OXFAM: Коронавирус пандемияси туфайли ярим миллиард киши қашшоқликка тушиши мумкин
Oxfam халқаро ёрдам ташкилоти жаҳон етакчиларини коронавирус пандемияси туфайли юзага келаётган иқтисодий бўҳрон сабаб ярим миллиард киши қашшоқликка юз тутиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириб, бунинг олдини олиш учун мукаммал ёрдам режаларини ишлаб чиқишга чақирди.
Ташкилот 9 апрель куни эълон қилган ҳисоботда ривожланган давлатлар ўз иқтисодларини қувватлаш учун триллионлаб доллар сарфлай олишини кўрсатгани, бу давлатлар қашшоқ давлатларни ҳам қўллаши кераклиги айтилди.
«БМТ ривожланаётган давлатларни пандемия давомида қўллаш учун керак бўлишини айтаётган 2,5 триллион доллардан ташқари хориж давлатлари қўшимча 500 миллиард доллар ажратиши керак бўлади», дейилади Oxfam ҳисоботида.
Кейинги ҳафтада Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки, ҳамда Катта йигирматаликка аъзо давлатлар молия вазирлари учрашади.
Oxfam жорий йилда глобал қашшоқлик 1990 йилдан бери илк маротаба ошиши мумкинлигини таъкидлаб, сиёсий етакчиларни бунинг олдини олиш учун тегишли чораларни кўришга чақирди.
Таҳлил: Капитализмнинг инқирози муқаррар. Дунё глобаллашган капиталистик бошқарув системасига асосланган. Капитализм эса, молия, хом ашёлар ва барча хизмат кўрсатиш тармоқлари бир неча шахслардан иборат капиталистларнинг қўлларида тўпланиб қолишига сабаб бўлади. Дунёда ресурслар чекланган, лекин инсоният яна ўн баробарга кўпайганида ҳам бу ресурслар – агар тўғри тақсим қилинса – беъмалол етади.
Лекин дунёдаги мавжуд хом ашё ва товарлар миқдори инсонларнинг камолий эҳтиёжларини қондира олмайди. Капитализм бошқарув системасида бор ресурсларни инсонлар орасида тақсимлаш механизми нотуғри. Уларда, тақсимот “бозор иқтисодиёти”га ташлаб қўйилиб, давлат фақат мулк эркинлигини ҳимоя қилишдан жавобгар бўлади. Натижада одамлар ўрталарида уларни асосий эҳтиёжларини қондиришда нотўғри тақсимот пайдо бўлади. Бир тоифа одамлар барча ресурсларни, кейин одамлар меҳнат маҳсули бўлган барча хизмат кўрсатиш тармоқларини қўлга киритиб олишади. Натижада ижтимоий тенгсизлик пайдо бўлиб, одамлар табақаларга бўлинишади. Ғарб олами билан Яқин-Шарқ қочқинлари ўрталарида яққол кўриниб қолган муаммолар фикримизга далил бўла олади. Оламий карантиндан кутишаётган мақсадларидан яна бири, учинчи олам минтақалари билан ўзларини мустаҳкам чегаралар билан узиб олиш ва халқаро ташкилотлар орқали учинчи олам (аграр) давлатлари олдида олган мажбуриятларидан ўзларини озод қилиб олиш.
Табақалар ўрталаридаги жарлик тоборо кенгайиб боравериши натижада минтақалараро тенгсизликлар, ўзаро адоват кучайиб боради ва вақти келиб бир кун портлайди. (Капитализмда Исломдаги закот, меърос сингари мол-дунёни бир жойда тўпланишини олдини олиш механизми мавжуд эмас!)
Капитализм бошқарув системаси табиатида мавжуд бўлган юқоридаги салбий оқибатларни, коронавирусни пандемия деб эълон қилиб, халқаро сиёсатни янгитдан шакллантириб олишмоқчи. Бунда дунё халқининг миллиардлагани қашшоқлашиши уларни заррача қизиқтирмайди. Аксинча, қашшоқлигимиз оламий системага, халқаро ташкилотлар ва етакчи давлатларга бўлган эҳтиёжимиз ва қарамлигимизни зиёда қилади.
Баъзилар, етакчи давлатлар ҳам зиён кўришаябдику дейди. Инқироз молиявий тангликдан келиб чиққан эмас. Балки оламий капитализм бошқарув системасининг очкўз табиятидан, халқаро сиёсатни дунёни иқтисодий қарам қилиш асосидаги оламий сиёсий манфаатларидан келиб чиқаяпти. Оламий бошқарув системаси, дунё мамлакатларини яшаш даражасини пасайтириш йўли билан уларни оламий системага қарамлигини янада ошириб олмоқчи.
Абдураззоқ Мўъмин.