БМТ 176 млн кишига қашшоқлик хавф солаётганини маълум қилди

0
473

БМТ 176 млн кишига қашшоқлик хавф солаётганини маълум қилди

 БМТ вакили Оливье де Шуттернинг қайд этишича, дунё бўйича 176 миллион кишига қашшоқлик хавф солмоқда.

 Унинг ҳисоботида таъкидланишича, кўплаб мамлакатлар пандемия даврида фуқароларни қўллаб-қувватлаш бўйича қисқа муддатли чоралар қабул қилди, аммо ҳозирда бу етарли эмас.

 “Кунига 3,2 долларлик базавий қашшоқлик даражасидан фойдаланиладиган бўлса, яна 176 миллион киши қашшоқликка тушиб қолиши мумкин”, – деди у.

 Шуттер давлатларни қашшоқлик ва тенгсизликка барҳам бериш учун янада қатъий чоралар кўришга чақирди. Унинг фикрича, жиддий инқироздан қочиб қутулиш имконсиз, унинг оқибатлари эса инсониятга жиддий таъсир кўрсатади.

 Қайд этилишича, дунё бўйича кўплаб оилалар ўз захираларини сарфлаб бўлди ва қийин аҳволда қолган.

 Изоҳ: Бугунги кунда дунё аҳолиси дуч келаётган қашшоқлик, очарчилик ва урушлар учун капитализм сабабли эканлиги шубҳасиз. Расмий ҳисоботларга кўра, оғир иқтисодий вазият туфайли ҳар сонияда бир одам нобуд бўлмоқда. Жаҳон банк, Халқаро валюта фонди ва бошқа судхўрлик асосида ташкил этилган халқаро молиявий ташкилотлар ва БМТ капитализмнинг асосий қуролларидир. Ушбу ташкилотлар ривожланаётган мамлакатларнинг ночор аҳволда ушлаб туриш орқали бир ховуч шахсларни мисли кўрилмаган даражада бойишлари йўлида хизмат қилишади.

Капиталистлар моддий фойдани қўлга киритиш мақсадида шу каби иқтисодий инқроз ва очарчиликларни сунъий равишда вужудга келтиришади. Бугунги кунда коронавирус пандемияси баҳонаси билан дунё аҳлини асосий тирикчилик манбааларидан маҳрум қилиб, мажбурий карантин чораларини жорий этилиши шундоқ ҳам кунлигини кунда топиб тирикчилик қиладиган “учинчи дунё” давлатлари аҳолисини очарчилик ёқасига олиб келиб қўйди. Бу давлатлар бюджетдаги тақчилликни ёпиш учун яна шу судхўр ташкилотлардан қарз сўрашларига мажбур бўлишди. Мана шу ишларни бошида турган БМТ бугунга келиб дунё аҳолисини қашшоқлик ва очарчилик кутиб турганини башорат қилиб, уларни бу фалокатдан “қутқармоқчи”.

 Абдураҳмон Одилов

NO COMMENTS