Жээнбеков масъуллар билан Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўл лойиҳасини муҳокама қилди

726
0

Жээнбеков масъуллар билан Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўл лойиҳасини муҳокама қилди

 Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков амалдорлар билан Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўлини қуриш лойиҳасини муҳокама қилди. Бу ҳақда Қирғизистон президент матбуот хизмати хабар қилди.

 Президент Ташқи ишлар вазири в.б. Чингиз Айдарбеков ва Транспорт вазири Жанат Бейшенов ва “Қирғиз темир йўли” давлат корхонаси раҳбари Василий Дашков билан учрашув ўтказди.

 Жээнбеков республиканинг транспорт мустақиллигини мустаҳкамлаш, юк ва йўловчилар ташишни диверсификация қилиш учун бутун мамлакат бўйлаб темир йўл транзити ва ички йўналишларни ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади.

 Унинг сўзларига кўра, транспорт соҳасидаги энг йирик ва стратегик лойиҳалардан бири бу – Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилишининг бошланиши.

Давлат раҳбари мамлакатнинг темир йўл инфратузилмасини модернизация қилишни жадаллаштириш, йўловчи ва юк поездлари соҳасида рақамли ташаббусларни амалга оширишни давом эттиришга эътибор қаратди.

 Изоҳ: “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўлини қуриш ташаббуси 2000-йилларнинг бошларида кўтарилганди. Аммо бу лойиҳа Россиянинг минтақадаги манфаатларига зид келганлиги сабабли шу вақтга қадар амалга ошмай келди. Хитой маблағи эвазига қуриладиган янги темир йўл лойиҳаси Хитойнинг Ўрта Осиёдаги нуфуз кўламини янада кучайтиради. Бу эса минтақада ўзини якка ҳоким сифатида кўришга одатланган Россия учун исталмаган ҳолат. Шу сабабли ҳам Россия йўл қурилиши қаршилик қилиб келди. Хитой-Россия музокаралари натижасида лойиҳада ўзи ҳам иштирок этиши ва темир йўл унинг назорати остида бўлиши шарти билан рози бўлди. Хитой томонидан унинг талаблари қисман қабул қилинганидан сўнг, 2019-йили Россия лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини тайёрлаш учун 200 миллион рубл (3 136 364 доллар) маблағ ажратди. Шундан сўнг лойиҳани амалга ошириш ишлари қайта жонланиб кетди.

 Аслида темир йўл Ўрта Осиё мамлакатлари учун манфаатли. Чунки, у дунёда денгиз орқалик амалга ошириладиган юк ташишдан кейинги ўринни эгаллаб турган стратегик аҳамиятга эга ва таннархи арзон йўналиш ҳисобланади. Аммо куфр тузуми мусулмон ўлкалари, жумладан, бизнинг юртлар манфаатларига мустамлакачилик кўзи билан қарайди. Улар баъзида бирор соҳада ўз мустамлакасини эплай олмай қолган тақдирда ҳам, оламий таъсир кучига эга бўлган бошқа мустамлакачи давлат лойиҳаларига ўз мустамлакаси остидаги давлатни топшириб юбориши мумкин. Янги темир йўл лойиҳаси ҳам минтақани қисман рус таъсиридан халос этиб, мушрик ханлар чангалига ташлаш йўлидаги қадамлардан биридир.

Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here