Коронавирус ҳукуматнинг чора тадбирлари билан одамлар онгги ўртасида
Коронавирус дунёнинг шарқи-ю ғарбида тарқалганидек, Ливанда ҳам тарқалиб, одамларнинг кунлик ҳаёти издан чиқиб кетмоқда. Ливан режими аввалда – бошқа давлатлар каби – одамларни ҳеч қандай чеклов ва шартларсиз бир-бирига аралашишга қўйиб берган бўлса, ҳозирда одамлардан «ижтимоий масофа», деган нарсага амал қилишни талаб қилмоқда. Аммо одамлар касалликдан қўрққанлари сабабли ўз ихтиёрлари билан уйдан чиқишмаяпти, жумъа ва жамоат намозлари тўхтатилган. Ҳатто Аллоҳнинг байти ва Пайғамбаримиз ﷺнинг масжидлари умра қилувчи ва намозхонлардан холи бўлиб қолди. Бу манзарани бутун ер юзидаги кучли таҳлилчи ва тадқиқотчилар ҳам хаёлга келтиришмаган эди. Аллоҳнинг:
وَخُلِقَ الْإِنسَانُ ضَعِيفاً
«(Зотан), инсон ожиз қилиб яратилгандир» [Нисо 28]
деган қавли нақадар тўғридир.
Турли жойларда, хусусан исломий юртларда мустамлакачилар ва уларнинг малайлари қуролидан одамлар қирғин қилинаётгани ҳақидаги хабарлар билан бир қаторда ушбу вирус туфайли ҳам одамларнинг ўлаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда. Агар Ливан ҳукумати ва вазирларининг сўзи рост бўлса, касалланганларнинг сони 248 тадан ўтмаган. Агар ҳукумат касалликнинг ёйилиши олдини олиш ва унинг бугунги хатарли даражага етишини тўхтатиш учун қуйидаги чораларни кўрганида, уни тўхтатиб қолиш имконияти бор эди:
- Касаллик тарқалган жойлар, хусусан Хитой, Эрон, Италия ва Ироқдан келаётган (денгиз, ҳаво ва қуруқлик) сайёҳларини юз хотирсиз тўхтатиш.
- Эпидемия тарқалган кундан бошлаб Ливанга кираётганларни карантинда сақлаш.
- Барчага уй карантини эълон қилиш.
Шу билан бирга яна айтамизки: Эҳтиёт чораларини кўриш орқали инқирозни тўхтатиб қолиш учун вақт бор, шунинг учун қуйидаги ишлар қилиниши лозим:
- Барча жойларда коронавирусни бекорга экспертиза қилишни таъминлаш ва эпидемия кириб келиши хатаридан сақланишни фақат пойтахтга чекламаслик. Бу ишда Пайғамбаримизнинг кўрсатмаларидан яхшироғи мавжуд эмас:
«لاَ تُورِدُوا المُمْرِضَ عَلَى المُصِحِّ»
«Касални соғ одамга яқинлаштирманг».
- Узоқ йиллардан бери пулларни тўплаб, улардан фойдаланган банкларга уларни қайтаришни талаб қилиш орқали одамларнинг яшашлари учун керак бўлган эҳтиёжларини таъминлаш. Вирус туфайли ишсиз қолганларга энг камида 500 лира пул ажратиш.
- Одамларга бекорга дезинфекция воситаларини тарқатиш.
- Тижоратчиларни монополиядан қайтариш ва китларни эпидемиядан фойдаланиш ва одамларнинг чўнтагидаги пулларини талон-торож қилишдан тўхтатиш.
Агар режим ва ҳукмрон сиёсий элитанинг коррупцияси туфайли бутун давлат ўз вазифасини бажаришда сустлик қилса, (ваҳоланки, айни сусткашлиги юртдаги одамлар ҳаётининг турли соҳаларида кўриниб турибди), бундай ҳолатда давлат юртни ҳам, одамларни ҳам ҳалокатга олиб боради… Лекин давлат ўз ролини бажармаётгани шахс, жамоат ва жамиятдаги фаолларнинг ўз ролларини бажармаслигига баҳона бўлмаслиги лозим. Балки улар уй ва маҳаллада ҳамда ўзларида дезинфекция қоидаларига амал қилиши, бир жойда тўпланмаслиги, заруратсиз кўчага чиқмаслиги ва дунё бўйлаб амал қилинаётган кўрсатмаларга риоя қилиши лозим… Шу ўринда яна ортидан қўрқув ва ёмон натижалар келиб чиқадиган ишончсиз хабар ва уйдирмаларни тарқатишдан сақланишингизни сўраймиз. Зеро Пайғамбаримиз ﷺ шундай дейдилар:
«كَفَى بالمَرْءِ كَذِباً أَنْ يُحَدِّثَ بِكُلِّ مَا سَمِعَ»
«Киши эшитган нарсасини гапиравериши ёлғончилигига кифоя қилади».
Шунингдек биз Умматимизни Аллоҳга суяниш, эҳтиёт чораларини кўриш, Аллоҳ Таолога яқин бўлиш, У Зотга таваккал қилиш ва истиғфор сўрашга чақирамиз. Бундан ташқари, Аллоҳнинг қазосига йўлиққанда мўминни хотиржам қиладиган исломий ақидани маҳкам ушлашга чақирамиз. Чунки касаллик Аллоҳнинг қазоси бўлиб, Аллоҳ у билан мўминларнинг имонини синайди. Мўминлар Аллоҳдан ўша касаллик билан жазоламаслигини сўраши лозим. Касаллик одамлар Аллоҳдан гуноҳларини кечиришини сўраши, яхшиликларни кўп қилиши ва шифо бергувчи фақат Аллоҳ деган ишонч билан даво излашлари учун чақириқдир.
وَإِذَا مَرِضْتُ فَهُوَ يَشْفِينِ
«Касал бўлган вақтимда Унинг Ўзи менга шифо берур» [Шуаро 80]
Барча одамлар ушбу фалокатга юзланмоқда. Улар одамлар ишларига ҳақиқий эътибор берадиган давлатнинг ҳақиқий ғамхўрлигига муҳтождирлар. Улар модда ва фойдага эмас инсониятга эътибор берадиган давлатга муҳтождирлар. Бугун инсоният касалликка уни муолажа қилаётган пайтда давлатга келтирадиган фойдасига суянадиган иқтисодий муаммо сифатида эмас, балки дини, мазҳаби ва ирқидан қатъий назар инсоний муаммо деб қарайдиган халифага муҳтождир. Инсоният Британия коронавирус фалокатига нисбатан қўллашни хоҳлаётган «Коллектив (жамоий) иммунитет» назариясига муҳтож эмас.
Бугун олам, шу жумладан Ливан, инсонларни зулматдан нурга, динлар зулматидан Ислом адолати ва давлатига олиб чиқадиган янги оламшумул етакчиликка жуда муҳтож бўлиб қолди. Айниқса, мусулмонлар 99 йил халифасиз вақт кечирганларидан сўнг ушбу етакчиликни барпо этмоқ вақти аллақачон келди. Бу Аллоҳга ҳаргиз мушкул эмас.
إِنَّ اللَّهَ بَالِغُ أَمْرِهِ قَدْ جَعَلَ اللَّهُ لِكُلِّ شَيْءٍ قَدْراً
«Албатта Аллоҳ Ўзи (хоҳлаган) ишига етгувчидир» [Талоқ 3]