Корона кризиси билан Рамод йили (қаҳатчилик) ўртасида капитализмнинг омадсизлиги, Исломнинг эса яроқлилиги кўринди

669
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Корона кризиси билан Рамод йили (қаҳатчилик) ўртасида капитализмнинг омадсизлиги, Исломнинг эса яроқлилиги кўринди

Бугун хоҳ тараққий топгани бўлсин, хоҳ қолоқ бўлсин, капиталистик илмоний давлатларнинг айби очилди… соғлиқни сақлаш масаласида уларнинг жуда заиф эканлиги, иқтисодий ёрдамда омадсизлиги фош бўлди. Агар биз Исломий давлатдаги иқтисодий сиёсатда Исломнинг нималарни талаб қилганини ўрганадиган бўлсак, шунга гувоҳ бўламизки, давлат ўз фуқароларидан ҳар бирининг асосий эҳтиёжларини таъминланишига кафил бўлади. Гарчи давлат шахслар қиладиган иш билан шуғулланмаса-да, аммо қачон улар ожиз бўлсалар уларнинг иши билан албатта шуғулланади. Масалан, бугунги кундаги коронавирус сабабли жорий қилинган карантин вазияти кўпчилик шахсларни тирикчилик қилиб ўзларини таъминлашдан ожиз қилиб қўйса, шу ерда бевосита давлат барча муносиб услубларни қўллаб, уларнинг асосий эҳтиёжларини тўла таъминлайди. Худди шунингдек, Ислом давлати юқумли касаллик юзага келган вақтда шариат аҳкомларига биноан соғлиқни сақлаш ва процедураларни олиб бориш баробарида, ҳар бир шахснинг ҳам тиббий кўрикдан ўтиши ва ҳам даволанишини ўз зиммасига олади.

Исломий давлатнинг айни сиёсати бир ҳукумат программаси эмас. Балки у шариат аҳкомлари белгилаб берган барқарор-ўзгармас сиёсатдир. Бу сиёсат бугун фикрий ва сиёсий таклиф бўлиб турган бўлса-да, аммо бошдан кечираётганимиз капитализм зулматидан фарқли ўлароқ, ўтмишда у нурафшон воқелик бўлган.

Дарҳақиқат, Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг замонида қаттиқ қаҳатчилик бўлди. Рамод йили, деб аталган ушбу қурғоқчиликда экинзор ва ўсимликлар қуриди, чорвалар ҳалок бўлди. Ўшанда Мадинадаги Умар розияллоҳу анҳунинг олдига атрофдан ва чўллардан одамлар келди. Улар бунга давлат масъул, деб билганликлари учун ҳам келишди. Имом-халифа бошқарувчи, улар учун жавобгар, улар давлатнинг фарзандлари, давлат улар устидан зўравон эмас, деб ҳисоблаганликлари сабабли келишди. Улар кўпчилик эди. Ҳар куни Мадинада ўн минглаб одамга овқат қилинар ва бу ишларнинг барчасини Умар розияллоҳу анҳу батафсил назорат қилиб борар эди. У вилоятларни бу ишга сафарбар қилди ва у ердаги волийлари барча керакли озиқ-овқатларни керагича, керагидан ҳам ортиқ қилиб жўнатиб турдилар. Ниҳоят кризис ариди ва одамлар уйларига қайтар эканлар қўлларида кифоя қилгудек нарсалар олиб кетишди. Буларнинг барчаси шариат аҳкомлари талаб қилган ишларнинг амалий татбиқи бўлиб, бу қачон одамлар ожиз қолсалар уларнинг эҳтиёжларини қондиришга ҳам, иқтисодий кризис пайтида керакли ресурсларни ажратишга ҳам, давлат жавобгар, деган талабдир. Вабо касаллиги тарқалган пайтда карантинга олиш ҳам шариат аҳкомлари талаб қилгандек кризисни эпидемик санитария чораларидан бири бўлган. Шунинг учун ҳам бугунги кунда Ислом давлати (Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлати) инсониятнинг фаровон ҳаёт кечириши учун заруратдир, шунингдек, шариат нусусларида қайд этилган шаръий вазифа ҳамдир.

Роя газетасининг 2020 йил 1 апрел чоршанба кунги 280-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here