Генри Киссинжер: Коронавирус дунё тизимини бутунлай ўзгартиражак

685
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Генри Киссинжер: Коронавирус дунё тизимини бутунлай ўзгартиражак

Ал-Жазира сайтида (ҳижрий 1441 йил 11 шаъбон, милодий 2020 йил 14 апрел шанба куни) нашр қилинган хабарда бундай дейилади:

«АҚШнинг собиқ давлат котиби Генри Киссинжер «Уолл-стрит жорнэл» газетасига берган интервьюсида коронавирус дунё тизимини бутунлай ўзгартиражак, деди.

Унга кўра, янги коронавирус тарқалишининг соғлиққа етказган зарари вақтинча бўлиши мумкин, бироқ у бошлаган сиёсий ва иқтисодий бошбошдоқлик кўп авлодларгача чўзилиши мумкин.

Киссинжер АҚШ маъмуриятини айни эпидемия оқибатларини ички ва глобал миқёсда ҳал этишга қаратилган учта асосий йўналишга эътибор қаратишга чақирди:

Биринчи йўналиш: илмий тадқиқотларни ривожлантириш орқали дунёнинг юқумли касалликларга қарши курашиш қобилиятини ошириш.

Иккинчи йўналиш: Айни эпидемиянинг тарқалиши оқибатида глобал иқтисодиётга зарар етказган ҳамда тезлиги ва кенг қамровлилиги жиҳатидан инсоният илгари учратмаган бундай эпидемияни бартараф этишга тинимсиз интилиш.

Учинчи йўналиш: АҚШ маъмурияти ўзининг либерал халқаро тартиб-тамойилларини ҳимоя қилиши шарт.

Киссинжер сўзини бундай дея тамомлади: Ҳозирда дунё раҳбарлари дуч келаётган тарихий кураш айни кризисни жиловлаб олиш ва бир вақтнинг ўзида, келажак бунёд этишдан иборат. Аммо бу курашда мағлуб бўлиш дунёни ёқиш, демакдир».

Роя газетаси шарҳи:

АҚШ ва бошқа капиталистик давлатларнинг коронавирус пандемияси кризисига нисбатан муносабати янги бир ҳолатни пайдо қилди. Яъни, капиталистик давлатлардаги ҳалқаларнинг ушбу бузуқ тузумга нисбатан норозиликлари тобора ошиб бормоқда. Чунки бу давлатларда олиб борилаётган иқтисодни қутқариш сиёсатлари бойликларнинг бир ҳовуч бадавлат кимсалар қўлида тўпланиб, камбағалларнинг янада қашшоқлашишига олиб бормоқда. АҚШнинг собиқ Давлат котиби ва сиёсат тулкиси Генри Киссинжер бу нарсани батамом тушуниб етди.

Бироқ у бошқа бир ҳақиқатни англамаяпти, эҳтимол англаётгандир ҳам. У ҳам бўлса, бугунги кунда Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг инояти ила бутун олам тайёрланиб-кутиб турган тузумнинг барпо бўлишига бир бахя қолганлигидир. Бу Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик мисолидаги Ислом тузумидир. Зеро, АҚШ ва бутун йирик давлатларни барпо бўлишидан огоҳлантираётган Киссинжер истамаса-да ҳамда айб-нуқсони очилиб, капиталистик тузумининг сохталиги фош бўлган давлатлар хоҳлашмаса-да, бироқ Ислом тузуми албатта барпо бўлажак.

Роя газетасининг 2020 йил 8 апрел чоршанба кунги 281-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here