Норинда аёллар устидан суд бошланди. “Экстремизм” бўйича кўрсатма олиш учун 13 ёшли қизча қийноққа солинди

853
0

Норинда аёллар устидан суд бошланди

“Экстремизм” бўйича кўрсатма олиш учун 13 ёшли қизча қийноққа солинди

“Экстремизм” – қулай вазиятдан фойдаланиб ҳокимиятни куч билан тортиб олиш ёки шунга ҳаракат қилиш, конституцияни бузиш йўли билан ҳокимиятни ўз қўлида ушлаб туриш ҳаракатларини ўз исига олади. Шу мақсадга етиш учун қуролли ташкилотлар тузиш ёки унга аъзо бўлиш ҳам “Экстремизм” ҳисобланади. (шанхай конвенцияси 15.06.2001.)

Норинда 10-ноябр куни бир нечта кўп болали Муслима аёллар устидан суд жараёни бошланди. Улар шу йилнинг июл ойида даъват олиб бораётган вақтларида ГКНБ ва ИИМ ходимлари томонидан қўлга олинган эди. Бу аёлларнинг суд жараёнига кўрсатма олиш учун 13 ёшдаги қизча қийноққа солинган.

Бу аёлларга, “ҳокимиятни куч билан қўлга олишга ҳаракат қилган” (экстремизм) деб жиноий иш очишган. Уларни Ҳизб ут-Таҳрир жамоаси аъзолари деб қамоққа олишган эди. Ваҳоланки даъват ҳар бир мусулмон, шунингдек муслималар учун ҳам фарз бўлиб, амру-маъруф (яхшиликка чақириш) ва наҳий мункар (ёмонликдан қайтариш)нинг мамлакатни куч билан тортиб олишга ҳеч қандай алоқаси йўқ! 

Октябр ойида Қирғизистонда яна навбатдаги ҳокимиятни куч билан тортиб олиш иши амалга оширилди. Қизиғи шундаки, мамлакатимизда уч маротаба ҳокимиятни куч билан тортиб олиш амалга ошган бўлса ҳам, ҳар сафар ҳокимиятни “экстремистик” йўл билан тортиб олган аввалги сиёсатчилар янги ҳукуматга яна қайтиб келаверишди. Улар ҳар сафар қонун бузилгани ва ҳокимият куч билан тортиб олинганини очиқ тан олишади. Ташқи давлатлар ҳам, халқаро сиёсат ҳам буни эътироф этади. Лекин “экстремистик” йўл билан ҳокимиятга келганларни жиноий жавобгарликка тортиш масаласи қўйилмади. Аксинча, “экстремистик” йўл билан ҳокимиятни топширишга мажбур бўлган президент ва ҳукумат вакиллари қораланди, улар устидан жиноий ишлар очилди.

Ҳизб ут-Таҳрир ҳар сафар давлат ағдарилиши оқибатидан пайдо бўлган вақтинчалик сиёсий бўшлиқ пайтида ҳокимиятни ўз томонига ағдариб олишга бирор бир ҳаракат қилган эмас! Ҳизб Қирғизистон ҳокимияти ўрнини куч билан ёки куролли йўл билан эгаллаб олишни ёки ҳукуматни қувиб унинг ўрнини эгаллаб олишни Ислом тариқатига зид, ношарий, ҳаром иш деб билади. Шунингдек ҳизб ёки бошқа бирор партия ҳокимиятни бошқаришини ҳам ношаръий иш деб табанний қилган.

“Экстремизмда” айбланаётган бу аёллар иши айнан экстремистик йўл билан ҳокимиятни босиб олганлар томонидан олиб бориляпти!

Бу ожизалар давлат ағдаришар эмиш. Бунга ким ҳам ишонади?! Давлат ағдарилди, лекин ҳокимият вакиллари, орган ва бошқа куч структура ходимлари ўз ўрнида қолди. Фақат президент ва ҳукумат алмашди холос. Шунинг учун улар ағдарилган ҳукумат ишини яна давом эттиришяпти. Балки улар ўз хавфсизликларини ўйлаб, ўзлари очган асоссиз ва қалбаки ишларни ёпиб юборишмоқчи. Очган жиноятларини ёпиш учун ҳатто ёш қизчани ўғирлашгача етиб боришди.

Бу каби Ислом ва Мусулмонлар устида олиб борилаётган жирканч жиноятларни ва зулмларни олдини олиш учун биз жамиятдаги сиёсий майдонда ўз мавқейимизни тиклашимиз керак. Ҳар бир сиёсий воқеа ҳодисаларга бефарқ бўлмай, улардаги халқ ва уммат манфаатларига келтирилаётган зарарларни фош қилиб боришимиз, шунингдек ўша ишларнинг ҳақиқий исломий манфаатларини умматга тушинтириб боришимиш керак. Шу тариқат асосидаги дават умматга кўчиши, урф оммга айланиб кетиши куфрни Ислом ва Мусулмонларга бўлган муомиласини ўзгартиради!

Абдураззоқ Мўъмин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here