутса, Ислом аҳкомларни ҳаётга татбиқ қилса, аввалги азизлигига қовушиши турган гап. Бугунги кунда Туркия ҳарбий жиҳатдан ҳам, географик ҳарбий жиҳатдан ҳам, инсоний жиҳатдан ҳам Халифалик давлатини тиклашга қудратига эга давлатдир. Фақат ёлғиз Аллоҳга таваккал қиладиган, Аллоҳнинг нусратига чин юракдан иймон келтирган жасур раҳбарият етишмаяпти холос.
Қиёмуддин Шариф