Тожикистонда коронавирусга чалинган одамлар сони халқаро ташкилотлар босими остида ошиб бормоқда
Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирилиги якшанба куни COVID-19ни юқтирганлар сони 128тага етганини хабар қилди. Дастлаб, Тожикистон 15 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида 30-апрел куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти делегацияси келишидан олдин эълон қилди.
Халқаро банкининг тахмини бўйича, Тожикистонда коронавирус билан касалланганлар сони 72 мингдан 230 минг кишигача етиши, олти ярим мингдан 21 минггача одам ҳалок бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг экспертлари ва жамоат соғлиқни сақлаш мутахассислардан иборат делегацияси 1-май куни Душанбега ташриф буюрди. Натижада мамлакатда шошилинч карантин чоралари жорий этила бошланди. Таъкидланишича, ушбу экспертлар барча давлат идоралари билан яқиндан ишламоқда.
Бугунги кунда коронавирус сиёсий манфаатлар учун ишлатиладиган қуролга айланиб қолди. Бу вирус билан касалланганлар сони ҳукумат манфаатига мувофиқ кўпайтириб ёки камайтириб айтилмоқда. Бунга қадар Тожикистон ҳукумати мамлакатда вирус қайд этилмаганига ишонтириб келди. Бироқ, сўнгги вақтларда халқаро ташкилотлар босими остида мамлакатда коронавурс юқтирганлар сони тезлик билан ўсиб бормоқда. Бунга ушбу ташкилотларнинг молиявий ёрдам кўрсатиш бўйича берган ваъдалари ҳам сабаб бўлмоқда.
Маълумки, Тожикистон иқтисоди ҳам Қирғизистонники каби ташқи қарз ва ёрдамларга қарам. Шу сабабли, халқаро ташкилотлар босимига итоат қилишга мажбур бўлди. Қирғизистонда эса ушбу ташкилотлардан олиниши кутилаётган қарийб 500 миллион доллар қарз туфайли диний қадриятларга ҳужум қилинмоқда. Масалан, дастлаб бу ҳужумга умрадан келганлар ва даъватга чиққанлар дуч келган бўлса, кейинчалик жума ва жамоат намозларига таъқиқ қўйилди. Аслида вирус Хитой орқали кириб келгани ва март ойи охирида эмас, январ ойидаёқ аҳоли ўртасида коронавирус белгилари билан касалланганлар топилгани айтилмоқда. Демак, биз мусулмонлар халқаро ташкилотлар қарзларига алданиб, уларнинг манфаатлари асосида ҳаракат қилишдан бош тортишимиз керак. Шунингдек, халқаро ташкилотларнинг “тузоқ” қарзлари бир неча ҳукумат амалдорларининг “чап чўнтагига” тушиб қолишининг олдини олишимиз, улардан алоҳида ҳисоб талаб қилишимиз шарт. Чунки, бу маблағлар эртага халққа нафақат юк бўлади, балки мустамлакачиларга мамлакат бойликларини тортиб олишига ҳам йўл очиб беради.
Мумтоз Моварауннахрий