Умматнинг Шомдаги қўзғолони, кеча ва бугун

0
561

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Умматнинг Шомдаги қўзғолони, кеча ва бугун

Шомда муборак қўзғолон бошланиб, у режимни ағдариш ва Исломни ҳокимиятга олиб чиқишдек ўз ғоясига етишиш йўлларини қидира бошлагач, турли йўлларни синовдан ўтказиб, халқаро ҳамжамиятга ҳам мурожаат қилди… Бу ҳамжамият эса, ўзи ёлғондан «тақиқланган», дея атаган қуроллар ва кимёвий қуроллар ёрдамида Шом аҳлининг қирғин қилинаётганини кўриб томоша қилиб турди… Шундан сўнг, Шом аҳлига халқаро ҳамжамиятнинг ёлғончилиги фош бўлди ва улар ўз намойишларидан бирида – халқаро ҳамжамият бизнинг қатли ом қилинишимизга шерикдир, деди.

Кейин қўзғолон аҳли давлатларнинг аралашишини талаб қилишга, парвозлар тақиқланишига, мужоҳидларнинг авиацияга қарши зенитлар билан таъминланишига, хавфсиз зона яратилишига чақиришга ўтишди. Бироқ бу чақириқларнинг барчасига қулоқ соладиган давлат топилмади.

Ана шунда, Шом аҳли бутун дунё олдида ёлғиз эканликларини англаб етдилар ва «Бизга Аллоҳдан ўзга керакмас» шиорини кўтариб чиқдилар. Фақат ўзларига таяниб, қуроллар яратиб, минтақаларни озод этиб, режимни қулаш жарлигига олиб келиб қўйишди. Алалоқибат, «дўстлар»ни чақиришга тўғри келди! Уларнинг бир қисми режимни ҳарбий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлади, яна бир қисми қўзғолонни қўллаб-қувватлади ва энг даҳшатлиси шуниси бўлди. Чунки ҳеч қанча вақт ўтмай, қўзғолонни қўллаб-қувватловчи давлатлар унинг қарорларига эгалик қиладиган бўлди, фронтларни ёпди, жангчи гуруҳларга ярашув ва конференциялар мажбуриятини юклади. Бу эса, қўзғолон аҳлининг кўплаб озод этилган минтақаларни қўлдан бой беришларига ва ўша давлатлар «раҳмати»га қараб қолишларига олиб келди… бу давлатлар бўлса, ҳеч нарсадан тап тортишмай, қўзғолончиларни қонхўр режим қучоғига топширишга ҳаракат қилишди, бунинг учун таҳдид қилиш, қўрқитиш ва шантаж каби барча услубни ишга солишди.

Ҳа тўғри, бугунги кунда Шом аҳли бу йўлларнинг барчаси қўзғолонни ва унинг аҳлини режимни ағдариш ва Исломни ҳокимиятга олиб чиқиш ғоясига ҳаргиз олиб бормаслигини англаб етди… Ўзларини дўст қилиб кўрсатган давлатларнинг қандай роль ўйнашаётганини тушунишди… Бироқ буни англаб-тушуниб етгандан сўнг бундай нимжон ипни узиб ташлаб, Аллоҳнинг мустаҳкам арқонига боғланишга ҳаракат қилиш ўрнига… ҳамда қўзғолонни мақтовли нуқтасига қайтариб, ёлғиз Аллоҳга таваккул қилиб, Ундан нусрат сўраш ўрнига… улардан баъзилари қўзғолонни аввалги айбли нуқтасига қайтаришга уринишяпти… бу халқаро ҳамжамиятга мурожаат қилиш нуқтасидир!

Эй имонли собир Шом аҳли!

Шунча вақтдан бери қўзғолонингиз жуда кўп кимсаларни фош қилиб, шармандасини чиқарди, бас, ўша шармандаларга қўзғолонингизни ўғирлашларига, ғоясига етишини кечиктиришларига қўйиб берманг! Йўлингизни давом эттиринг, Аллоҳ баракасини берсин, ўзи ёрдам берсин. Ёлғиз ўзидан розилигини сўраб, мустаҳкам арқонини маҳкам тутинг ва Аллоҳ йўлида маломатчининг маломатидан қўрқманг. Ана шунда Унинг нусратига лойиқ бўласиз ва икки дунё бахтига эришасиз.

إِنَّا لَنَنصُرُ رُسُلَنَا وَالَّذِينَ آمَنُوا فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَيَوْمَ يَقُومُ الأَشْهَادُ

«Биз пайғамбарларимизга ва имон келтирган зотларга ҳаёти дунёда ҳам, гувоҳлар (ҳозир бўлиб) турадиган Кунда (қиёматда) ҳам албатта нусрат берурмиз» [Ғофир 51]

وَمَا النَّصْرُ إِلاَّ مِنْ عِندِ اللَّهِ الْعَزِيزِ الْحَكِيمِ

«Нусрат фақат қудрат ва ҳикмат эгаси бўлган Аллоҳ ҳузуридан келур»   [Оли Имрон 126]

Роя газетасининг 2020 йил 24 июн чоршанба кунги 292-сонидан

NO COMMENTS