Америка ҳамда парчаланишнинг турли хил янги омиллари

443
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Америка ҳамда парчаланишнинг турли хил янги омиллари

(Олтинчи сўнгги қисм)

Устоз Ҳамд Тобиб – Байтул Мақдис

Аввалги ҳалқаларимизда АҚШ вужудини кемираётган, бирлиги ва федерациясига бузилиш хавфини солаётган асосий ишларни баён қилиб ўтдик. Шунингдек, муфаккирлар, иқтисодчилар, сиёсатчи ва ёзувчиларнинг айрим фикрларини, яъни, худди Совет Иттифоқи каби, келаси вақтда айни федерациянинг бўлиниб, парчаланишини тахмин этишаётгани ҳақида сўз юритдик. Шулардан сўнг улкан ва кенг миқёсдаги саволларга етиб келдик: Америка қулаб, федерациялари парчалангандан кейин нима бўлади? Капиталистик дунёдаги капитализм тизимининг боши вайрон бўлса, нима кутилмоқда? Инсоният қандай альтернативага мунтазир бўлиб турибди? Айниқса, масалан, капиталистик тузум тарафдорларининг ўзлари Шарқий Европада ўтган асрнинг бошларида социалистик тузум пайдо бўлганида капиталистик тузумни тарк этишган. Шунингдек, ўша асрнинг ўзида социалистик тузум тарафдорлари бу тузумлари емирилгандан сўнг яна капиталистик тузумга қайтишган.

Ҳозир қандай альтернатива бор, ахир, инсоният капитализмнинг бузуқлигидан қанча-қанча азоб-уқубатларни бошдан кечиряпти, ҳатто капиталистик давлатларда, айни тузумнинг маркази бўлган АҚШ ва Европада ҳам унинг зулми ва узоқ йиллар мобайнида ҳеч қандай эркинлик, инсон ҳуқуқларини рўёбга чиқариб бермаганидан одамлар бу тузумдан зада бўлишди-ку?

Инсониятни қандай альтернатива кутмоқда, ахир одамлар кўтарилиб, эркин бозор сингари капитализмнинг кўплаб тамойил ва асосий фикрларини вайрон қилишмоқда, шунингдек, намойишларга чиқиб, Уолл-Стритдаги капитал ва бизнеслар ҳамда Лондон ва Париж бозорлари йўқ қилинсин, дея ҳайқирадиган, бу юртларнинг энг тараққий топган шаҳарлари кўчаларида кезадиган бўлиб қолган бўлса?

Биз етиб келган ёрқин ҳақиқат шуки, инсониятнинг система-тузумлари инсонга мос келадиган, ақлини қаноатлантириб, ҳаётида бахт-саодат, адолат ва хотиржамликни рўёбга чиқарадиган тузумни яратишдан ожиздир. Бунинг сабаби, бу тузум ва системалар инсоннинг калта ақлининг натижасидир. Ушбу тубан ожиз системаларнинг тарихини ўрганиб чиқадиган бўлсак шунга гувоҳ бўламизки, капиталистик тузум черковлар, патриархлар ва диндорларнинг зулмига нисбатан инстинктив реакция сифатида пайдо бўлган. Муфаккирлар ва етакчилар ҳаёт ишларини тартибга солувчи бирор тузум ишлаб чиқмоқчи бўлишди ва ана шунда аввалги воқеликдан таъсирланган ҳамда соғлом тарзда ақлга асосланмаган мафкурадан келиб чиқиб ҳаракат қилишди… черковлар давридаги қулликдан таъсирланишди… Оқибатда эркинликларга чақиришди ва уни ҳаётларидаги энг яхши нарсага айлантиришди. Ҳатто барчаларининг ҳаётий ишларида сиғинадиган нарсалари шу эркинлик бўлиб қолди. Натижада эркинлик капиталистик қонунларнинг ҳар бирига асос бўлди, ҳатто Ғарб давлатларидаги ҳаётнинг пойдеворига айланди.

Социализмга келсак, у ҳам капиталистик зулмга нисбатан реакция ва ундан қутулиш назарияси сифатида пайдо бўлган тузумдир. Ўшанда Европада муфаккирлар капитализм тузумини ўрганиб чиқиб, у золим тузум деган хулосага келишган. Чунки капитализм қайта молиявий қулдорликни келтириб чиқаради, ҳаётнинг ҳар бир соҳасида ҳукмрон ягона синфни пайдо қилади, дейишган. Яъни, улар – черков зулми ва қулдорлигига қарши пайдо бўлган капитализмнинг ўзи қулдорликдан ҳам ёмон, черковдан ҳам золимдир, шунинг учун ундан қутулиб, янги мафкура ва тузум яратиш керак ва бу социализм тузуми бўлади, социализм тузуми ана шу капиталистлардан ҳукмронлик ва буржуазияни тортиб олади… деган хулосага келишди. Натижада, улар яратган янги социалистик система ҳам илгари капиталистик система тушган хатоликка тушди, яъни, уларнинг ўзлари ҳам капиталистлар сингари янги мафкураларини ғаризавий реакция асосига қуришди, бошқа нарсага эмас.

Йўлдан озган залолатдаги ушбу халқлар учун ҳақиқий альтернатива соғлом ақл ва мулоҳазали мафкура устига бино бўлган раббоний системадир. Ушбу система инсон учун нима яроқли эканини, инсониятни нима бахтли қилишини билади ва у Ислом системасидир. Ёлғиз унинг ўзи баркамол кенг қамровли раббоний диндир. Ёлғиз унинг ўзи ақлга асосланган, яъни, соғлом фикр устига қурилган диндир. Фақат угина фикрлаш жараёнида ақлни қаноатлантирадиган ва ҳужжат келтириб, рушд-ҳидоят ва мулоҳазага олиб келишга қодир системадир. Дарвоқе, инсоният бу системани узоқ йиллар давомида ўз тажрибасидан ўтказган… унинг соясида хотиржам, барқарор, адолатли тинч ҳаёт кечирган.

Ҳақиқатдан ҳам, бугунги кунда Европа ва АҚШдаги инсонлар ақлий муҳокама юритишнинг ўзи билан Исломга кирмоқдалар… Исломнинг гўзаллиги ва адолатини сиёсий амалий тузум соясида кўрмасдан ҳам мусулмон бўлмоқдалар. Бас, шундай экан, бу инсонлар Исломни амалда татбиқ қилувчи бир давлатда Исломнинг гўзаллигини, адолатини ва ўзгармас, барқарорлигини кўришни истасалар нима бўлиши мумкин, тасаввур қилинг?!

Кўплаб ғарблик ёзувчилар ҳам Ислом динини мақтадилар, унинг ўзгармаган-барқарорлигини ва адолатини мадҳ қилиб, угина ҳақ диндир, угина инсонни зулмдан қутқаришга қодир, дея ростгўй гувоҳлик бердилар. Ушбу шарқшунос муфаккир ва ёзувчилардан бири немис ёзувчиси Сигрид Хункедир. У ўзининг «Араб қуёши Ғарбни нурафшон этмоқда» номли китобида бундай дейди: «Ислом ер юзида энг бағрикенг ва адолатли буюк диндир, биз буни бетараф-холислик билан айтяпмиз ва золим қонунларнинг унга қора чаплашларига йўл қўймаган ҳолда гапиряпмиз…». Инглиз шарқшуноси Роберт Смит бундай деган: «Муҳаммад шундай бир Китобни олиб келдики, у етукликда тенгсиздир, шариатлар учун дастур ва бир вақтнинг ўзида, ҳам намоз, ҳам дин ва ҳам дунёдир. Қуръони Карим бутун инсониятнинг муаммоларини еча оладиган қилиб яратилган китобдир». Австриялик шарқшунос Жозеф Алберман ўзининг «Ислом бешиги» номли китобида бундай дейди: «Ислом ноёб идеал бир тузумдир. Унга ҳозирги асримизда бутун дунё муҳтож… Бугунги кунда орамизда Муҳаммаддек бир буюк инсонга нақадар эҳтиёжимиз бор. Чунки у «Мусулмон мусулмоннинг биродаридир», деган оддий кенг қамровли сўзи билан ирқий айримачиликка биринчи бўлиб чек қўйган, шу учта сўз билан муаммони ҳал қилган. Бироқ бугун эса, ирқий айримачилик муаммосини ҳал этиш учун ўнлаб конференциялар уюштирилди, юзлаб китоблар битилди, бироқ уни ҳал этишга муваффақ бўлинмади». Француз шарқшуноси Сильвестр де Саси бундай деган: «Дунёда Исломдек дин йўқ. Унинг кенг қамровлиги, жонлилиги ва ҳар замону маконга яроқлилиги тенгсиздир». Испаниялик шарқшунос Эрик Пантнам ўзининг «Ҳаёт» номли китобида бундай дейди: «Ислом дўстлик, вафодорлик, ростгўйлик ва омонат… динидир. Агар инсофли бўлганимизда ҳамда орамиздаги кўрларча миллатчиликни улоқтирганимизда, албатта мусулмонлар сафига бирлашган бўлур эдик. Ҳолбуки, бу миллатчиликни теологик амбиция соҳиблари келтириб чиқаришган ва бизга уни истак-майлларига эргашиб тўғри йўлдан озган кимсалар қонун қилиб беришган…».

Ҳа, Ҳақ Таборака ва Таоло бизга ҳақ йўлдан бурилган ва озган кимсалар ҳақида буюк гувоҳлик келтириб, бундай марҳамат қилди:

قَدْ مَكَرَ الَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ فَأَتَى اللَّهُ بُنْيَانَهُم مِّنَ الْقَوَاعِدِ فَخَرَّ عَلَيْهِمُ السَّقْفُ مِن فَوْقِهِمْ وَأَتَاهُمُ الْعَذَابُ مِنْ حَيْثُ لَا يَشْعُرُونَ

«Улардан аввалги (кофир) кимсалар ҳам макр-ҳийлалар қилган эдилар. Шунда Аллоҳ улар (қурган макр-ҳийла) биноларини таг-туги билан емириб ташлади, бас, улар (тўқиб олган ёлғон бино-тузумлари)нинг томи ўзларининг устига қулади ва уларга ўзлари сезмаган-кутмаган тарафдан азоб-ҳалокат келди» [Наҳл 26]

Шубҳасиз, капитализм дунёси тақдири яқинда вайрон бўлади, келаётган йиллар ҳақ дин бўлмиш Ислом йилларидир, Аллоҳ Азза ва Жалланинг изни ила, ушбу дин барча инсониятни капиталистик система ёвузлигидан халос этади, шу системага эътиқод қилган давлатларнинг, асосан, Американинг ёмонлигидан бутун башариятни қутқаради.

Роя газетасининг 2020 йил 7 октябр чоршанба кунги 307-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here