Жээнбеков: Россия Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темирйўли қурилишида иштирок этишга тайёр
Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темирйўл қурилиши лойиҳасида Россиянинг иштирок этиши масаласида олий даражада келишувга эришилди.
Айни дамда уч мамлакат ва Россия иштирокида 3+1 форматида фаол музокоралар олиб борилмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон президети Сооронбай Жээнбеков давлатга тегишли “Биринчи радио”га берган навбатдаги интервьюсида маълум қилди.
Мазкур лойиҳада Россиянинг роли ва музокораларнинг бошқа деталлари ҳақида Қирғизистон раҳбари маълумот бермади. Бироқ, у республика учун мазкур лойиҳа “ўта муҳим” эканлигини таъкидлади.
“Пандемия бошланиб, чегаралар ёпилганда биз оғир вазиятга тушиб қолдик. Биринчи ўринга нафақат иқтисод, балки одамларни озиқ-овқат ва ун билан таъминлаш масаласи чиқди. Темир йўл биз учун жуда ҳам муҳимлигига амин бўлдик. Ҳозир экспертларимиз иш олиб бормоқда. Умуман олганда Хитой томони бу лойиҳага қизиқиш билдирган”, – деди Жээнбеков.
Аввалроқ, президент Сооронбай Жээнбеков баёнот бериб, Россия ҳам мазкур лойиҳанинг ҳаётга татбиқ этилишида иштирок этиши кераклигини билдирган эди. РФ ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бу масала бўйича, жумладан Хитой билан ҳам музокоралар олиб борилаётганини тасдиқлаган эди.
Изоҳ: “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўлини қуриш ташаббуси 2000-йилларнинг бошларида кўтарилганди. Аммо бу лойиҳа Россиянинг минтақадаги манфаатларига зид келганлиги сабабли шу вақтга қадар амалга ошмай келди. Хитой маблағи эвазига қуриладиган янги темир йўл лойиҳаси Хитойнинг Ўрта Осиёдаги нуфуз кўламини янада кучайтиради. Бу эса минтақада ўзини якка ҳоким сифатида кўришга одатланган Россия учун исталмаган ҳолат. Шу сабабли ҳам Россия йўл қурилиши қаршилик қилиб келди. Хитой-Россия музокаралари натижасида лойиҳада ўзи ҳам иштирок этиши ва темир йўл унинг назорати остида бўлиши шарти билан рози бўлди. Хитой томонидан унинг талаблари қисман қабул қилинганидан сўнг, 2019-йили Россия лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини тайёрлаш учун 200 миллион рубл (3 136 364 доллар) маблағ ажратди. Шундан сўнг лойиҳани амалга ошириш ишлари қайта жонланди.
Аслида темир йўл Ўрта Осиё мамлакатлари учун манфаатли. Чунки у дунёда денгиз орқалик амалга ошириладиган юк ташишдан кейинги ўринни эгаллаб турган стратегик аҳамиятга эга ва таннархи арзон йўналиш ҳисобланади. Аммо куфр тузуми мусулмон ўлкалари, жумладан, бизнинг юртлар манфаатларига мустамлакачилик кўзи билан қарайди. Улар баъзида бирор соҳада ўз мустамлакасини эплай олмай қолган тақдирда ҳам, оламий таъсир кучига эга бўлган бошқа мустамлакачи давлат лойиҳаларига ўз мустамлакаси остидаги давлатни топшириб юбориши мумкин. Янги темир йўл лойиҳаси ҳам минтақани қисман рус таъсиридан халос этиб, мушрик ханлар чангалига ташлаш йўлидаги қадамлардан биридир.
Абдураҳмон Одилов