Ўлдирилган оналар… Етим қолган болалар… Хор ва итоатгўй ҳукуматлар!!
23 ёшли фаластинлик ёш келин сионист босқинчи кучлар ўқидан шаҳид бўлди… Бу ўқ муборак Фаластин заминининг Ғарбий соҳили шимолидаги Жанин шаҳрида бўлган тўқнашувлар пайтида ушбу аёл яшайдиган уйга қарата олтилди…
Яҳудий вужуди ўзининг такаббурлиги ва зулмини давом эттириб, айбсиз кишиларнинг покиза қонини тўкмоқда. Унинг бу ишидан на ҳисоб сўровчи ва на уни назорат қилувчи бор… Яҳудий вужуди содир этган бундай жиноятларнинг навбатдагиси шу ёш онанинг ўлдирилиши бўлди. У икки ёш гўдакларидан бирига сут тайёрлаш учун эрта тонгда уйғониб, гўдакларига газ зиён етказишидан қўрққани учун, ойнани ёпиб қўйиш мақсадида ойна ёнига борганида разил аскарлардан бири унга қарата ўқ ўзди. Ўқ тўғри унинг кўксига келиб тегди. Улар бу билангина кифояланишмади, аксинча, унга ёрдам кўрсатиш учун тез ёрдам машинасининг етиб келишига ҳам монелик қилишди.
Бу аёлда нима айб, нима жиноят содир этганди, ахир?! У гўдакларини ҳимоя қилмоқчи бўлганди, холос-ку?! Бунинг жазосига совуққонлик билан ўлдирилди. Биз Дайтон ҳукумати томонидан ҳам, бошқалар томонидан ҳам бундай ишларни қораловчи овозларни эшитмадик. Дайтон ҳукумати ғамхўрлик кўрсатиш билан эмас, балки, солиқ йиғиш билан машғул. Зеро, одамларга чеккан азоб-уқубатларидан кўра кўпроқ ҳукуматнинг кўрган чоралари қийинчилик келтирмоқда ва мусулмонлар юртларидаги малай режимлар хорликка ботган аҳволда. Бу эса, яҳудий вужудининг муборак Фаластин заминида эмин-эркин кезиб юриб, аҳлини ўлдиришига ва муқаддас жойларини булғашига имкон бермоқда. Ақсо масжидига мусулмонларнинг киришига чекловлар қўйилган бир пайтда, яҳудий вужудининг олчоқлари ва кўчиб келиб жойлашган подалари ҳар куни масжид ҳурматини оёқ-ости қилишмоқда. Халилдаги Иброҳимий масжидини яҳудийлаштириш сари ҳам қадам ташланиб, масжид аҳлининг унга киришига тақиқ қўйилмоқда. Шу боис, на азон эшитилмоқда ва на намоз адо этилмоқда!!
Каттаси уч ёшга тўлган бу икки гўдакда нима айб?! Улар нола қилиб онасини чақиришмоқда, она эса эшитмаяпти, жавоб қилмаяпти. Эмизикли гўдак ҳамон сутни кутмоқда. Биз аёл ҳуқуқи, бола ва оила ҳуқуқи деб даъво қилувчиларнинг овозини эшитмаяпмиз, уларнинг бундай жиноятга қарши норозилик намойишларига гувоҳ бўлмаяпмиз. Зеро, биз уларнинг Ислом аҳкомларига қарши эркинлик, аёл ва бола ҳуқуқи номи остида норозилик намойишларига чиққанларига бир неча бор гувоҳ бўлган эдик.
Қуриб кетсин, бу ярамас ҳуқуқлар, ҳукуматлар ва ҳукмдорлар?!
Эй мусулмонлар армиялари, қаердасиз, яҳудийлар ва хор ҳукуматлар қурбонига айланган синглингиз учун ва бошқалар учун ўч олмайсизми?! Бизга қарши содир этилган жиноятлардан, бошдан кечираётганимиз бу хорликдан наҳотки томирингизда қон қайнамаса! Аллоҳ Таолонинг
وَإِذَا الْمَوْءُودَةُ سُئِلَتْ * بِأَيِّ ذَنبٍ قُتِلَت
«Тириклай кўмилган (ҳар бир) қиздан қандай гуноҳ сабабли ўлдирилгани сўралганида» [Таквир 8-9]
деб айтган ояти каримасини эсланг. Улар бу аёлнинг орзу-умидларини, қувончини тириклайин кўмишди. Шу боис ҳам, оналар ва уларнинг гўдакларини ҳимоя қиладиган халифагина бизнинг бундай ташвишларимизни енгиллаштиради. Аллоҳдан Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни тезлаштиришини сўраб қоламиз.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот
бўлими аёллар қаноти