Кофир давлатларнинг Судандаги элчихоналари билан жосуслик қилаётган ва куфр асосида тузилган жамоалар Исломга асосланган партиялар тузилишига қарши курашишмоқда!!

445
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Кофир давлатларнинг Судандаги элчихоналари билан жосуслик қилаётган ва куфр асосида тузилган жамоалар Исломга асосланган партиялар тузилишига қарши курашишмоқда!!

Якшанба куни Аддис-Абебада Абдулазиз Ҳиллу етакчилигидаги Судан халқ озодлик ҳаракати, деб номланган коммунистик партия Судан конституциясига олий тамойилларни киритиш тўғрисида сиёсий баёнот имзолади. Баёнотда Судандаги ҳар қандай партиянинг динга асосланишини тақиқлаш айтилган!

Бу хусусида Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти матбуот бўлими баёнот нашр қилиб, бундай деди:

«Уммат ёшлари орасида ботил ва заҳарли фикрларнинг тарқалишига қарши курашиши керак бўлган партияларнинг ўзлари Умматнинг ақидаси ва фикрларига асосланган фаолиятни тақиқлашяпти! Юртни мана шундай қолоқлик ва муваффақиятсизлик жарлиги ёқасига олиб келган нарса, парламентларнинг Аллоҳнинг минҳожи ва шариатига зид қонунлар ишлаб чиққанлигидир. Чунки бу партиялар, ҳатто Исломни даъво қилган ҳизблар ҳам динни давлатдан ажратишга ва ботил демократияга даъват қилишмоқда. Аслида, муваффақиятсиз демократияга асосланган мана шу қуролли партия ва ҳаракатларнинг ўзини тақиқлаш керак. Агар Судандаги ҳаёт бошқарув, сиёсат, иқтисод каби барча соҳада Исломга асосланганда эди, бирорта ҳам партия ва ҳаракат куфрга асосланишга журъат қилолмаган бўларди, душман ва унинг элчихоналари билан юртда қайси сиёсий партия қандай фаолият қилиш керак, дея жосуслик алмашишга ботинолмасди! Бу ўтиш даври ҳукумати, сиёсий элита ва кофир Ғарб билан алоқа қилаётган қуролли ҳаракатлар инсонлар ҳаётидаги қолган баъзи исломий аҳкомларни ҳам тугатишга ҳаракат қилишмоқда. Улар Ҳизб ут-Таҳрирнинг нурини ўчириб, зулматда ўзларининг манфур режаларини амалга оширишмоқчи. Бироқ, бундай қилишларига йўл бўлсин. Чунки Уммат Ислом асосида оёққа туришга бугун ҳар қачонгидан ҳам яқин қолди».

Баёнот сўнггида бундай дейилди:

«Яқинда – Аллоҳнинг изни ила – барпо бўлажак Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик бундай ўйинларга албатта чек қўяди ҳамда мустамлакачи кофирлар, уларнинг думларию малайларини юртларимиздан омадсиз аҳволда қувиб солиб, бутун ҳаётни буюк Ислом асосига бино қилади».

Роя газетасининг 2020 йил 16 сентябр чоршанба кунги 304-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here