Короновирус Европа Иттифоқининг башарасини очиб ташлади!

1041
0

Короновирус Европа Иттифоқининг башарасини очиб ташлади!

Бугунги кунда Европада коронавирус эпидемиясининг марказига айланган Испания ва Италияга Европа Иттифоқининг ёрдам беришдан ожизлиги унинг зайиф аҳволга тушиб қолганлигини фош қилди. Бу эса, Европа Иттифоқига нисбатан қарши баёнотларга сабаб бўлди.

Италиянинг Европа Иттифоқидаги доимий вакили Маурисио Массари Европа мамлакатлари Римга етарли даражада ёрдам бермаётганига урғу берди. Массарига кўра, фавқулодда вазиятларни мувофиқлаштириш маркази орқали Европа Иттифоқидан “тиббий асбоб-ускуналар етказиб бериш” талаби жавобсиз қолгач Италиянинг ҳафсаласи пир бўлган.

Италия ва Испания давлатларининг ёрдам талаблари жавобсиз қолгач Италия бош вазири Жузеппе Конте “Шерикларимиз қалбларни эмас, балки ҳамённи устун қўйишса, ўзимизга ишонишдан бошқа чора қолмайди”, деди.

Италиянинг собиқ бош вазири Маттео Салвини Европа Иттифоқини ерга уриб: “Мен ЕИдан нафратланаман ва ундан жирканаман. У иттифоқ эмас, балки илонлар ва чиябўрилар уясидир. Аввал вирусни мағлуб қиламиз,  кейин ЕИдан чиқиб кетамиз”, деди.

Испания Бош вазири Педро Санчес эса “Биз наслимизнинг энг ёмон инқирозига дуч келмоқдамиз. Европа лойиҳасининг келажаги хавф остида. Мувофиқлаштирилган ва соғлом Европа Иттифоқи бўлсин ёки индивидуаллик бўлсин. Биз ушбу фавқулодда вазиятга умумий жавобни талаб қиламиз”, деди.

Венгрия бош вазири Виктор Орбан Европа Иттифоқи зайифлигига ишора қилиб, “Биз кучли Европа Иттифоқини истаймиз, биз ЕИнинг зайиф томонларини кўришимиз керак. Ушбу камчиликлар, айниқса ушбу эпидемик даврда аниқ кўринди. Биз бир-биримизга ёрдам беришимиз керак, лекин ичкаридан ҳеч қандай ёрдам йўқлигини кўряпмиз. Туркия ва Ўзбекистон ҳукуматларининг ёрдами эътиборга молик ва уларга миннатдорчилик билдирамиз.  Ҳақиқий дўст оғир кунингда билинади», деди.

Аммо афсуслар бўлсинки, Эрдоган каби мусулмон ўлкаларнинг раҳбарлари ҳали ҳам ЕИга аъзо бўлиш ишқида ёнмоқда. Салкам 60 йилдан буён ЕИ эшиги тагида ётиб “мени ҳам аъзоликка қабул қилинглар”, ялиниб келади.

2018 йилда Туркиянинг Ёвропа Иттифоқи дарвозаси олдида 54 йил кутиб ётганига ва бошқа бирор давлатга бундай муносабат кўрсатилмаганлигига ишора қилган Эрдоған: “Улар бизнинг мақсадимизни англаб етишмаяпти. Биз ЕИга оғир юк бўлиш учун эмас,  балки уларнинг юкини кўтариш учун келмоқдамиз. Аммо улар бизни тушунишмаяпти, тушунишни хоҳламаяпти. Аммо биз ҳали ҳам содиқмиз.  Европа Иттифоқи дарвозасида бунчалик куттирилган биздан бошқа ҳеч бир мамлакат йўқ”, деган эди.

Энг ачинарлиси, бунинг учун ЕИнинг разил талабларига рози бўлиб, мамлакатда зинога очиқ рухсат берилиши бўлди.

Зинокорлик, яъни жамиятнинг тамал  асосларидан бири бўлган оила учун энг катта хавф ва ахлоқсизликка, ўзини “Исломий” деб белгилаган ҳокимият даврида йўл очилди. Европа Иттифоқининг “Музокараларни бошламаймиз” таҳдидига бош эгган (Эрдоған бошчилигидаги) Адолат ва тараққиёт партияси 2004 йил 26 сентябрда парламентда қабул қилинган қонун билан зинони жиноятчилик доирасидан чиқариб ташлади. Ўша пайтда тўхтатилган музокаралар ва ЕИнинг таҳдиди билан ҳаракат қилган ҳукумат, ЕИнинг зинога бўлган талабига бўйсунди. Шундай қилиб, зино Туркия жумҳурияти тарихида биринчи марта жиноят доирасидан чиқарилди. Европа Иттифоқи Комиссиясининг кенгайиш бўйича масъул бўлган аъзоси Гюнтер Верҳеуген “Бош вазир (Эрдоған) зинокорлик олиб ташланганига бизни ишонтирди.  Энди Туркия олдида ҳеч қандай тўсиқ қолмади”, дея баёнот берди. (Миллий газета, 21 феврал 2018 йил)

Эрдоған Европа парламенти президенти билан қўшма матбуот анжуманида “биздан кейин нима содир бўлишини билмайман, аммо биз ҳокимиятда бўлганимизда (зинокорликни тақиқлаш) масаласи қайта кўтарилмайди” деди. (Сабаҳ газетаси, 24 сентябр. 2004 йил)

Бу ҳақда Эрдоганнинг ўзи ҳам “Европа Иттифоқи зинога қўйилган тақиқни олиб ташлашни сўради, биз уни олиб ташладик, аммо нотўғри қилдик”, деб очиқ айтди. Натижада зинокорлик жинояти кундан кунга ортиб, 790 фоизга етган даҳшатли вазият юзага келди.

Туркия ЕИга аъзо бўлмай туриб шу аҳволга тушди, аъзо бўлгандан кейин нима бўлади, ўйлаб кўраверинг. Шунинг учун ўзини қутқаришдан ожиз бўлган ЕИдан нажот кутиш сиёсий жиҳатдан ўз жонига қасд қилишдан бошқа нарса эмас.

Бугунги кундаги Ислом Уммати муаммосининг ягона ечими Аллоҳнинг шариати билан ҳукм юритадиган Халифалик давлатини тиклашдир. (Бунга далил келтиришга ҳожат бўлмаса керак). Шундай экан, Қалбида заррача Уммат дарди бўлган мусулмон қўлидан келганича ушбу давлатни тиклашга ўз ҳиссасини қўшиб қолсин.

يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اسْتَجِيبُوا لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمْ لِمَا يُحْيِيكُمْ وَاعْلَمُوا أَنَّ اللَّهَ يَحُولُ بَيْنَ الْمَرْءِ وَقَلْبِهِ وَأَنَّهُ إِلَيْهِ تُحْشَرُونَ

Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг пайғамбари сизларни абадий ҳаёт берадиган нарсага (яъни, динга) даъват қилар экан, уни қабул қилинглар ва билингларки, шубҳасиз, Аллоҳ ҳар бир киши билан унинг қалби ўртасини эгаллаб турур ва шубҳасиз, Унинг ҳузурига тўпланурсизлар.

Қиёмуддин Шариф

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here