Қирғизистонда яна “коронавирус” кучая бошлади, лекин сайлов арафасида ҳеч қандай карантин режими киритилмайди
Охирги кунларда Қирғизистонда “коронавирус”га чалинганлар сони кескин кўпая бошлади. Шунга қарамай ҳукумат мамлакатда ҳеч қандай карантинрежимини киритмади, ҳатто эҳтиёт чоралари ҳам қўллаётгани йўқ!
Ўзбекистонда шу кунларда вирус рекорд даражасида кўпайиб бораётганига қарамай, чегарани очилишига рухсат берилди. Мамлакатда минтақалараро бирорта расмий пост тўсиқлари йўқ. Партиялар халқ билан ҳеч қандай чекловсиз, эҳтиёт чоралари кўрилмаган ҳолда йиғинлар, учрашувлар ўтказиб келишаяпти. Карантиндан кейин ҳам очилмаган масжидлар жума намозига очилди. Масжидларда маскасиз, ораларимизни очмай тўғри намоз ўқий бошладик. Буларнинг ҳаммаси сайлов олдидан ҳукумат партиясига нафрат пайдо қилмаслик учун вақтинчалик кўринишлардир! Бу кўринишлар яқинда сароб сингари яна йўқолади.
Капитализм тузуми мабда ёки халқни касаллик ва балодан сақлаш асосига эмас, балки манфаат асосига қурилган! Шунинг учун халқи устига вабо келишидан ҳам манфаат излашади ёки манфаат учун ҳатто вабони ҳам атайин олиб келишади!
Қирғиз ҳукуматининг ҳукмрон партиялари ҳам, халқ бошига тушган ёки ўзлари олиб келишаётган юқумли касалликдан, сайлов олди компанияларида фойдаланишга ҳаракат қилишади. Шу кунларда вируснинг яна янгидан старт ола бошлагани шуни кўрсатадики, сайловдан кейинги норозилик намоишларида вирусдан фойдаланиш учун у атайин аста секинлик билан кучайтириб бориляпти. Қирғизистонда сайловдан кейин яна масжидларнинг ёпилиши, минтақалараро тўсиқлар қўйилиши, чегаралар ва бозорларнинг ёпилиши кутилади.
Пандемия яна кучайиб боришига қарамай, сайлов олди йиғинларида одамларга ҳеч қандай чеклов ва тўсиқ қўлланилмаётгани мантиққа ётмайди. Юзлаган балки минглаган одамлар жипс ҳолда намоишларга чиқишса ҳам, уларга вирус юқаётгани ҳақида деярли ҳеч қандай гап йўқ. Оддий фуқоро масжидга боргани, бозорга чиққани учун касалликка чалиняпти. Бу нимадан дарак бериши мумкин? Балки вирус ҳукуматлар билан ҳамкорлик қилаётгандир. Балки вирусни ҳукуматлар сиёсий вазият ва манфаатларига мувофиқ ўзлари тарқатишаётгандир? Мантиққа солиб қаралса бундан бошқа фараз кўринмайди!
Абдураззоқ Мўъмин.