Мусулмонлар ўз динлари борасида Азҳардан кўнгиллари хотиржам бўлмасин

0
666

Мусулмонлар ўз динлари борасида Азҳардан кўнгиллари хотиржам бўлмасин, чунки бу даргоҳ Аллоҳ нозил қилмаган қонунлар билан ҳукм юритилишига сукут қилувчи «Миср фиръавни»га тегишли даргоҳ бўлиб қолган

Азҳар Покистон президенти доктор Ориф Алфийнинг талабига кўра, Покистонда коронавирус тарқалишини олдини олиш чораси сифатида жумъа намозини тўхтатишга рухсат берувчи фатво чиқарди. Президент 2020 йил 25 март, чоршанба куни қолдирган твитида шундай деган эди: «Албатта мен коронавирус пандемияси пайтида масжидларда жумъа ва жамоат намозлари ўқишни тақиқлашга алоқадор шахсий талабимнинг Азҳар шайхи ва олий фатво кенгаши томонидан қондирилишига ишонаман…».

Азҳар нафақат жамоат ва жумъа намозини тўхтатишга рухсат берадиган, балки тўхтатишни вожиб қиладиган фатвони чиқарди. Бунга мусулмон киши оғзидан пиёз ёки саримсоқнинг ҳиди келган ҳолда масжидга бориши макруҳ эканини далил қилди. Аллоҳ Таоло айтади:

وَمَنْ أَظْلَمُ مِمَّنْ مَنَعَ مَسَاجِدَ اللَّهِ أَنْ يُذْكَرَ فِيهَا اسْمُهُ وَسَعَى فِي خَرَابِهَا أُولَئِكَ مَا كَانَ لَهُمْ أَنْ يَدْخُلُوهَا إِلَّا خَائِفِينَ لَهُمْ فِي الدُّنْيَا خِزْيٌ وَلَهُمْ فِي الْآخِرَةِ عَذَابٌ عَظِيمٌ

«Аллоҳнинг масжидларини уларда Аллоҳ исми зикр қилинишидан тўсадиган ва уларни хароб қилиш ҳаракатида юрадиган кимсалардан ҳам золимроқ ким бор? Ахир бу кимсалар учун ундай жойларга фақат қўрққан ҳолларда кириш жоиз эди-ку. Улар учун бу дунёда расволик, охиратда эса буюк азоб бордир» [Бақара 114]

Шундай экан, қайси бир сўз тўғрироқ?! Азҳарнинг оғзидан қўланса ҳид келаётган намозхоннинг масжидга бориши ҳаромлиги ҳақидаги далили ва фикри тўғрими ёки мутлақо равшан ва таъвил қилиб бўлмас Аллоҳ Таолонинг каломими?! Сўнгра Азҳар ва ундан фатво олишни истаётганлар Умматни уламолардан холи деб ўйлашяптими?! Покистонда уламолар бисёр! Улар бундай фатвони соғлом шаръий тушунча ва соф ижтиҳод, деб ҳисоблашяптими?! Аслида аср Фиръавни (Сисий)га қарам муассасадан фатво олиш жоизми?! Аллоҳнинг дини устидан ғолиб бўлишни истаётган ҳокимларнинг хоҳишини бажарадиган ва Кинона юртида Аллоҳ нозил қилмаган аҳкомлар билан бошқарилишига сукут қиладиган ушбу муассасадан динимиз борасида қандай хотиржам бўламиз. Ушбу муассаса яҳудий вужуди билан (Кемп-Дэвид) шартномасини тузиш, яҳудийларнинг муборак Фаластин заминидаги «ҳаққи»ни тан олиш, рибо олишга рухсат бериш ва инсонлар томонидан чиқарилган куфр низомлари билан ҳукм юритишга рухсат бериш каби китоб ва суннатга зид аксар фатволар чиқарган. Қиёслаш жоиз бўлмаган масалада, яъни ибодатлар масаласида қиёс ишлатиб бўладими, ахир?! Ёки Азҳар ва Покистон президенти ушбу эгри-букри тушунча Покистон аҳли ва уламоларини лаққа туширади деб ўйлаяптиларми?! Дарҳақиқат, ақлли кишиларнинг ақлини пастга уриш энг катта масхаралашдир.

Эй Покистон мусулмонлари! Покистон президенти режимнинг одамлар саломатлигини назорат қилиш борасидаги муваффақиятсизлиги ва яроқсизлигини масжидларни ёпиш орқали яширмоқчи. Чунки бу режим одамларни бошқаришда коронавирус пайдо бўлишидан олдин муваффақиятсизликка учраган. Бу оддий ҳолатда одамларни даволай олмайди-ю, қандай қилиб эпидемия тарқалганда даволайди?! Кўчада сайр қилишни тақиқлаш ва масжидларни ёпиш масъулиятдан қочишдир. Токи, бу режимнинг бошқа бузуқ жойлари ва муваффақиятсизликлари кўриниб қолмасин. Агар бу режим ҳақиқатда одамлар ва уларнинг соғлигига ҳарис бўлганида, вирусдан олдин, вирус тарқалган пайти ва ундан кейин ҳам одамларни назорат қилган бўлар эди. Агар у масжидларни ёпиш ҳаромлиги ҳақида Қуръонда келган нарсаларга эътибор берганида, саёз фикрламаган бўлар эди. Шунингдек, намозхонларни касаллик етишидан ҳимоя қиладиган чораларни кўрган бўлар эди. Масалан, намозхонларни сафда бир-биридан узоқроқ туришни таъминлаш, намозхонларга ниқоб тарқатиш, жумъа хутбасини қисқартириш ҳамда кекса ёшдаги ва касал кишиларни қисқа вақт масжиддан чеклаб туриш каби ишлар шулар жумласидандир.

Дарҳақиқат, масжидлар Аллоҳнинг уйидир, ким шифо топишни хоҳласа, Аллоҳ Таолодан сўрасин. Чунки Аллоҳ шифо берувчи Зотдир. Аслида, Аллоҳнинг уйи бўлмиш масжидларда ўтириб, Аллоҳдан ушбу балони биздан кўтаришини сўраб дуо қилишимиз лозим. Аммо масжидларни бир кун бўлсада ёпиб қўйиш аввалги хатоларимизга қўшимча хатодир. Чунки Аллоҳ Таоло ўша хатоларимиз туфайли бизга шу каби балоларни юборган. Биз Аллоҳга яқин бўлишимиз ва у зотга тавба қилишимиз лозим. Бизни Аллоҳга яқинлаштирадиган энг яхши иш Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик барпо этиш учун ҳаракат қилишдир. Чунки Халифалик Аллоҳ нозил қилган аҳкомлар билан ҳукм юритади. Шунда Аллоҳ биздан рози бўлади ва барча балоларни кўтаради.

ظَهَرَ الْفَسَادُ فِي الْبَرِّ وَالْبَحْرِ بِمَا كَسَبَتْ أَيْدِي النَّاسِ لِيُذِيقَهُمْ بَعْضَ الَّذِي عَمِلُوا لَعَلَّهُمْ يَرْجِعُون

«Одамларнинг ўзлари қилган қилмишлари сабабли қуруқликда ҳам, денгизда ҳам (турли) офат-балолар юз берди. (Бу бало ва офатлар одамлар қилаётган гуноҳ-маъсиятларидан) қайтишлари учун, уларга қилган айрим гуноҳларининг (жазосини) тотдириб қўйиш учундир» [Рум 41]

NO COMMENTS