Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши расмийси ҳукумат криминалга енгилганини иддао қилди

0
557

Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши расмийси ҳукумат криминалга енгилганини иддао қилди

Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши котибининг ўринбосари Ўмурбек Суваналиев қирғиз ҳукумати криминалга таслим бўлганини айтди.

У кузда ўтадиган парламент сайловида иштирок этадиган қатор партияларнинг ортида “жиноят олами” турганини таъкидлаб, сиёсатчилар уларга хизмат қилаётганини қўшимча қилди:

-Қирғизистон парламентида ҳамма жойда коррупция кучайгани айтилади. Бироқ коррупциянинг бошида уюшган жиноий гуруҳлар турганини, коррупцияни ўшалар бошқараётганини ҳеч ким айтмайди. Эрта-индин ўлдириб кетишмасин, деб қўрқишади. Бунинг сабаби ҳукумат уюшган жиноий гуруҳларга енгилиб қолганидадир,– деди расмий 19 август куни ўтган “Бутун Қирғизистон” партияси қурултойида.

Қирғизистон парламентига навбатдаги сайлов 4 октябрда бўлиб ўтади. Тарғибот-ташвиқот ишлари эса 4 сентябрда бошланади. “Озодлик”

Изоҳ:  Навбатдаги парламент сайлови ҳам, давлат аппарати томонидан ғирромлик билан ўтиши кутиляпти. Фарқи шундаки, ҳозир мамлакатда давлат аппаратлари, куч структура ва суд системаси тизгини президент ёки ҳукуматнинг тўла таъсири остида эмас.

Атамбаев бош бўлиб ўтказилган Қирғизистон президенти сайловида, Жиянбековни президентликка олиб келган куч ҳозирда парламентни ҳам қўлга олишга ҳаракат қиляпти. Давлат расмий аппаратларидан ташқарида иборат бу куч сайловда бир неча партияларни молиявий дастаклаб боряпти. Бу партиялар ўша кучга тўлақонли хизмат қилади ёки у куч томонидан илгари сурилган бир қанча номзодни парламентга ўтказиб бериш билан “қарз”ларини тўлашга келишилган.

Уларнинг келишувлари амалга ошса, Қирғиз парламентининг салмоқли қисми ўша креминал кучлар таъсири остида қолади. Бунинг ортидан етакчи гуруҳ ҳам, минтақа ҳокими ва куч структуралари ҳам, ҳукумат ҳам, ҳатто президент ҳам ўша куч таъсири остида қолади. Бу капитализм системасининг табиий жараёни бўлиб, унга бу система ичида барҳам бериб бўлмайди.

Капиталистик система етакчиси бўлган АҚШда ҳам аҳвол шундек. Уни ҳам капиталистлар бошқаради. Россияни эса олигархлар (ҳокимиятда турган капиталистлар) бошқаради. Демак капиталистик системада бой, бадавлат одамлар ҳокимятни манаполия қилиб олиш йўли билан давлатни бошқаради. Улар ўзларининг молиявий, иқтисодий манфаатларини сақлаш ва янада зиёда қилиш йўлида ҳокимиятдан восита сифатида фойдаланишади.

Қирғизистон ҳам, оламий бошқарув системасининг табиий йўлидан капитализмга мослашиб, шаклланиб боряпти. Бу системада молия асосий ўринни эгаллайди. Эртами кечми, бой – бадавлат одамлар етакчи гуруҳни ва унинг воситасида давлат тизгинини ҳам албатта қўлга олади. Ҳатто Каримов ва Путин сингари диктаторлар режимини ҳам, ўша етакчи олигарх кучлар бошқариб келади.

Энг ачинарли жойи шундаки ўша капиталистлар мамлакат ва халқ манфаатларини толон-тарож қилиш йўллари билан бойлик орттиришади. Давлат механизмлари ва чиқарилаётган қонунлар уларга ва уларнинг иқтисодий манфаатларига мослаштирилган! Сўнг ўша, биздан ўғирлаб олинаётган бойликларнинг бир қисми билан бизни яна бир неча йилларга сотиб олишмоқчи!

Биродарлар куфр системасига асосланган партияларни ҳокимиятга келиши учун ҳисса қўшиш ҳаромдир! Сайловда иштирок этишдан ва бирор партияни қўллаб ундан пора (пул) олишдан сақланайлик! Аллоҳга осий бўлиб, охиратимизни арзимас дунё матоҳига сотиб юборишдан тақво қилайлик. Келаётган кучларнинг барчаси ботил йўлда. Уларнинг бирортасини қўллаш мумкин эмас. Уларнинг бирортасига сотилиб хизмат кўрсатиш билан, уларнинг бирига айланамиз. Қиёматда улар билан бир сафда тирилиб, бирга жазоланиб қолишдан Аллоҳдан қўрқайлик!

Абдураззоқ Мўъмин.

NO COMMENTS