بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Британия ўз аскарларининг Ироқ ва Афғонистонда оддий фуқароларга қарши ўт очишларига қўйиб берди
«Middle East Eye» веб-сайтининг мустақил тергов-суриштируви хулосасига кўра, Британия Ироқ ва Афғонистонда олиб борган машқлари чоғида аскарларнинг қуролсиз оддий фуқароларни кузатиш операциялари ўтказаётганда баъзи ҳолларда улардан гумон қилинганларини отиб ташлашга ҳам рухсат берган. «Middle East Eye»га интервью берган бир неча собиқ британиялик аскарларга кўра, қурбонлар орасида гўдаклар ва ўспиринлар ҳам бўлган. Иккита британиялик собиқ пиёда аскарининг айтишича, Ироқ армиясида хизмат қилган бошқа қуролдошлари билан биргаликда уларга баъзан бирор шахс қўлида телефон ушлаб олган бўлса ёки қўлида белкурак кўтариб олган бўлса ёхуд бошқа хатти-ҳаракати шубҳали бўлиб кўринган бўлса, уларга қарата ўқ узишга рухсат берилган. Уларга бу ишлари устидан ҳарбий трибуналга тортилган ҳолларида албатта ҳимоя қилинажаклари ваъда қилинганини ҳам таъкидлашди. «Қўмондонларимиз бизга биз сенларни ҳар қандай терговдан ҳимоя қиламиз, фақат сен терговда – мен ўз ҳаётимни хавф остида эканини кўрганим учун ўқ уздим, деб айтсанг, бас, шунинг ўзи сени ҳимоя қилади, деб айтишарди», дейишди аскарлар.
Роя газетасининг 2020 йил 12 июл чоршанба кунги 299-сонидан