Халқаро валюта фонди Қирғизистонга коронавирусга қарши кураш учун 121 миллион доллар ажратди

941
0

Халқаро валюта фонди Қирғизистонга коронавирусга қарши кураш учун 121 миллион доллар ажратди

Sputnik ахборот агентлиги “РИА НОВОСТИ” телеканалига таяниб, ХВФ Қирғизистонга қарийб 121 миллион доллар ажратгани ҳақида хабар тарқатди.

 Аввалроқ Қирғизистон президенти Сооранбай Жээнбеков ХВФнинг бошқарув кенгашидан коронавирусга қарши курашда молиявий ёрдам беришларини сўраган эди.

Фонд ҚР коронавирус билан курашда 400 миллион доллар зиён кўриши мумкин экани ва халқаро донор ташкилотларни Қирғизистонга ёрдам кўрсатишга чақирди.

 Муҳосаба:  Президент ҳам, бош вазир ҳам, фуқороларга мурожаат қилиб, уларни вазиятга онгли ва тўғри тушуниш билан ёндошишга чақирди, одамларни карантин ва “фавқулодда ҳолат” шартларига риоя қилиш билан ўзларига ва ҳокимиятга ёрдам беришга чақирди.

Ҳар бир президентни қамаб ёки қувиб чиқарганимиздан кейин, унинг бошқаруви вақтида мамлакатни улкан ташқи қарзларга солиб кетгани, етказган иқтисодий, сиёсий зарарлари, фуқороларга қилган зулмлари ҳақида гапириб жар соламиз, ортларидан суд қилиб ўзимизни оқламоқчи бўламиз!

 Эй раҳбарлар! Халқнинг бошига вабо келгани сабабли сизларнинг ташаббусингиз билан улар даромад келтирувчи иш жойларини тарк қилиб, уйларида ўтиришибди. Кўпчилик кундалик даромади билан кун кечирар эди. Улар ҳам, карантин шартларига риоя қилиб уйларида сабр қилиб ўтиришибди.

 Коронавирусни рўкач қилиб халқаро донорлардан пул ундирилябди. Одамлар бошига кулфат келиб, мамлакат иқтисодий инқироз ҳолатига тушиб бораётган вазиятдан фойдаланиб халқ  учун ажратилаётган пулларни коррупция йўли билан ўзлаштириб олманглар! Ташқи қарзлар ҳокимиятга эмас, мамлакат халқининг бошига кулфат тушиб, иқтисодий ҳаракатлар тўхтаб қолгани сабабли бериляпти. Барча ташқи қарзларни қайтариш жавобгарлиги ҳам, халқнинг гарданида.

 Президент ва ҳокимият вакилларига қарата – қариялар, етимлар, аёлларнинг хақларини еманглар! Қарзга олинаётган бу харажатлар аслида сизларнинг иқтисодий ва сиёсий заифликларингиз туфайли олинаяпти! Уялинглар, омонатни ҳимоя қилиб, уни ўз ўрнида ишлатишни кафолатланглар. Карантин ёки бошқа чекловларга биз риоя қилдик, сизлар ҳам риоя қилинглар. Мамлакатни куфр оламига қарзга ботириб бораверишдан тўхтанглар. 

Абдураззоқ Мўъмин.  

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here