Даъват юкини зиммасига олган биродаримизнинг вафот этгани тўғрисида хабар
مِنَ الْمُؤْمِنِينَ رِجَالٌ صَدَقُوا مَا عَاهَدُوا اللَّهَ عَلَيْهِ فَمِنْهُمْ مَنْ قَضَى نَحْبَهُ وَمِنْهُمْ مَنْ يَنْتَظِرُ وَمَا بَدَّلُوا تَبْدِيلًا
“Мўминлар орасида Аллоҳга берган ўз аҳду паймонларида содиқ турган кишилар бордир. Улардан айримлари ўз аҳдига вафо қилди, (яъни шаҳид бўлди), айримлари эса (шаҳид бўлишга) интизордир. Улар (аҳду паймонларини) ўзгартирганлари йўқ”
Ҳизб ут-Таҳрир – Қирғизистон, даъват юкини зиммасига олиб, узоқ йиллар бу йўлда тинимсиз ҳаракат қилган биродаримиз Тешабоев Муҳаммадюсуф аканинг 2020-йил, 21-октябр куни вафот этгани ҳақида чуқур қайғу билан маълум қилади.
1960 йили Қирғизистоннинг Ўш вилояти Қорасув шаҳрида туғилди Тешабоев Муҳаммадюсуф ака, 5 ўғил, бир қизни исломий тарбиялаб вояга етказди. Муҳаммалюсуф ака худосиз коммунистик тузум даврида ҳам исломий илм олишга жиддий рағбат қилган, ўз замонасининг етук олимлари, жумладан, Раҳматуллоҳ аллома ёнида юриб илм ўрганди, улар билан ёнма-ён даъват олиб борди. Муҳаммадюсуф ака мусулмонларни соф Исломни тушинишлари, исломий давлат сояси остида ҳаёт кечиришларини хоҳлар эди. Шу сабабли ҳам Ҳизб ут-Таҳрир фикрлари билан танишгач ҳеч иккиланмай унинг сафига қўшилди. 1998 йилдан бошлаб Ҳизб ут-Таҳрир сафида даъват юкини кўтариб чиқди ва пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни барпо этиш орқали исломий ҳаётни қайта бошлаш йўлида золимнинг зулми, маломатчининг маломатига парво қилмай жидду жаҳд билан фаолият олиб борди. 2017 йили расмий ҳукумат акамизнинг даъват фаолиятига чек қўйиш илинжида қамоққа олди ва 6 ой мобайнида МХДҚ ертўласида сақлади. Сўнгра 4 йилга манзил колониясига ҳукм этилди. Муҳаммадюсуф ака 2019-йили қандли диабет касаллигига чалиниб, соғлиги ёмонлашганига қарамай умринингг сўнгги кунигача Ҳизб сафида даъват фаолиятини бир лаҳзага ҳам тўхтатмади.
Биз, Аллоҳ таолодан биродаримиз Муҳаммадюсуф акамизни Ўзининг кенг раҳматига буркашини, жаннатда пайғамбарлар, сиддиқлар ва шаҳидлар билан бирга қилишини сўраймиз.
Биродаримизнинг ортида қолган оила аъзолари, фарзандлари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор қиламиз. Аллоҳ таоло уларга сабри жамил ато этсин.
Даъват юкини кўтаришда елкадош бўлган биродаримизнинг вафот этиши бизларни чуқур қайғуга солган бўлсада, Аллоҳни рози қилувчи сўздан бошқасини айтмаймиз:
إنا لله وإنا إليه راجعون
“Албатта биз Аллоҳнинг бандаларимиз ва албатта Ўзига қайтажакмиз” [Бақара 156]
Ҳизб ут-Таҳрир – Қирғизистон