Қулаш арафасида турган капиталистик куфр тузуми коронавирусдан ҳам кўпроқ ҳалокатлидир
Дарҳақиқат коронавирус бутун оламни ўз ҳукмронлиги остига олди ва унинг ёмонлиги Туркиягача етиб келди. Биз аввало Аллоҳдан мусулмонларни ушбу эпидемия ёмонлигидан сақлашини ва ундан касалланганларга шифо беришини сўраймиз.
Ушбу эпидемия ва жамиятда у қўзғаган психологик ваҳима ортидан жумҳурият президенти Эрдоган телевидение орқали чиқиш қилиб, турли чора-тадбирлар эълон қилди. Лекин, афсуски, бу чора-тадбирларнинг аксарияти иқтисодий тарафга қаратилди. Ушбу чора-тадбирларга яхшилаб разм солган киши шуларга гувоҳ бўлади: иқтисодий кризис одамлар елкасидан тушгани йўқ, аксинча, эпидемия хуружи пайтида янада мураккаблашди… бугун чет эл инвестициялари хуруж қилаётган, ишлаб чиқариш ва экспорт чекланган, туризм фалаж аҳволда қолган ва ишсизлар сони ошаётган бир пайтда, айни чора-тадбирлар эълон қилинмоқда. Демак, бу шуни кўрсатмоқдаки, давлат асосий эътиборини одамларнинг саломатлигига ва даромади чекланган одамларнинг елкасидаги иқтисодий юкларга эмас, балки йирик ширкатларни ҳимоя қилишга қаратмоқда. Чунки бу чора-тадбирлар учун 100 миллиард турк лираси ажратилганлиги, минбарлардан туриб турк иқтисодиёти кучлидир, дейилаётган баёнотларга тескари келмоқда. Чунки давлат одамларга енгиллик яратиш учун сарф-харажатни кўпайтириш ўрнига, харажатга ҳақдор бўлган кишиларнинг ҳаққини кечиктирмоқда, одамларнинг асосий эҳтиёжлари ҳақида бош қотириш ўрнига, кризис юкини шу одамлар елкасига солмоқда… Ҳамма эътиборини туризм, фармацефтика ва банк секторини ҳимоя қилишга ва молиялаштиришга қаратмоқда. Шунинг учун оддий одамларга ушбу чора-тадбирлардан бўладиган ёрдам жуда ҳам чекланганини кўряпмиз. Шунингдек, давлат ўзининг ҳаққи деб билган солиқлар ва тўловларни кечиктиришга, айрим солиқлар ставкасини пасайтириб, процентли қарзлар процентини тўлашга, ишлаб чиқаришни оширишга ва ички бозорни жонлантириш учун бандликни ҳимоя қилишга асосий эътиборини қаратмоқда.
Шунинг учун биз келажакда қабул қилинажак шунга ўхшаш чора-тадбирлардан ҳам иқтисодий инқироз учун керакли ечим кутмаслигимиз керак. Балки аксинча, барча капиталистик давлатлардаги раҳбарлар ҳам, бизнинг ҳукмдорларимиз ҳам ушбу коронавирус эпидемиясидан тайёр баҳона сифатида фойдаланиб, уни парчаланиш арафасида турган ушбу бадбўй капиталистик тузумларига балогардон қилиб кўрсатишмоқчи. Бугун дунё бўйлаб турли йирик давлатларда ҳам чора-тадбирлардан эълон қилинди. Масалан Америкада триллион доллар, Германияда 550 миллиард евро, Францияда 300 миллиард евро, Испанияда 200 миллиард евро ва Голландияда 100 миллиард евролик чора-тадбирлар кўриладиган бўлди. Лекин буларнинг барчаси уларнинг қулашга яқин қолган сассиқ режимларини сақлаб қолиш ва қулашини кечиктириш учун кўрилаётган чоралардир. Бу ерда одамларни ҳимоя қилиш ва уларни эпидемиядан сақлаб қолиш мақсади йўқ. Чунки иқтисодий ва молиявий сектор тўла қулаш арафасида. Капиталистик низом эса, банкрот даражасида бўлиб, иқтисоднинг ишлаб чиқариш, тижорат, туризм ва хизматлар каби ҳақиқий асослари орқага қараб кетган. Шунингдек молиявий низомнинг барча қуроллари бутун оламга зарба бераётган ушбу эпидемия хуружи остида парчаланган. Шунинг учун келажакда эълон қилинадиган тадбирлар ҳам ечим бўла олмайди ва ушбу низомнинг парчаланишини тўхтатиб қола олмайди.
Эй мусулмонлар! Дарҳақиқат олам ўзгартиришнинг янги тўлқинларида яшамоқда. Коронавирус фундамент ва биноси бузилган, амалга ошираётган ишлари ва татбиқ қилаётган қонунларида зулм қилаётган ҳамда мақсадлари ва натижаларида муваффақиятсизликка учраган ушбу капиталистик низомни емириш арафасида. Бугунги халқаро вазият янги низомга муҳтож. Шунинг учун исломий ҳаётни қайтадан бошлашдан бошқа чора йўқ. Исломий Уммат ва куч эгалари бугун ушбу сассиқ режимларни қулатиш ва ҳаётда Исломни татбиқ қиладиган Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни тиклаш учун вақт келганини идрок этиши лозим. Ана ўшанда олам нафақат (COVID-19) каби эпидемияда гавдаланаётган саломатлик муаммосидан халос бўлади, балки ушбу эпидемиядан ҳам кўра хатарли капитализмдан халос бўлади. Ана ўшанда Ислом нури чарақлайди, куфр зулмати кетади, исломий ҳокимият ҳаётга қайтади, одамлар унинг соясида яшайди ҳамда оламда яхшилик ва фаровонлик ҳукм суради.