Пандемияни сиёсий ўйинларда қўлланилиши

817
0

Пандемияни сиёсий ўйинларда қўлланилиши

 Дунёга мустамлакачилик орқали ҳукмронлик қилаётган капиталистик тузум қоронавирус қаршисида ожизлигини намоён қилди. Мутакаббир йирик мустамлакачи буюк давлатлар ҳам бу вирусни давоси ёки вакцинасини топа олишмади. Шунинг учун унинг устидан ўзлари хоҳлагандек назарот ўрната олишмади. Аммо шунга қарамай, дунё сиёсатчилари ушбу пандемиядан фойдаланиб қолиш йўлига ўтишди. Ўз навбатида халқаро ва маҳаллий сиёсат шу асосдан келиб чиқиб белгилана бошланди.

  1. Оламий сиёсат: пандемия карантинлари орқали очарчилик келтириб чиқариш ва бу орқали мустамлака остидаги халқнинг сонини камайтириш

 Бунга Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва унга қарашли халқаро ташкилотлар баёнотлари ва ҳаракатлари далолат қилиб турибди. (Маълумки, ҳозирги вақтда мустамлакачилар дунёга БМТ орқали ҳукмронлик қилишмоқда).

 Бундан маълум бўладики, мустамлакачилар дунёда сунъий очарчилик келтириб чиқаришмоқчи. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус пандемиясини эълони қилганидан сўнг, унга қарши кураш чораларини ишлаб чиқди ва буни мустамлака остидаги давлатларга мажбурлаб тиқиштирди. Натижада бу чораларни қабул қилган мамлакатларнинг барчаси иқтисодий инқирозга дуч келди. Чунки, ички ишлаб чиқариш ва халқаро савдо музлатиб қўйилди. Мисол сифатида Қирғизистонни оладиган бўлсак, ушбу чораларни бажариш ҳаракатига тушган Қирғизистон бюджетида 500 миллион долларлик камомад кутилмоқда ва буни халқаро ташкилотларнинг фоизли қарзлари ҳисобидан қоплаш мўлжалланмоқда. Бироқ, халқаро ташкилотлар камомаднинг барчасини ёпишга йўл қўймайди. Сабаби, бу ўринда мустамлака давлатни қарз қилишдан ташқари, уни инқирозга олиб кириш ва очарчилик келтириб чиқариш мақсадлари ҳам кўзланган. 

 Ушбу чораларни қабул қилмаган давлатлар халқаро ташкилотлар босимига гирифтор қилиниб, қабул қилишга мажбурланмоқда. Масалан, шу вақтда қадар бу чораларни қабул қилмай келган Тожикистон Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг миссиясини киритишга мажбур қилинди. Эндиликда Жаҳон банки таҳмин қилаётган (“Тожикистонда коронавирус билан касалланганлар сони 72 мингдан 230 минг кишигача етиши, олти ярим мингдан 21 минггача одам ҳалок бўлиши мумкин” деган) пандемия ваҳимасини тан олиш ва чораларни қабул қилишга мажбур бўлади. Кейин, бу чораларни бажаришга ҳаракат қилиб бўғзига қадар иқтисодий инқирозга кириб кетади.

 Шундай қилиб, пандемия баҳонаси ортидан пайдо қилинадиган очарчилик қурбонлари сони вирус қурбонларига қараганда минг баробар кўп бўлиши кутилмоқда.

 Масалан, Жаҳон озиқ-овқат дастури ва БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг баёнотларида, пандемия сабабли келиб чиқадиган очарчилик оқибатида Африкада 73 миллион, Осиё ва Яқин Шарқда 43 миллион, Лотин Америкасида 18 миллиондан ортиқ одам ҳалок бўлиши айтилган.

 Шу орқали БМТ одамлар онгини очарчиликни табиийдек қабул қилишга тайёрламоқда. Чунки, ҳозир оламий сиёсатга очарчилик орқали одамларни қирғин қилиш керак бўлиб қолди. Мустамлакачиларга ишга яроқли қулларгина қолса бўлди. Маълумки, мустамлака остидаги давлатларда аҳоли сони ошиб бормоқда. Мустамлакачилар эса бойликларни талон-тарож қилишда фойдаланадиган технологик тармоқда улкан мувафаққиятларга эришишди. Эндиликда ишчи кучига эҳтиёж камайди. Шу туфайли аҳолининг катта қисмидан қутулиш керак бўлиб қолди. Чунки, ишсизлик учун нафақа тўлаш зарурати қолмайди, қолаверса, яшаш учун курашувчи қўзғолончилар ҳам керак эмас.

 Энди мустамлакачи буюк давлатларнинг ўз мамлакатларига нисбатан сиёсатига келсак, улар “ортиқча юк” бўлган одамлардан бир сидра қутулиш йўлидан боришмоқда. У ерларда вирус қурбонлари асосан давлатга солиқ тўламайдиган, аммо нафақа олувчи қариялар, ногиронлар шунингдек, даволанишга маблағи бўлмаган камбағаллар бўлмоқда. Масалан, Россияда вирус қурбонлари ортиб бораётган паллада мигрантларни фуқаролик олишида енгиллик берилди. Бу аҳолининг ишга яроқсиз қисмидан қутулиш, давлатнинг демографик ҳолатини ишга яроқлилар (шу билан бирга Путин режимини қўллаб-қувватловчилар) армияси билан тўлдирилишни англатади. Хитойда бўлса вирусдан қанча одам ўлгани ва ўлаётганини ҳеч ким аниқ айта олмайди, расмий маълумотларга эса ишониб бўлмайди. Аслида, бу Хитой ҳукумати учун одамларнинг “уволи йўқ”. Энди Хитой ҳукумати очарчилик ҳақида даҳшатли башоратлар бериб, ўз аҳолисини шунга ишонтиришга ҳаракат қилмоқда.

 Бу буюк давлатлар пандемияга қарши кураш учун бюджетдан ажратаётган улкан маблағлар масаласида айтадиган бўлсак, ушбу маблағлар давлатдан ташқарига чиқиб кетмайди, масалан, компенсация орқали ўз фуқароларига тегади. Шунингдек, капиталистик тизимга мувофиқ, бир қанча йирик капиталистлар ўртасида қўлма-қўл бўлади. Масалан, бу маблағларнинг бир қисми тиббиёт ва фармацевтика соҳасидаги йирик хусусий компаниялар ўртасида айланади. Яна бир катта қисми тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш баҳонаси билан йирик капиталистлар ва банклар қўлига ўтиб кетади.

2. Халқаро сиёсат Ўрта Осиёда

 АҚШ Ўрта Осиёга нисбатан “ҳамма нарсани кадрлар хал қилади” сиёсатини олиб бормоқда. Пандемия ортидан Россия мустамлакачилигига зарба бермоқда. Бу орқали россияпараст сиёсий доирани бўлиб ташлашга эришмоқда. Масалан, Қирғизистонда аввал иложсизликдан россияпараст сиёсий доирага кирган айрим ғарбпараст сиёсатчилар эндиликда Россияга қарамликдан чиқиб кетишга ошкора чақира бошлашди (Омурбек Текебаев каби). Шу билан бир вақтда, аввал Қирғизистонни ЕОИИга олиб кирган сиёсатчилар энди ундан қутулиш ҳақида гапира бошлашди (Темир Сариев каби). Яна айрим ҳукуматпараст сиёсатчилар ҳам Россияга нисбатан норозиликларини айта бошлашди (Алтинбек Сулайманов каби). Шунингдек, ғарбпараст мухолифатчилар россияпараст ҳукуматнинг пандемия олдида бепарволик, заифлик ва коррупция хатти-ҳаракатларини фош қилиш орқали ҳукуматни ағдариш ёки янада заифлаштириш учун жиддий ҳаракат олиб боришмоқда. Ҳеч бўлмаганда, парламентга кўпроқ ғарбпарастлар келиши учун жон койитишмоқда. Хитойга қарши эса ахборот уруши кучайтирилмоқда.

 Россия эса, Ўрта Осиёда бевосита мустамлакачилик мавқеини йўқотиб бормоқда. У Ғарб сиёсати олдида заифлик қилиб, Хитой қўлловига умид қилмоқда, бироқ, бу орқали ўз ўрнини Хитойга бой бермоқда. Бунга далил сифатида Москвадаги видео мулоқотда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров айтган сўзларини келтириб ўтиш етарли. Мулоқотда Қирғизистонда ЕОИИга нисбатан ишонч пасайиб бораётгани тўғрисида берилган саволга Лавров шундай жавоб берди:

 “Агар Қирғизистонда бу йўналишда бирор нарса ўзгариши керак деган фикр бўлса, унда бизнинг Ғарбдаги шерикларимиз ишга жиддий киришишган. Бу Марказий Осиё учун рақобат жараёнининг намоён бўлиши…”,  “… Ҳозир биз хитой ва қирғиз ҳамкорларимиз билан Қирғизистон темир йўл тармоғини ривожлантириш бўйича умумий муносабатлар ўрнатиш устида ишламоқдамиз. Бу ерда темир йўл Қирғизистоннинг Ўзбекистонга транзит нуқтаси бўлибгина қолмай, аҳоли пунктларидан ўтиб, қўшимча ишлаб чиқариш ва қўшимча иқтисодий имкониятларни яратиш учун ривожланиши керак”.

 Хитой эса “ҳамма нарсани пул хал қилади” сиёсатини олиб бормоқда. Бутун дунёга вирус Хитойдан тарқалган бўлишга қарамай, Ўрта Осиё давлатлари раҳбарлари у билан муносабатларни аввалги ҳолига қайтишидан умидвор бўлишмоқда. Қарзларни енгиллатиш сўраб, ялиниб-ёлворишмоқда. Хитой эса тепага чиқиб олди. Ҳатто ўз оммавий ахборот воситаларида Ўрта Осиё тарихда Хитойнинг ерлари бўлгани ҳақида мақолалар эълон қилиб, “аждарҳо тишларини кўрсатди”. У думи билан уриш учун қулай фурсатни кутиб ётипти.

  • Минтақдаги маҳаллий сиёсат

 Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари “пандемия чораларига” кўр-кўрона эргашиб кетишди. Агар “кўр” бўлишмаганида ҳеч бўлмаганида қуйидаги саволларга жавоб излашарди:  

– Карантин орқали мамлакат ичида вирус тарқалиши тўхтатиб қолинган тақдирда ҳам уни бошқа давлатлардан қайта кириб келмаслигига қандай кафолат бор? Масалан, Қирғизистонга Хитойдан ёки Тожикистондан ҳаво орқали қайта кириб келмаслиги қандай кафолатланади? Ёки мустамлакачилар томонидан “биологик уруш” усулида қайта киритилса, яна қайта шундай карантинга олинадими?

– Бу вирусга қарши дори ва вакциналар чиқарилган тақдирда ҳам у мутацияга учраб яна қайта намоён бўлса, у ҳолда яна қайта карантинга олинадими?

– Агар бундай карантин чоралар давом этаверадиган бўлса одамлар коронавирусдан эмас, очликдан қирилиб кетмайдими?

 Тожикистон ва Туркманистон ҳукуматларининг ЖСТ чораларига қарши чиқишига келсак, улар буни Исломий ақида ёки шаръий ҳукмлардан келиб чиқиб ё доноликлари сабабли қилишгани йўқ. Улар пандемия туфайли беқарорлик пайдо бўлиши, бу нарса уларнинг диктаторлик тахтларига зиён етказишидан қўрқишди. Шунинг учун бу ваҳимага қўшилмай туришди. Бироқ, улар мавжуд оламий ва халқаро сиёсатга итоат қилишмаса хўжайинлари уларнинг тахтларини бир зумда саробга айлантириб қўйишлари шубҳасиз. Шу сабабли улар хўжайинларига эшик очишга мажбур бўлишди.

 Шунинг учун қадрли мусулмон биродарлар, фикр юритинг, уйғониш вақти келди. Юқорида айтиб ўтилганидек, оламий сиёсатдан тортиб маҳаллий сиёсатга қадар мустамлакачилар капитализмни ўрнатиб олишган. Улар ҳар бирингизнинг ҳаётингиз ва ҳаракатларингизни назорат қилишмоқда. Сизларнинг ҳаётингиз билан ўзлари хоҳлагандек ўйин олиб боришмоқда. Бунга қарши сизлар нима қилишингиз керак?..  

 Қисқача айтганда, бузуқ демократия, золим мустамлакачилик тузумини таг-томири билан қўпориб ташлаб, унинг вайроналари устига ўз Исломингизни барпо қилишингиз керак. Қутулишнинг бундан бошқа йўли йўқ.

Абдулҳакийм Қорахоний

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here