بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ҳизб ут-Таҳрир – Туркия вилояти «Ислом оила, авлод ва жамият ҳимоячисидир» номли кампаниянинг якуний конференциясини ўтказди
Ҳизб ут-Таҳрир – Туркия вилояти (ҳижрий 1441 йил 4 ражаб, милодий 2020 йил 28 март шанба куни кеч соат 7:00да) «Ислом оила, авлод ва жамият ҳимоячисидир» номли кампаниянинг якуний конференциясини ўтказди. Конференция «Туб ўзгартириш ТВ»га қарашли барча электрон оммавий ахборот воситалари орқали олиб борилди.
Конференция теледастурини Ҳизб ут-Таҳрир – Туркия вилояти матбуот бўлими раиси устоз Маҳмуд Кор, сиёсий таҳлилчи Салаймон Уғурлу ва Туб ўзгартириш журнали ёзувчиларидан бири олиб бордилар. Таъкидлаш жоизки, айни мавзу бўйича экспертлар ҳам тўғридан-тўғри алоқа орқали теледастурга қўшилдилар ва студияда сўзга чиққан меҳмонлар билан бирга айни тадбирга ва кампания натижаларига юксак баҳо бердилар. Кейин конференция сўнггида унинг якуний нутқи ўқиб эшиттирилди.
Роя газетасининг 2020 йил 1 апрел чоршанба кунги 280-сонидан