بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ
Ислом фалсафаси
Фалсафа – ҳикматни яхши кўриш. Ҳикмат – ақлий ҳужжат. Демак, фалсафа ақлий ҳужжатлашишни яхши кўриш. Фалсафий баҳсларда ўз фикрини тўғрилиги учун ҳам, қарши фикрларни хатолигини ҳам ақлий далиллаш асосидаги баҳслар бўлади. Бу файласуфларнинг фалсафага берган таърифи. Бундай ҳужжатлашиш Исломга зид эмас, балки Ислом талаб қилган асослардандир, Аллоҳ Таоло айтади:
أَمْ اتَّخَذُوا مِنْ دُونِهِ آلِهَةً قُلْ هَاتُوا بُرْهَانَكُمْ هَذَا ذِكْرُ مَنْ مَعِي وَذِكْرُ مَنْ قَبْلِي بَلْ أَكْثَرُهُمْ لَا يَعْلَمُونَ الْحَقَّ فَهُمْ مُعْرِضُونَ
Ёки У(Аллоҳ)дан юз ўгириб (бошқа) «худоларни» топиб олдиларми?! (Эй Муҳаммад), айтинг: («Эй, Аллоҳнинг ҳукмларига қайтмаган мушрик(демократ)лар, мана шу ширкларингиз ҳақ эканлигига) ҳужжат-далилларингизни кўрсатингиз! Мана мен билан бирга бўлган (мўминларнинг) эслатмаси (яъни Қуръон) ва мендан аввалгиларнинг эслатмалари (яъни Таврот, Инжил, Мана шу китобларнинг қайси бирида Аллоҳдан ўзга ҳам қонун чиқарувчилар мавжуд эканлигига ҳужжат-далил бор?!)» Йўқ, уларнинг аксарияти Ҳақикатни билмай туриб, (Ундан) юз ўгирувчилардир.[21:24]
وَمَنْ يَدْعُ مَعَ اللَّهِ إِلَهًا آخَرَ لَا بُرْهَانَ لَهُ بِهِ فَإِنَّمَا حِسَابُهُ عِنْدَ رَبِّهِ إِنَّهُ لَا يُفْلِحُ الْكَافِرُونَ
Ким ўзи учун ҳеч қандай ҳужжат бўлмаган ҳолда Аллоҳ билан бирга бошқа бирон илоҳ-қонун чиқарувчига мурожаат қилса, бас унинг ҳисоб-китоби Парвардигорининг ҳузурида бўлур. Албатта кофир бўлган кимсалар нажот топмаслар. [23:117].
Фалсафани тушунишни осонлаштириш учун уйни, оддий уйни, масалан ўзингиз яшаб турган ёки қурмоқчи бўлган уйни мисол қилиб келтираман. Сиз яшаб турган уйингиз ўз ўрнида турибди. Ушбу уйингизнинг камчиликларини тўғрилаш ёки унга қўшимча қилиш ҳақида маслаҳат олиш учун уйингизнинг суратини, видеосини ёки планини мутаҳассисларга кўрсатишингиз мумкин. Булар қўлингизда бўлмаганда эса, яъни ҳали қуриб битилмаган, энди қурмоқчи бўлган уйга нисбатан маслаҳат олмоқчи бўлганингизда, мутаҳассисларга уйингизни ақлан тасвирлаб берасиз. Агар фикрларда келишмовчиликлар бўлса, ҳар бир тараф ўз райини тўғри эканига, ҳамда қарши тарафнинг райини норўғри эканига далил-ҳужжат келтириш талаб қилинади. Агар қурмоқчи бўлган уйингиз нуқсон ва камчиликлардан ҳоли бўлишини хоҳласангиз, қурилиши кўзланаётган уй ҳақида ҳам, уни қандай қуриш тўғрисида ҳам ишонган мутахассислар билан маслаҳатлашиб, қарама-қарши бўлган ўринларда далил-хужжатларига асосланиб, аниқ бир ечимга келишингиз табиий ҳол. Аксинча, аҳмақона йўл тутган бўласиз, тўғрими?! Кандай уй қуришни планини чизма шакилда ифодалаш мумкин бўлса-да, лекин уни қандай қуриб, битказишни фалсафий тушунамиз.
Энди гап жамият ҳақида борганда – бу жуда ҳам масъулиятли мавзу – ўзингиз бир фикрлаб кўринг, бир уйни қуриш учун қанча сарф-харажат, қанчадан-қанча қурилиш материаллари ва меҳнат сарф этилади. Жамиятни ўнглаш ёки қуриш учун эса, уйга нибатан бир неча минг-минг баробар кўп сарф-харажат, мол-мулк ва меҳнат талаб қилинади. Ўзингизга келиб, яна бир бор фикрлаб кўринг! Фикрланг, бродар! Кейин далил-хужжатингизни келтиринг! Мутухассисларнинг иш режасини ўрганмасдан жамиятни қуришдек масъулиятли ишни ўз масъулиятига олган инсонни ким деб ўйлайсиз?! Уммат ўшандайлар дастидан беҳол бўлиб қолмадими, ноумид аҳволга келиб қолмадими?!
Жамиятни соғлом ёки бузуқ эканини исботлаш фақат ақлий ҳажжатлашиш асосида бўлади, яъни фалсафий асосда бўлади. Бузуқ жамиятни бузуқ эканини кўрсатиш ҳам, қурмоқчи бўлган жамиятимизни тўғри ва мукаммал эканини исботлаш ҳам ақлий ҳужжатлашиш асосида тушунтирилади. Биз яшаб турган жамиятдаги тузумларнинг тўғри ёки нотўғри эканлиги, агар бузуқ жамият бўлса, унинг қайси соҳаси ёки нималари бузуқ экани фақат ақлий ҳужжат келтириш йўли билангина исботланади. Чунки жамият асослари тўртта (инсонлар, фикрлар, туйғулар, ҳамда қонунлар) бўлиб, уларни бузуқ ёки соғлом эканини расм ёки видео орқали ифодалаш мумкин эмас. Фақат ақлий ҳужжат қелтириш йўли билангина тушунтириш, исботлаш мумкин. Жамият қандай бўлиши ҳақидаги тасаввур, ҳамда уни воқеда мувжуд қилиш ва бузулиб кетишини олдини олиш ёки бошка юртларга ҳам кўчириш тўрисидаги тасаввур фалсафа дейилади. Фалсафанинг таърифи ҳамда воқеълиги мана шу, тушунарли бўлдими?!
Жамият ҳақида бош қотираётган, уни тўғри, соғлом ёки нотўғри, бузуқ жамият эканини текширмоқчи бўлган, ҳамда жамият бузуқ бўлса, ислоҳ қилиш учун ҳаракат қилувчи ёки нотўғри бўлса, тўғрилагувчилар ўзлари хоҳлаб турган жамият ҳақида тўла тасаввурга эга бўлишлари ёки шу соҳани яхши билган инсонларга эргашишлари керак, аксинча беҳуда куч сарфловчи аҳмоқлар каби бўлиб қолишади. Қандай уй қуришни ёки тузатишни билмаган инсон уй қуришга киришса, ундай инсонга қандай баҳо берасиз?! Ўшандай қаллоб “уста”га йиғиб қўйган қурилиш материалларингизни ишониб топширасизми?! Йўқ, албатта. Уй қуришдан аввал устани яхшилаб текширасиз. Жамият ҳам ҳаётимизга чамбарчас боғланган умумий “уйимиз”дир. Уни ислоҳ қилиш, тўғрилаш кўпчилик билан амалга ошади. Шунинг учун қандай жамиятда яшашимиз ҳақида бир фикрга келмасдан туриб ўз жамиятимизни куролмаймиз. Чунки жамиятга ҳамма маълум даражада таъсир кўрсатади. Инсонлар уни бузиш учун эмас, ислоҳ қилишга, фаровонлигига ва юксалишига ўз ҳиссасини қўшишлари учун баркамол жамиятни тўлиқ тасаввур қилишлари лозим, лоақал ўзлари эргашаётган етакчиларида бу тасаввур бўлиши керак. Биз ўзимиз учун рози бўладиган жамият тўғрисида фикрларимиз бир хил бўлиши зарур. Мана шу билан ким жамиятни бузмоқчи, ким юксалтирмоқчи эканини ажратиш асоси мавжуд бўлади, ҳамда жамиятни юксалтириш учун жонбозлик кўрсатаётганлар “халқ қаҳромони” деган номга сазовор бўлиб, халқ олқиши билан қувватланадиган, жамиятни бузишга ҳаракат қилаётган ҳудбинлар эса, халқ душманлари, хоинлар экани маълум бўлиб, жамиятдан қувиладиган бир хил туйғулар жамиятда ҳукумрон бўлади. Шу фикр ва туйғулар ҳукумрон бўлган жамиятни тартибга солиб турувчи қонунлар ҳам айнан шу фикрларга асосланиши шарт. Шундагина ҳамма жамиятни юксалтириш учун бир жасаддек ҳаракатга келади, жамиятни юксалтириш учун ўз ҳиссасини қўшишга шошиладилар. Чунки жамиятдаги ҳукмрон фикр ва туйғулар ҳар қандай инсонни бефарқ бўлишига тек ташлаб қўймайди. Қонунлар эса, яхшилик қилувчиларга ёрдам беради, бузғунчиларни темир тузум билан тийиб қўяди.
Биз хозирги жамиятдан рози эмасмиз, уни тўғрилаш керак, чунки у нотўғри асосга: инсонлар ўйлаб топган тузумларга асосланган ғойри исломий жамиятлардир. Бу жамиятларнинг асоси – Демократия – куфр бўлиб, унга эътиқод қилганлар кофирлардир. Уларнинг таомлари ҳаром, улар билан мўминлар қудачилик қилишларини Аллоҳ Таоло ман қилган. Демак, улар билан никоҳ битимлари саҳиҳ бўлмайди, туғулган фарзандлари “валадизино” (зинодан дунёга келган фарзандлар) бўладилар. Термизий чиқарган ҳадисда Адий ибн Ҳотам айтди: «Мен Набий (с.а.в)нинг олдиларига келдим – бўйнимда тилла хоч бор эди – у зот менга бутни олиб ташла дедилар. Ва «Бароат» сурасидан мана бу: اتَّخَذُوا أَحْبَارَهُمْ وَرُهْبَانَهُمْ أَرْبَابًا مِنْ دُونِ اللَّهِ Улар Аллоҳни қўйиб ўзларининг донишмандларини ва роҳибларини Парвардигор деб билдилар. [9:31] оятни ўқиб, … шундай деганларини эшитдим: «Тўғри, одамлар роҳибларга ибодат қилишмаган, лекин роҳиблар бирор нарсани ҳалол дейишса, одамлар уларни ҳалол санашган, бирор нарсани ҳаром дейишса, уни ҳаром дейишган … ».
Демократиядан воз кечиб, Аллоҳ Таолонинг ҳукмларига қайтиш мўминликдир. Демократлар кофирлар эканини мен уйлаб топганим йўқ, Аллоҳ Таоло айтмоқда:
وَمَنْ لَمْ يَحْكُمْ بِمَا أَنزَلَ اللَّهُ فَأُوْلَئِكَ هُمْ الْكَافِرُونَ
Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас, улар кофирлардир. [5:44].
Биз қабул қилган фикрлар ҳам, рози-норози бўлишимиз асоси бўлган туйғуларимиз ҳам, ўзаро ишларимизни тартибга солиб турувчи қонунларимиз ҳам Росулуллоҳ (с.а.в) келтирган рисолат асосида бўлиши мўминлик шартларидандир. Аллоҳ Таоло айтади:
فَلَا وَرَبِّكَ لَا يُؤْمِنُونَ حَتَّى يُحَكِّمُوكَ فِيمَا شَجَرَ بَيْنَهُمْ ثُمَّ لَا يَجِدُوا فِي أَنفُسِهِمْ حَرَجًا مِمَّا قَضَيْتَ وَيُسَلِّمُوا تَسْلِيمًا
– „Йўқ, Парвардигорингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларда сизни ҳакам қилмагунларича ва кейин сиз чиқарган ҳукмдан дилларида ҳеч қандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича-бўйинсунмагунларича зинҳор мўмин бўла олмайдилар“. [4:65].
Аллоҳ Таоло ҳамма нарсани баён қилувчи рисолатни нозил қилган, бунда шубҳа қилиш ҳам куфрдир:
وَنَزَّلْنَا عَلَيْكَ الْكِتَابَ تِبْيَانًا لِكُلِّ شَيْءٍ
“Биз сизга Китоб-Қуръонни барча нарсани баён қилиб берувчи қилиб нозил қилдик”. [16:89].
Дорқутний ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ (с.а.в) шундай дейди:
«كُلُّ أَمْرٍ لَيْسَ عَلَيْهِ أَمْرُنَا فَهُوَ رَدٌّ»
“Бизнинг унга амримиз бўлмаган хар бир иш рад этилгандир”.
Бу далилларга кўра, ишларимиз тўғри бўлиши, жамиятимиз фаровон бўлиши ҳамда юксалишимиз учун Исломни ўрганишимиз шарт. Бу билан инсон муайян бир ишни қилаётган ва Аллоҳга бўлган алоқасини идрок этаётган пайтда шу идрокка мувофиқ ўша ишга қадам қўйиш ёки ундан бош тортиш имкониятига эга бўлади. Чунки у ишнинг турини, сифатини ва қийматини билади. Биз шаҳодат калимасини келтираётган вақтимизда нафақат Яратгувчини тан олишга, балки ҳаётдаги барча ишларнинг ечимини У Зотдан олишни бўйнимизга олганмиз. Саҳобаи киромлар мўминликнинг асоси бўлган “ИЙМОН”ни аниқлаб олиш учун Росулуллоҳ (с.а.в)дан сўраганларида қуйдагича жавоб берганлар: “Иймон етмиш неча ёки олтмиш неча бўлак бўлади, энг юқориси “ла илҳа иллолоҳ” сўзи ва энг қуйиси йўлдан озорни кетказиш, ҳаё (ҳам) иймоннинг бир бўлаги”– деганлар.
Мана шундан аён бўладики, Ислом фалсафаси моддани руҳга – Аллоҳни билиб туришга – қориштиришдан, яъни ишларни Аллоҳнинг амру наҳийларига мувофиқ юргизиладиган қилишдан иборатдир. Бу фалсафа ҳар бир иш учун – у қанчалар оз ё кўп, кичик ё катта бўлмасин – лозим ва доимий фалсафадир. Бу фалсафа айни пайтда ҳаётнинг тасвири ҳамдир. Исломий ақида ҳаётнинг асоси, фалсафасининг асоси бўлгани учун исломий дунёқараш, яъни Ислом нуқтаи назаридаги ҳаёт ҳақидаги тушунчалар мажмуаси ягона руҳий асосга, яъни ақидага қурилади. Унинг ҳаётни тасвирлаши моддани руҳга қориштиришдир. Унинг назарида саодатнинг маъноси Аллоҳнинг розилигидир.
Ғариб Муслим