Қирғизистон-Тожикистон чегарасида яна ўқ отилди

0
449

Қирғизистон-Тожикистон чегарасида яна ўқ отилди

Қирғизистон-Тожикистон чегарасининг 25 октябрь куни ўқ отилган қисмида вазият барқарорлаштирилди. Вазиятни назорат қилиш учун мазкур ҳудудга чегара ҳизмати раисининг биринчи ўринбосари Абдикарим Алимбаев жўнаб кетди. Бу ҳақда 26 октябрь куни Қирғизистон Чегара ҳизмати маълум қилди.


Билдирилишича, 25 октябрь куни Боткен вилояти Боткен туманидаги Уч-Дўбў деб аталган чегара ҳудудининг икки давлат ўртасида баҳсли бўлиб турган қисмида Тожикистон фуқаролари ўз қишлоқларига тоза ичимлик суви олиб ўтиш мақсадида ер қазиш ишларини олиб борганлар.


Расмий маълумотда Қирғизистон чегарачилари тожикистонликларга мазкур ҳудуд баҳсли бўлгани учун ҳеч қандай ишлар олиб борилиши мумкин эмаслигини айтиб, ишларни тўҳтатишни талаб қилган.

Бироқ Тожикистон фуқаролари чегарачилар талабини бажаришдан бош тортгани оқибатида қирғиз ҳарбийлари ҳавога қарата ўқ узишга мажбур бўлган.

Таҳлил:  Қирғизистондаги шаклланиб бораётган сиёсий вазият Россияни жиддий ташвишлантира бошлади. “Азаттык” теле-радио матбуот тизими давлат матбуот тармоғини деярли эгаллаб олди. “Азаттык” – Ғарб қадриятларининг асосий агитация манбаи эканини эътиборга олганда, Қирғизистон сиёсий доираси ғарбпараст кучлар таъсири остига ўтиб бораётгани тушунилади. Бу ҳолат, мамлакатдаги Россиянинг сақофий таъсир қувватини заифлаштиради. Шунинг учун Россия Қирғиз сиёсий етакчилиги учун ҳар томондан муаммолар яратишга ҳаракат қилиб, унга босим ўтказишга ҳаракат қилади.

Тожик – Қирғиз чегасидаги кескинлик пайдо бўлиш вазият ва шароитлари, ташқи провокация остида ҳамиша Россиянинг мамлакатимиздаги бирор талаб ёки манфаати муҳокама қилинаётган вақтда мамлакатга босим ўтказиш мақсадида уюштирилаётгани гумон қилинади. Аслида чегара остида яшаган мусулмонлар бир-бирлари билан кескин муомилада эмас. Бундан ташқари улар ёзда ҳар томонлама муроса қилиб куз фаслида бир-бири билан сув талашишлари ақлга сиғмайдиган мантиқсиз ҳаракат.

Биродарлар, куфр бизларни мактаб программаларимиздан тортиб, миллийлик робитаси асосида тарбиялаб, бир биримиздан узоқлаштириш, худбинлик ва миллатчиликга олиб борувчи программасини кучайтириб келади, сўнг ўртамизни сунъий чегаралар билан бўлиб, ўртада ноаниқ, талаш ҳудудлар қолдириб қўйган. Улар ҳар сафар сиёсий, иқтисодий қарамлигимизни мустаҳкамлаш мақсадида бизда ва фарзандларимизда шакилланиб бораётган ватанпарварлик, миллатчилик туйғуларимиздан фойдаланишади.

Биз робита (ўрталаримизни боғлаб турувчи асос)ни ўзгартиришимиз керак. Токи бу робита бизни уруғчилик, миллатчилик каби сассиқ асослар билан бир биримиздан узоқлаштиришдан тўхтасин! Аксинча, робита ҳар қандай вазиятда бизни бирдамлигимизни кафолатлашга асос бўлсин. Биз мусулмонмиз! Шу билан бигаликда Тожик, Қирғиз, Ўзбек…. миллати вакилларимиз. Биримиз бошқамизнинг миллий урф-одатлари билан яшашга кўна олмаймиз. Лекин ҳар биримизнинг миллий урф-одатимизнинг негизи Ислом ҳукмларига асосланган.

Демак ҳар биримиз ўз миллатимизда туриб исломий робитани асос қилишимиз вожиб. Токи ҳеч ким бизларни қандайдир сиёсий ёки бошқа бузуқ мақсадлари йўлида бўлиб ташлаб, бир биримиз билан уруштира олмасин! Биродарлар бу муаммонинг бундан бошқа ечими йўқ, бўлиши ҳам мумкин эмас.

Ҳокимият бу муаммони Россия ёки яна бошқа мустамлакачининг бузуқ талабларига бош эгиш билан ўз ўринларини сақлаб қолиш учун вақтинча ечаётгандек кўриняпти. Лекин бу ечим эмас, балки қарамликни, тобеъликни баттар кучайтириш йўли бўлиб, куфр ҳар сафар шу заиф жойимиздан фойдаланаверади. Бу масалада ҳам фақат исломий робитани кучайтириш муаммонинг ягона ечимидир. Бундан бошқа йўлларнинг барчаси ботил бўлиб, муаммони баттар кескинлатади!

Абдураззоқ Мўъмин.

NO COMMENTS