Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилоятининг конституцияда динни давлатдан ажратилганига қарши норозилик намойиши

425
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳизб ут-Таҳрир Судан вилоятининг конституцияда динни давлатдан ажратилганига қарши норозилик намойиши

Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти Исломини ва ақидасини қизғанувчи ҳар бир мусулмонни севинтирадиган, кофирлар ва уларнинг малай ҳукмдорларини ғазаблантирадиган улкан тадбир ўтказди. Ҳизб Хартумдаги парламент биноси олдида (ҳижрий 1442 йил 21 муҳаррам, ҳижрий 2020 йил 9 сентябр чоршанба куни) юрт конституциясида динни давлатдан ажратилганига нисбатан норозилик намойиши ўтказди. Намойишда Ҳизб аъзолари ва ансорлари парламент биноси яқинида юз метр узунликдаги катта плакатлар ва шиорлар кўтариб чиқишди. Улардан баъзилар қуйидаги сўзлардан иборат бўлди:

وَمَنْ لَمْ يَحْكُمْ بِمَا أَنْزَلَ اللَّهُ فَأُولَئِكَ هُمُ الْكَافِرُونَ

«Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм юритмас экан, бас, улар кофирлардир»;

«Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этишга ҳаракат қилинг!»;

«Ҳукмдорлар ижро этаётган терроризмга қарши кураш деган нарсадан мақсад қолган баъзи шаръий аҳкомларни ҳам ҳаётдан йўқ қилишдир, бас, бу малайлар ва уларнинг хўжайинлари режасини барбод қилайлик!»;

«Ўтиш даври ҳукумати Инсонлар ҳаётини Ислом асосига қурмаяпти, қолган аҳкомларни ҳам йўқ қилишга уриняпти»;

«Конституцияга киритилган «дин ҳаётдан ажратилган» матни кимнинг манфаати учун?»;

«Эй мусулмонлар, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этишга ҳаракат қилинг, у буюк фарздир!»;

«Рошид Халифаликда Ислом ақидаси давлат асосидир».

Бундан ташқари, Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти расмий нотиғи раислик қилган ва унинг ёрдамчиси билан Ҳизб аъзоси муҳандис Аҳмад Жаъфар ҳамроҳ бўлган делегация бош вазир Абдуллоҳ Ҳамдукнинг ўринбосари билан учрашди. Делегация унга – биз мусулмонлармиз, Исломни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатида ҳукмрон этишдан бошқа нарсага ҳаргиз рози бўлмаймиз, динни давлатдан ажратиш, деган нарсага уни мустамлакачи кофирларнинг эътиқоди, деган эътиборда қоралаймиз, деган мазмунда очиқ хат топширди. Бош вазир ўринбосари Ҳизбни мақтади ва собиқ режим қамоқларида Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари билан кўп учрашганини таъкидлаб, намойишни маданиятли, дея баҳолади. Ҳизб мактубини бош вазир Абдуллоҳ Ҳамдукка албатта етказишга ваъда берди. Ҳамдук ўша пайтда йўқ эди.

Шунингдек, парламент биноси олдидаги ушбу намойишда аввал Ҳизбнинг расмий нотиғи, сўнг унинг ёрдамчиси маъруза қилди. Улардан олдин Судан уламолари ҳайъати вакили Саъд Аҳмад ҳамда Ихвонул Муслимин ҳаракатининг сиёсий котиби Ҳасан Абдулҳамидлар ҳам нутқ сўзлардилар.

Роя газетасининг 2020 йил 16 сентябр чоршанба кунги 304-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here