بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ҳизб ут-Таҳрир – Малайзия Ҳиндистон олий комиссарияти олдида намойиш қилиб, мусулмон қўшинларни ҳаракатга келишга ҳамда Умматни Халифаликни барпо қилиш учун фаолият қилишга даъват қилди
Ҳиндистонда, айниқса, Нью-Деҳлида мусулмонлар қирғин қилинаётганига норозилик билдириш учун Ҳизб ут-Таҳрир – Малайзия 2020 йил 6 март куни пойтахт Куала-Лумпурда тинч намойиш ўтказди. Маълумки, ҳинду экстремистлари бош вазир Нарендра Модининг рухсати ва қўллаб-қувватлови остида мусулмонларни қирғин қилиб, масжидларни ёқишди, уй-жойларни ва бошқа мол-мулкларни вайрон этишди. Бу қирғин Ҳиндистондаги мусулмонларнинг 2019 йилги фуқаролик қонунига ўзгартиш киритилишига қарши норозилик намойиши ўтказишлари ортидан юз берди. Ҳиндистон ўзини дунёдаги энг демократлашган давлат эканини даъво қилиб, мақтанса-да, ирқчиликка асосланган қонунларни қабул қилди ҳамда юртни мусулмонлардан холи ҳинду давлатига айлантирмоқчилигини очиқ билдирди. Трамп «исломий экстремизм»га қарши кураш дастаги остида мусулмонларни қиришга яшил чироқ ёқиб берганидан кейингина Моди ушбу манфур қилмишни содир этишга журъат қилди.
Ушбу намойиш Ҳиндистон Олий комиссариати биносидан 250 метр нарида Жамил Эҳсон масжидида жума намозидан сўнг бошланди. Намойишчилар масжиддан такбир садолари остида чиқишди. Таъкидлаш лозимки, Ҳизб ут-Таҳрирнинг Малайзиядаги расмий нотиғи намойиш етакчиси устоз Абдулҳаким Усмон нутқ сўзлаб, хусусан Малайзия, Покистон, Бангладешдаги ва бутун мусулмон юртларидаги армияларни Ҳиндистондаги мусулмонларни жинояткор ҳинду режими қўлидан қутқариш учун Аллоҳнинг йўлида жиҳод эълон қилишга чақирди. Шунингдек, бутун мусулмонларни бир тану бир жон бўлиб, Ҳизб ут-Таҳрир билан бирга Халифалик давлатини барпо этишга даъват қилди. Сўнг, Халифалик давлати бутун дунёдаги мусулмонларни Исломга мувофиқ битта етакчилик остига бирлаштириш билан бирга, уларнинг халоскори эканини ҳам таъкидлади. Устоз нутқи сўнггида «Ҳизб ут-Таҳрир Росулуллоҳ A башорат қилган рошид Халифаликни барпо этиш орқали исломий ҳаётни қайта бошлаш йўлида кунларини тунларга улаб бутун мусулмон юртларида фаолият олиб бормоқда», дея таъкидлади.
Роя газетасининг 2020 йил 18 март чоршанба кунги 278-сонидан