بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Судандаги ўтиш даври ҳукумати хавфни сезиб, ҳокимиятда кўпроқ қолиш чора-тадбирларини кўра бошлади
2020 йил 11 апрел шанба куни кечқурун ўтиш даври ҳукумати таркибидаги раҳбарлар Инқоз режими қулатилганининг бир йиллигини хотиралаб, йиғин уюштиришди (улар Суверен кенгаш, Вазирлар кенгаши, Озодлик ва Ўзгариш Кучлари раҳбарлари эди). Йиғинда ўтган давр мобайнида эришилган ютуқлар ва эришилмаган ишлар муҳокама қилинди. Учала томон ўтиш даври таркиби ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлашга, қўзғолон вазифаларини охирига етказиш учун коллектив равишда ҳаракат қилишга ҳамда юртни қийнаётган инқироз ва таҳдидларни тўхтатиш зарурлигига келишиб олишди. Тинчлик масаласи ва иқтисодий кризис… каби масалалар муҳокама қилинди.
Ўз-ўзидан саволлар туғилади: Ҳақиқатда ҳам ўтган даврда бирор ютуққа эришилдими ёки аксинча, аҳвол янада мураккаблашиб, ёмонлашдими?! Ўтиш даври ҳукуматининг муваффақиятсизлиги шу раҳбариятнинг ўзида эмасми?! Коллектив раҳбарият ақлан ва шаръан муваффақиятсизликка юз тутган, бошқарув шакли ҳам Судан аҳлига тушунарсиз. Хўш, ушбу уч томоннинг қай бири мамлакатни бошқаряпти? Қарор чиқарадиган давлат раҳбари ким ўзи?! Аслини олганда, қарор соҳибининг ўзи йўқ. Чунки ишларга на Суверен кенгаш бошчилик қиляпти, на Вазирлар кенгаши ва на Озодлик ва Ўзгариш Кучлари! Чунки учаласининг ҳам қўлида ҳокимият йўқ. Бунга яққол далил, генерал-лейтенант Бурҳон жорий йил март ойида Угандада Нетаньяху билан учрашганда, бош вазир Ҳамдук Бурҳоннинг бу учрашувидан хабари йўқ эканини айтди! Бурҳон эса, Хартум газеталаридаги узундан-узун мақолаларда бу учрашувнинг АҚШ ташаббуси билан амалга ошганини маълум қилди! Хўш, қани ҳокимият?! Ҳамдук ва Бурҳон юртни бошқараётганларини даъво қилишмаганмиди?! Режимда ҳамкорлик қилаётган бу томонларнинг ҳар бири бошқасининг оёғидан чалишга ҳаракат қилиб ётибди. Шунинг учун ҳам мазкур йиғин баёнотида раҳбарлар ўртасидаги дарз кетган ишончни қайта мустаҳкамлаш ҳақида айтилди. Ҳатто ҳокимиятга қарши ҳарбий тўнтариш тўғрисида гаплар урчимоқда. Бу ҳақда ҳарбий кенгашнинг собиқ аъзоси генерал-лейтенант Салоҳ Абдулхолиқ «Мажҳар сиёсий» газетаси билан ўтказган суҳбатида бундай деди: «Ҳозирги вазият талаби шуки, энди ҳарбий муассасага уддабурон зобитлар керак, улар билан ҳарбий тўнтариш ясаб, шошилинч сайловлар уюштириш ва юртни партиясиз ваколатлар билан бошқариш зарур». У шунингдек, Суданда хорижий аралашув мавжудлигини ҳам таъкидлади. Унинг бу гаплари Озодлик ва Ўзгариш Кучлари учун гўё сомонга ўт кетиб, сўнг газ балонини портлатгандек бўлди. Бундан ташқари, собиқ хавфсизлик хизмати раҳбари Салоҳ Қушнинг қайтиши ва ўзгариш жараёнида қатнашиши тўғрисида башоратлар ҳам пайдо бўлди. (Ал-Жазира нет, 2020 йил 11 апрел шанба).
Озодлик ва Ўзгариш Кучлари учун хавотирли ишлардан яна бири, кўчадаги қўзғолончи ёшларнинг уларга ортиқ ишонмай қўйишгани бўлди. Қўзғолончи ёшларнинг уларга ишонмай қўйиши Судандаги АҚШ малайлари бўлган ҳарбий кенгашга қарши позицияни эгаллаган Европа малайлари учун жуда муҳимдир. Гап шундаки, қўзғолончиларнинг «иконнаси» ва Озодлик ва Ўзгариш Кучларининг ахборот «динамиги», дея ном қозонган Иброҳим Шутайм воқеа-ҳодисаларни икир-чикиригача ёритиб, изоҳлай бошлади. Кўча ёшларини адаштириб, мияларида Озодлик ва Ўзгариш Кучлари ҳақида яхши таассурот уйғотди. Кейин кутилмаганда чиқиб, Озодлик ва Ўзгариш Кучларининг сохталик ва ёлғонларини фош қилишга ва ўзига қарши бир неча бор суиқасд уринишлари бўлганини айтишга ўтди. Зотан, ўша пайтда ёшларга туртки берган Шутайм сингари медиа фаоллари кўпайиб кетди. Бу ишлардан ўтиш даври ҳукуматининг тамом бўлиши вақти яқинлашгани кўриниб қолди. Ҳукмдорларнинг асл башаралари қандай эканлиги, мансабпараст сиёсий элитанинг қўзғолончи ёшларга хиёнат қилгани ва қўзғолонларини ўғирлагани ошкор бўлди. Бугун эса, ишлар очиқ ойдинлашиб қолгандан сўнг, яна бу ҳукмдорлар золим ҳукмронликлари вақтини чўзиб олиш учун янги-янги фитналар тўрини тўқишмоқда.
Уларнинг фавқулодда вазият бўйича иқтисодий қўмита тузишганига келсак, бу таъмирлашдан бошқа нарсага ярамай қолган ҳамда туб ўзгариш ясашдан ожиз муваффақиятсиз капиталистик тузумнинг ўйлаб топган бидъат-янгиликларидан бири, холос. Судан ҳукуматидагиларнинг омадсизлигига сабаб, уларда Суданни иқтисодий таназзулдан қутқара оладиган тўғри иқтисодий дастурнинг йўқлигидир. Аксинча, таназзулга ҳар доимгидан ҳам тезроқ тушиб кетилмоқда ва бунинг сабаби, маҳаллий валюта курсининг бошқа валюталарга нисбатан тушиб кетганлиги ҳамда давлатнинг фойдали қазилмалар, бойликлар ва қишлоқ хўжалик ерларидан иборат ресурсларини идора қилинмаётганлигидир. Ғарб кўрсатмаси билан тузилган бу ҳукумат ишларни бошқариш ўрнига, адолатсизликни ўзига касб қилиб, халқдан солиқ йиғиш билан овора! У аввалги режимдан фарқсиз, ваҳший сармоядор режим бўлиб, балоларнинг бошидир.
Бу заиф баёнот хулосасида тинчлик масаласини муҳокама этиш ва уни амалга ошириш айтилган. Ушбу тинчлик масаласи Троя оти каби хизмат қилади. Чунки шу нарсани дастак қилиб, юрт бўлиб-парчалаб ташланмоқда. Биз Инқоз ҳукуматининг Жанубий Суданни тинчлик номи билан бўлиб юборганини ҳаргиз унутмаймиз. Бугунги кунда музокаралар ҳаракати навбатдаги бўлинишга замин тайёрламоқда. Ана, яқинда шимол сектори халқи бўлинишни талаб қилиб намойиш қилди ва бу фикримизнинг яққол далилидир. Албатта бундай халқ намойишининг келиб чиқишига сабаб, илмонийлик ёки ўз тақдирини ўзи белгилаш масаласини музокара столига ташлангани бўлди.
Ўтиш даври ҳукумати юртни мавҳум тақдир сари етакламоқда. Биз калтак бу ёшлар бошида синмаслигидан олдин уларга бундай деймиз: Жуда эҳтиёт бўлинг! Инқилоб, муддатидан олдин сайлов, қобилиятли ҳукумат каби номлар берилган тузоққа тушиб қолманг! Бу ҳам эски пластинканинг ўзи. Бас, жуда эҳтиёт бўлинг. Чунки ҳақиқий ўзгариш иши фақат бир йўл билан амалга ошади. У ҳам бўлса, армиянинг холис зобитлари ёрдамида ҳокимиятни олиш ва Умматни қайтадан Аллоҳнинг Китоби ва Росули ﷺнинг суннатлари асосида бир кишини сайлаши йўлидир. Мана, Ҳизб ут-Таҳрир ҳалол огоҳлантирувчи ва буюк Ислом асосида ҳақиқий ўзгартириш кемасининг етакчиси бўлиб турибди. Бас, у билан бирга ҳаракат қилинг ва унга ёрдам беринг. У сизни бу дунё ва охират неъматига етакловчи буюк Халифалик лойиҳасини тақдим этмоқда. Ҳизб бунинг учун бошқарув, иқтисод, сиёсат каби ҳаётнинг бошқа соҳаларида муфассал дастур тайёрлаган. У нафақат Суданни, балки бутун дунёни тубан ҳаётдан азизу мукаррам ҳаётга олиб чиқишга қодир дастурдир, инша Аллоҳ.
إِنْ تَنْصُرُوا اللَّهَ يَنْصُرْكُمْ وَيُثَبِّتْ أَقْدَامَكُمْ
«Агар сизлар Аллоҳга ёрдам берсангизлар (яъни Унинг йўлида жиҳод қилсангизлар), У зот ҳам сизларга ёрдам берур ва жанг майдонида қадамларингизни собит-барқарор қилур» [Муҳаммад 7]
Роя газетасининг 2020 йил 22 апрел чоршанба кунги 283-сонидан