Амирликларнинг яҳудийлар билан келишуви мунофиқлик ва хиёнатдир

0
447

Амирликларнинг яҳудийлар билан келишуви мунофиқлик ва хиёнатдир

2020 йил 13 августда Бирлашган Араб Амирликлари, АҚШ ва яҳудий вужуди томонидан чиқарилган қўшма баёнотда айтилишича, АҚШ президенти Дональд Трамп, яҳудий вужуди бош вазири Нетаньяху ва Абу Даби шаҳзодаси Муҳаммад ибн Зойидлар ўртасида келишув имзоланган. Бу Амирликлар билан яҳудий вужуди ўртасида бевосита икки томонлама муносабатларни тўлиқ нормаллаштиришга оид келишувдир. Аллоҳ Таоло яҳудийлар ҳақида бундай деган:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ لاَ تَتَّخِذُواْ الْيَهُودَ وَالنَّصَارَى أَوْلِيَاء بَعْضُهُمْ أَوْلِيَاء بَعْضٍ وَمَن يَتَوَلَّهُم مِّنكُمْ فَإِنَّهُ مِنْهُمْ إِنَّ اللَّهَ لاَ يَهْدِي الْقَوْمَ الظَّالِمِينَ + فَتَرَى الَّذِينَ فِي قُلُوبِهِم مَّرَضٌ يُسَارِعُونَ فِيهِمْ يَقُولُونَ نَخْشَى أَن تُصِيبَنَا دَائِرَةٌ فَعَسَى اللَّهُ أَن يَأْتِيَ بِالْفَتْحِ أَوْ أَمْرٍ مِّنْ عِندِهِ فَيُصْبِحُواْ عَلَى مَا أَسَرُّواْ فِي أَنفُسِهِمْ نَادِمِينَ

«Эй мўминлар, яҳудийлар ва насронийларни дўст тутмангиз! Уларнинг баъзилари баъзиларига дўстдирлар. Сизлардан ким уларга дўст бўлса, бас, у ўшалардандир. Албатта, Аллоҳ золим қавмни ҳидоят қилмас. Бас, Сиз дилларида мараз бўлган кимсалар: «Бизга бирон бало етишидан қўрқамиз», деган ҳолларида улар (кофирлар) томонга шошаётганларини кўрасиз. Шояд Аллоҳ мусулмонларга ғалаба берса ёки ўз ҳузуридан (бу мунофиқ кимсаларни шарманда қиладиган) бирон ишни келтириб, улар ичларида яширган нарсаларига надомат қилувчиларга айланиб қолсалар» [Моида 51-52]

Бирлашган Араб Амирликлар ошкор қилган бундай хиёнат Ислом Уммати учун тасодиф бўлгани йўқ. Нега ҳам тасодиф бўлсин, ахир, Уммат бу рувайбиза малай ҳукмдорлардан қанча-қанча хиёнат қилиш, ёрдамсиз ташлаб қўйиш, масъулиятсизлик ва номардлик каби иллатларни кўрган бўлса?! Буларнинг барчаси келаси ўнлаб авлодга ибратланишлари учун кифоя қилади. Айниқса, бу Форс Кўрфази давлатлари ҳукмдорлари ўзларида яҳудий вужуди билан муносабатларни нормаллаштириш учун Американинг этагини ушлашдан бошқа ниятлари йўқ эканини ўтган яқин йиллар мобайнида бутун оламга маълум қилишди. Аллоҳ Таоло бундай деган:

وَمِنَ الْأَعْرَابِ مَن يَتَّخِذُ مَا يُنفِقُ مَغْرَماً وَيَتَرَبَّصُ بِكُمُ الدَّوَائِرَ عَلَيْهِمْ دَائِرَةُ السَّوْءِ وَاللَّهُ سَمِيعٌ عَلِيمٌ

«Аъробийлар орасида шундай кимсалар ҳам борки, қилган садақасини (ўзи учун) зиён деб билади ва сизларга (мўминларга) балолар келишига кўз тутиб туради. (Барча) ёмон бало(лар) ўзларига бўлсин! Аллоҳ эшитгувчи, билгувчидир»  [Тавба 98]

Муборак Фаластин заминига қилинган бундай малъун журъатни тўхтатиб қолишнинг фақат битта чораси бор. У ҳам бўлса, Ақсо масжидини озод этиш учун қўлланган чоранинг ўзидир. Айнан шу чора туфайли Уммат ўз қаҳрамонлари билан фахрланиб келмоқда… Айнан шу чора сабабли Уммат ҳануз ўз фарзандларига Умар, Холид, Салоҳиддин… каби зотларнинг исмини қўйиб келмоқда. Чунки ҳар сафар Уммат Қуддус Шарифни озод этмоқчи бўлганда албатта Халифалик армияси билан бостириб борган. Бироқ, бугунги кунда Халифалик армиялари қайда қолди?!

Эй мусулмонлар!

Биз тушуниб турибмизки, бу кофир Ғарб «Фаластиндан воз кечган мусулмон ҳоким» ҳақидаги саҳна ўйинини такрор-такрор қўйишда давом этаётган бўлса-да, сизнинг яҳудий вужудининг тақдири албатта Ислом Уммати қўлида, деган ишончингиз асло ўзгармаяпти. Ҳатто биз сизнинг ҳақиқий позициянгиз халифа Абдулҳамид роҳимаҳуллоҳ ёзиб қолдирган позиция эканини ҳам биламиз: «… Аммо мен тирик эканман, Фаластинни Халифалик давлатидан бўлиб ташланганини кўриш мен учун баданимнинг скалпел билан тилка-пора қилинишидан ҳам енгилроқдир, бу ҳаргиз бўлмайдиган иш».

Яна қайта айтамиз: бугунги кунда Халифалик армиялари қайда қолди?!

Бунга жавоб: Халифалик армияси қачонки халифага бевосита байъат қилингани эълон этилган лаҳзада туғилади. Чунки байъат бошланиши учун аввало Ислом диёрини мудофаа қиладиган ва юртларни фатҳ этадиган армияни байъат қилинган халифага топширадиган киши бўлиши лозим. Бу илк Ислом давлати барпо бўлган иккинчи Ақаба байъатида ансорийлар айтгандек бўлади. Ўшанда Барро ибн Маърур Пайғамбаримиз ﷺга «Сизни ҳақ ила юборган Аллоҳга қасамки, биз сизни ўз оиламизни мудофаа қилгандек мудофаа қиламиз. Сизга байъат қилдик ё Росулуллоҳ, чунки биз уруш аҳлимиз», деган эди.

Шунинг учун бугунги кунда ва шу лаҳзада биз ҳам Исломнинг қудрат аҳли орасидаги мард инсонларининг ғайратини қўзғамоқдамизки, улар мусулмонларнинг битта имом-халифасига байъат қилиш учун Ҳизб ут-Таҳрир билан баробар ҳаракат қилиб, Ислом Уммати орқасига санчилган ханжарни Ҳизб билан биргаликда суғуриб ташласинлар. Огоҳ бўлингизким, бу ханжар анави хоин ҳукмдорлардир. Шунингдек, Ислом Умматининг кўксига санчилган ханжарни Ҳизб билан биргаликда суғуриб ташласинлар. Огоҳ бўлингизким, бу ханжар муборак заминни босиб олган яҳудий вужудидир. Аллоҳ Таоло бундай деди:

يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِنْ تَنصُرُوا اللَّهَ يَنصُرْكُمْ وَيُثَبِّتْ أَقْدَامَكُمْ

«Эй мўминлар, агар сизлар Аллоҳга ёрдам берсангиз, У зот ҳам сизга нусрат-ёрдам берур ва жанг майдонида қадамларингизни собит-барқарор қилур» [Муҳаммад 7]

Муҳандис Салоҳиддин Азоза

Ҳизб ут-Таҳрирнинг

марказий матбуот бўлими раиси

NO COMMENTS