Эрдоганнинг вазифаси Фаластинни озод этишми ёки унинг босқинчиларига ёрдам беришми?!

0
796

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Эрдоганнинг вазифаси Фаластинни озод этишми ёки унинг босқинчиларига ёрдам беришми?!

«Қудс арабий» веб-сайти (ҳижрий 1441 йил 17 шаъбон, милодий 2020 йил 10 апрел жума куни) нашр қилган хабарида бундай деди:

«Туркия ҳукумати ушбу ҳафтада коронавирус инқирози пайтида «Исроил»га тиббий буюмларни сотишга қарор қилди. Турк дипломатларининг жума куни Британиянинг «Middle East Eye» веб-сайтига берган баёнотларига кўра, бу қарор «Туркиянинг гуманитар дипломатияси сиёсатининг бир қисми» ҳисобланади.

«Исроилликлар» шу ойда Анқара билан боғланиб, тиббий ниқоб, ҳимоя кийимлари ва стерил қўлқоплар каби тиббий буюмлар сотишни сўрашган, Анқара буни қабул қилган. Бу – Ғазо сектори ва босиб олинган Қуддус мақоми борасида минтақавий келишмовчиликлар мавжудлигига қарамай, икки мамлакат ўзаро муносабатларни давом эттириш ниятида эканлигининг белгисидир», дейилади веб-сайтда».

Роя газетасининг 2020 йил 15 апрел чоршанба кунги 282-сонидан

NO COMMENTS