Фаластин режимининг Араб давлатлари Лигасига нисбатан позицияси унинг хиёнатда қатъий эканини англатади!

0
451

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Фаластин режимининг Араб давлатлари Лигасига нисбатан позицияси унинг хиёнатда қатъий эканини англатади!

Маҳмуд Аббос режими ўзининг Араб давлатлари Лигасидаги ҳозирги даврдаги раислигидан воз кечиш тўғрисида қарор қабул қилди. Фаластин раҳбарияти ташқи ишлар вазири Риёз Моликий биз бу қарорни Лига бош котибиятининг Амирликлар ва Баҳрайнни қўллаб-қувватловчи позицияни эгаллагани сабабли қабул қилдик, деди. Лига котиби номига юборган мактубида Моликий Лиганинг бўлган ҳодисага нисбатан орқа ўгирганини таъкидлади. Бироқ у Фаластин режими «ўзининг Лигадаги ўрнидан воз кечмайди, чунки бу турли сценариларни келтириб чиқарувчи бўшлиқ пайдо қилади, бизга эса айни нозик босқичда бундай сценарилар керак эмас», деди.

Ўз навбатида, Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини матбуот бўлими бунга нисбатан матбуот изоҳи нашр қилиб, унда қуйидагиларни таъкидлади:

«Фаластин Озодлик Ташкилоти ва унинг разил режимининг Америкадан, Араб давлатлари Лигасидан ва хоин араблардан еган тарсакиларига қарамай, машъум араб давлатлари ташаббусига ҳамда Американинг икки давлат ечимига қаттиқ ёпишиб олиши, хоинлик ва малайликка ёпишиб олишдир. Бундай позиция Озодлик Ташкилотининг қанчалар итоатгўйлигини кўрсатмоқда ҳамда Лига раислигидан воз кечиш ва у ердаги ўз ўрнини сақлаб қолиш қарори кўзбўямачилик ва ўзининг разил обрўсини тиклашдан ўзга нарса эмаслигини англатмоқда. Озодлик Ташкилотининг барча позицияларидан шуни кўриш мумкинки, у хўжайинлари томонидан кетига тепки еса ҳам, хиёнат ботқоғига бўғзигача ботди. Фаластин масаласидан қўлини тийиш ўрнига, ҳануз уни йўқ қилиш учун жон олиб-жон бермоқда. Тўнини ўзгартириб, янгича тусга киришга уринмоқда, Ғарб ва унинг Лига етовидаги қўғирчоқлари лойиҳасини бажаришга риоя қилмоқда!».

Роя газетасининг 2020 йил 30 сентябр чоршанба кунги 306-сонидан

NO COMMENTS