Сўхдаги жанжалда қовуғидан яраланган йигит оғир аҳволда қолмоқда

980
0

Сўхдаги жанжалда қовуғидан яраланган йигит оғир аҳволда қолмоқда

31 май куни Ўзбекистон – Қирғизистон давлат чегарасида бўлган инцидентда ўқ еган сўхлик 19 яшар йигит оғир аҳволда шифохонада қолмоқда.

Йигитнинг отаси, Озодлик билан суҳбатда, ўғли ҳануз шифохонанинг жонлантириш бўлимида қолаётганини айтди. Исмини сир сақлашни лозим топган отага кўра, шу кунга қадар ИИВ ёки прокуратура ўғлининг жароҳатлангани юзасидан унга мурожаат қилмаган.

Сўх туман ИИБ ва Фарғона вилоят ИИБдан ҳам чегарадаги инцидентда ўқ отар қуролдан жароҳатланганлар бўйича суриштирув олиб борилаётганига оид бирор маълумот олишнинг имкони бўлмади.

Қирғизистоннинг Боткен вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот котиби Дамира Юсупова эса 31 май кунги инцидентда қирғизистонликлар томонидан бирорта ўқ отилмаган, бирорта қурол қўлланилмаган, деб баёнот берди.

Изоҳ:  Баъзи норасмий хабарларга кўра, Сўғ туманида ўнга яқин киши ўқ отар қуролдан жароҳатланган. Қирғизистон томонидан Ўзбеклар томонига ҳатто ов милтиғидан ҳам ўқ узилган эмас. Улар ким томонидан жароҳат олган бўлишлари мумкин?

Ёдингизда бўлса 2010 йили Ўш воқеъаси вақтида бир неча хорижлик снайперлар қўлга олинган эди. Улар Россия фуқоролари экани ҳақида маълумот тарқаб, кўп ўтмай бош прокурорнинг ўзи ҳам уларни топа олмай давлат миқёсида ишни ёпиб юборишган эди. Снайперларнинг асосий вазифаси, ҳар икки томон вакилларини ўққа тутиш орқали сусайиб бораётган жангни жадаллаштиришдан иборат бўлган! Мақсадларини рўёбга чиқариш йўлида ҳар икки томондан юзлаган одамларни отиб ўлдиришган эди.

Ўзбекистон ҳозирдаги халқаро сиёсий интеграцион жараёнида Ғарб ва Россиянинг босими остида қолди. Алишер Усмонов воситасида олиб борилаётган Россиянинг босими нафақат миллионлаган доллардаги инсонпарварлик маблағлар, балки миллий низолар чиқариш сингари ифлос услублар воситасида ҳам олиб борилиши мумкин. Акс ҳолда Сўғдаги ўқ отар (топпонча) қуролдан жароҳатланган одамлар ҳақида нима дейиш мумкин?

Сўғ тумани Ўзбекистоннинг Қирғизистон ичидаги анклав (ўралган) ҳудуди бўлиши билан бир қаторда, у ернинг асосий фуқороларини Тожик миллат вакиллари ташкил этади. Кескинлик учун Ўзбек, Қирғиз ва Тожик миллатлари ўртасидаги жанжалга сабаб бўлиши мумкин бўлган ўта нозик стротегик минтақа танланган.

 Тожик миллатига мансуб ўзбек фуқороларини Қирғиз фуқоролари отмаган бўлса, уни ўзбек ҳарбийлари ёки махфий хизмати вакиллари отган бўлади. Ёки улар ким отганини топиб халққа ошкор қилишлари керак! У ерда ўқ отар қурол, хоссатан тўппонча фақат махсус одамларда бўлган. Ҳар икки томоннинг оддий халқида умуман қурол бўлган эмас! Демак бу иш махсус ҳукумат вакиллари томонидан ёки халқаро махфий кучлари томонидан амалга оширилган тақдирда ҳам, давлат уни ёпиб юборади. Ёки бирор бечорадан “террорист” ясаб, ишни унга юклаб юборишади. Нима бўлганида ҳам, миллий низони уруш даражасига олиб чиқиш мақсадлари тўла амалга ошмади! Тўғрироғи бу сафар амалга ошмади! Огоҳ бўлайлик миллатчилик устимизда куфр манфаати остида яна таҳдид сола бошлади!

Абдураззоқ Мўъмин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here