بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Капиталистик мустамлакачи давлатлар инсонлар ҳаётини вайрон этишда давом этмоқда
«Рейтер» ахборот веб-сайти (ҳижрий 1441 йил 18 шаъбон, милодий 2020 йил 11 апрел шанба куни) нашр қилган хабарда бундай дейилади:
«Жума куни Жаҳон банки президенти Дэвид Малпасс дунёдаги энг қашшоқ давлатлар қарзларининг расмий тўловларини вақтинча тўхтатиб туриш бўйича Халқаро Валюта Фонди билан ҳамкорликда киритган таклифининг албатта муваффақият қозонишига ишонишини маълум қилди.
Малпасс «LinkedIn» веб-сайти нашр қилган баёнотида «Дунё камбағаллари халқаро ҳамжамият томонидан уларнинг қарзларини енгиллатиш сари кескин қадам ташланишини интизор бўлиб кутмоқдалар ва мен бу борадаги таклифимизда муваффақият қозонишимизга ишонаман», деди. У айни таклифида Хитой ва бошқа йирик кредитор давлатларни ҳам 1 майдан бошлаб дунёдаги энг қашшоқ давлатлар қарзлари тўловини тўхтатиб туришга ҳамда коронавирус пандемиясига қарши кураш учун маблағлар ажратишга чақирди».
Роя газетаси шарҳи:
Капиталистик мустамлакачи давлатлар инсонлар ҳаётини, айниқса, камбағал давлатлардаги одамлар ҳаётини вайрон этишда давом этишмоқда. Улар камбағал давлатларнинг бойлик ва ресурсларини талаб, ҳамон процентли қарзларга ботиришмоқда. Бу процентлар бугун глобал иқтисодий кризислар сабабли баттар мураккаблашиб кетди. Мустамлакачи давлатлар қўлида ечим йўқ, чунки уларнинг капиталистик тузуми бузуқ-яроқсиздир. Аксинча, шу давлатлар кризисларни келтириб чиқаришди ва шундан озуқаланишяпти. Мабодо, улар ечим ҳақида ўйлашган тақдирда ҳам, ечимлари йирик сармоядор аждаҳолар фойдасига хизмат қилади, одамларни кризисдан чиқариб, оғирини енгил қилишга хизмат қилмайди.
Бутун инсониятнинг муаммоларини ҳал эта оладиган соғлом ягона ечим фақат Ислом тузумида мавжуд. Бу ўн уч аср давомида татбиқ қилиб келинган ечимлардир. Бас, шундай бўлгач, Ислом Уммати қайта оёққа туриб, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш билан ишлар тизгинини қўлига олмайдими?! Зеро, Халифалик ўзининг одил тузумини татбиқ қилиб, бутун инсониятга қайта тинчлик-барқарорлик, хотиржам ва фаровон ҳаёт олиб келади.
Роя газетасининг 2020 йил 15 апрел чоршанба кунги 282-сонидан