Фисқу фужур режими Рамаллоҳдаги тинч намойишни тарқатиб эркагу аёлларга ҳужум қилди

467
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Фисқу фужур режими Рамаллоҳдаги тинч намойишни тарқатиб эркагу аёлларга ҳужум қилди

Шанба куни Фаластин режимининг «Кўча тартибини сақлаш полицияси» «CEDAW» конвенциясини бекор қилишни талаб қилиб чиққан халқ ҳаракати намойишчиларига ҳужум қилди. Рамаллоҳ шаҳри марказидаги «Манора» майдонида ўтказилган ушбу норозилик намойишида полиция кўплаб қатнашчиларни ҳибсга олди, уларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ ва таёқлар қўллади. Ваҳоланки, намойиш етакчилари ушбу тадбир уюштирилгани ҳақида олдиндан эълон ва қонуний билдирув тақдим этган эди.

Режим ўзининг бу хатти-ҳаракати билан седавчилар ва уларнинг фаолларини қўллаб-қувватлаши ҳамда седавчи тўдаларни хавфсизлик ва ҳимоя билан таъминлаши орқали Фаластин муслималарини бузишга қаратилган лойиҳаларини ўлиб-тирилиб қўллаб-қувватлайдиган ва татбиқ қиладиган режим эканини исботлади. Зотан, седавчи тўдалар Рамаллоҳ ва бошқа шаҳарларда ҳеч қандай тўсиқсиз нопок намойишлар ўтказишяпти, Ғарб эркинликларига, мусулмон оилани бузишга ва исломий шариат аҳкомларига исён қилишга чақиришмоқда. Режим уларни ҳимоя қилиш муқобилида Фаластинда иффат ва покликка чақираётган, фаҳшни тарғиб этилишига қарши чиқиб, Ғарб «CEDAW»ини қоралаётган аёлларга қарши газ, таёқлар билан ҳужум қилмоқда, уларнинг эрлари ва фарзандларини эса, қамоққа ташламоқда.

Шуни таъкидлаш лозимки, Ҳизб ут-Таҳрирнинг муборак Фаластин заминидаги матбуот бўлими бу режимнинг фаластинлик аёллар ва аҳолига нисбатан юзсизларча ва ваҳшийларча муносабатда бўлганини қаттиқ сўзлар билан қоралади. Фаластин аҳлига қуйидагиларни таъкидлади:

«Юртнинг бир қаричидангина эмас, балки аксар қисмидан воз кечган бу режимнинг қилмиши унинг бошқа жиноятчилик режаларидан фақат биттаси, холос. Агар бу режим ўз қаршисида Фаластиннинг холис-ҳалол аҳли томонидан кескин норозилик намойишларини кўрмаса, эртага седавчи ташкилотлару жамиятлар билан биргаликда мусулмон оилани бузишга қаратилган нопок лойиҳаларни албатта татбиқ қилади».

Матбуот бўлими Фаластин аҳлини режимга, унинг лойиҳаларига ҳамда «Оилани зўравонликдан ҳимоя қилиш қонуни» дея номланган, аслида оилани парчалашга қаратилган қонунни қабул қилишига қарши туришга чақирди. Фаластин режими ва унинг тарафдорларини бундай ёвуз жиноят ва режалар оқибатидан огоҳ этиб, унинг бу дунёда шармандалик, охиратда аламли азобдан иборатлигини таъкидлади.

Роя газетасининг 2020 йил 9 сентябр чоршанба кунги 303-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here