Сарой уламолари: яҳудийлар билан муносабатларни нормаллаштириш диний мубоҳ амаллардандир!

0
499

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Сарой уламолари: яҳудийлар билан муносабатларни нормаллаштириш диний мубоҳ амаллардандир!

«Ал-Марже» веб-сайти (ҳижрий 1442 йил 5 муҳаррам, милодий 2020 йил 24 август душанба куни) нашр қилган хабарда бундай дейилади:

«Салафия даъватчилари Амирликларнинг «Исроил» билан сулҳ тузишлари мубоҳ амаллардан эканини таъкидладилар. Амирлик даъватчи Васим Юсуф бу тўғрида бир қатор твитларни эълон қилиб, аввалги ва ҳозирги уламолар фикрини ёритиб берар экан, кўпчилик фуқаҳолар миллатлар ўртасида тинчликни сақлашнинг бир тури, деган эътиборда буни мубоҳлигини айтганлар, деди.

Васим Юсуф 2020 йил 22 августда қолдирган твитида «Биз Амирликлар билан «Исроил»ни бундай буюк ютуқ билан табриклаймиз ва Аллоҳдан ватанлар саломатлигини сақлашини сўраб қоламиз», деди.

Унинг изоҳлашича, ушбу масалани мубоҳ деган замонамиз уламоларидан бири саудиялик машҳур даъватчи шайх Ибн Боздир. Яҳудийлар билан сулҳ тузилиши ҳақида берилган саволга жавоб нашрида у Набий ﷺнинг тарихий воқеаларидан ҳужжат қилиб, бундай деган: «Яҳудийлар ва бошқалар билан сулҳ тузиш улар билан яқинлашиш ва дўстлашишни англатмайди. Балки бу икки тараф хавфсизлигини таъминлайди, бир-бирлари ўртасидаги озорни кўтаради».

Алоқа тармоғи сайтларида фаоллар яҳудийлар билан сулҳ тузишга нисбатан шайх Ибн Усайминнинг позициясини тарқатишди. Шайх ўзининг расмий саҳифасига жойлаштирилган аудиосида бундай дейди: «Баъзи инсонларнинг яҳудийлар билан сулҳ тузишга қарши айтган ҳақоратли сўзларига келсак, бу сиёсий масаладир. Бу фанатларнинг Исломдан йироқ кишилар эканликларига гувоҳ бўлиш мумкин. Уларнинг бу иши бир сиёсат, тарафкашлик, миллатчилик ва шунга ўхшаш нарсадир. Мудом бизнинг Қуръон ва Суннатдан далилимиз бор экан, ундай кимсаларга эътибор бермаймиз».

Роя:

Мусулмон юртларидаги сарой уламоларининг нусуслар маъноларини қайриб-ўзгартириши ва шариат аҳкомларини исломий юртлардаги анави ҳукмдорлар истагига, ҳатто жиноятларига мослаштириши ҳукмдорлар содир этган қилмишлардан ҳам ёмондир. Шунинг учун шариат соҳиби Ҳақ Таоло уларни гуноҳда ҳукмдорларга шерик қилган. Қолаверса, бу Ибн Усаймин сўзлари динни сиёсатдан ажратиш эмасми?! Шу ўринда унга биз савол беришимиз керак бўлади: Сизлар ёлғон ва бўҳтон билан ўзингизни мусулмонларнинг салафдаги уламоларига мансуб эканингизни иддао қиласиз, хўш, ўша зотлар шундай позиция эгаллаганмидилар?!

Роя газетасининг 2020 йил 23 сентябр чоршанба кунги 305-сонидан

NO COMMENTS