Қасим-Жомарт Тоқаев: Эпидемиянинг иккинчи тўлқини бошланиб кетиши мумкин
Эпидемиянинг иккинчи тўлқини бошланиши хавфи бор. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Фавқулодда вазиятлар бўйича давлат комиссиясининг йиғилишида маълум қилди.
Изоҳ: Белорус президенти Александар Лукашенко Россияда коронавирусни аниқлаш бўйича ишлаб чиққарилган экспресс-тестлар ҳақида, касалликни тўғри аниқлаш даражаси бор-йўғи 30% га тенг деган эди. Марказий Осиё раҳбарлари учун бу тестлар жуда қўл келади. Бу тестлар вазиятга қараб, улар хоҳлаган саноқда коронавирусларни аниқлаб бераверади. Касаллик аломатлари ҳам, бадандаги муайян даражада давомли сақланиб туриши керак бўлган иситмани ҳам кераги бўлмайди.
Амалдаги давлат раҳбарлари бу тестлар ёрдамида ўз курсилари учун хатар пайдо бўлса ёки мухолифат сиёсий митинглар орқали халқни ҳукуматга қарши кўтаришни бошлаган вақтда яна қайта коронавирус ваҳимасини пайдо қилишлари, мамлакатда фавқулотда ҳолат режимини қайта жорий этиш билан халқни “уй қамоғига” тиқишлари мумкин бўлади. Бу усул бир марта мувафаққиятли синовдан ўтди, керак бўлган вақтда ҳукумат яна шу чораларга қайтаверади.
Абдураҳмон Одилов