بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ҳизб ут-Таҳрир – Америка 2020 Халифалик конференциясини ўтказди
Маълумки, Ҳизб т-Таҳрир амири улуғ олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг кўрсатмаси асосида Ҳизб ут-Таҳрир ҳижрий 1441 йил 28 ражабда Халифалик қулатилганининг 99 йил тўлиши хотираси муносабати билан катта халқаро кампания бошлаган. Ушбу кампания доирасида Ҳизб ут-Таҳрир – Америка ҳам ҳижрий 1441 йил 12-шаъбон, милодий 2020 йил 5 апрел якшанба куни «Халифалик конференцияси 2020» номли ўзининг йиллик конференциясини ўтказди. Конференция «Глобал нотинчликдан глобал тинчликка», деб аталиб, бутун дунё бошдан кечираётган коронавирус кризиси сабабли интернет тармоғи орқали жонли эфирда тарқатилди. Зеро, ушбу пандемия бутун дунёда миллиардлаган зиённи ўз ичига олган навбатдаги иқтисодий кризисни келтириб чиқарди.
Конференцияда қуйидаги мазмунда сўзлар айтилди:
Оммавий ишдан бўшашлар юз миллионлаб кишиларга таъсир кўрсатди. Улар бошдан кечираётган уйдан чиқмаслик чекловларини олам илгари учратмаган. Булар бойликларни тенг тақсимламаслик, сиёсий нотинчликлар ва ўнлаб йиллардан бери оламни ўз домига тортаётган гуманитар кризислар тобора ошиб бораётган бир манзарада юз бермоқда.
Ушбу манзарада Уммат – хоҳ озчилик бўлсин, хоҳ кўпчилик бўлсин, фарқсиз – машриқдан мағрибгача қақшатқич репрессияни бошдан кечирмоқда. Капиталистик илмоний ҳукуматлар уйғун жамиятларни бино этишга, миллиардлаган инсонларнинг асосий эҳтиёжларини таъминлашга муваффақ бўлишолмади.
Бутун олам альтернатив ечимни интиқлик билан кутмоқда.
Ушбу глобал ечим Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлати соясида Ислом тузумини татбиқ қилишдан иборат.
Роя газетасининг 2020 йил 8 апрел чоршанба кунги 281-сонидан