Халифаликни тиклаш вожибдир
(Халифалик қулатилганига 99 йил бўлиши муносабати билан)
بسـم الله الرحمن الرحيم
Ўтган икки аср давомида мусулмонларнинг ўз динларига эътибор беришлари сусайди. Бунинг оқибати ўлароқ узоқ вақтлардан бери дунёга фасод тарқатишни орзу қилиб юрган кофирлар 1924 йил 3 март куни Халифалик давлатини қулатди. Халифалик давлати яна ҳаётга қайтмаслиги учун улар жон-жаҳдлари билан ҳаракат қила бошлади. Улар биринчи навбатда мусулмонларнинг эътиқодларига, хусусан, бошқарув, раҳбарият ва сиёсатга оид фикрларига қаттиқ зарба берди. Ҳар хил адаштириш ва алдовлар орқали мусулмонларни мазкур нарсалар ҳақида салафи солиҳ мусулмонлардан ўзгача фикрлайдиган, дин душманлари бўлмиш кофирлар берган таълимотларни тўтилардек сайрайдиган қила олди. Мусулмонлар ўз тарихларини билмай, ўз раҳбарларини танимай қолдилар. Ўз тарихини ўрганмоқчи бўлган мусулмонлар Қуръонга, ҳадисларга ва ишончли мусулмон олимлари ёзган тарих китобларига мурожаат қилмай, дин душманлари ёзган тарихларга, шарқшуносларнинг сафсаталарига мурожаат қиладиган бўлиб қолишди. Мусулмонлар Ислом динининг ҳақиқатидан шу қадар узоқлашдиларки, ҳатто олимлар, муфассиру имомлар: «Дин давлатдан ажратилган», «Дин бошқа, сиёсат бошқа», «Қуръонда халифалик тўғрисида бирор нарса айтилмаган», «Халифалик фақат ўттиз йил бўлган, қайтиб бўлмайди» каби сафсаталарни вайсайдиган бўлиб қолдилар.
Қуйида халифалик ва халифалар тўғрисида қисқача баҳс юритмоқчимиз. Мақсад сафсатачиларга жавоб бериш эмас, балки исломий манбаларидан ҳамда ўз тарихидан маҳрум қилинган Умматга унинг тарихини қисқача эслатишдир.
Қуръони Каримда зикр қилинган халифалар баёни
وَإِذْ قَالَ رَبُّكَ لِلْمَلائِكَةِ إِنِّي جَاعِلٌ فِي الأَرْضِ خَلِيفَةً
– „(Эй Муҳаммад алайҳис-салом) эсланг, Парвардигорингиз фаришталарга: «Мен ерда халифа қилмоқчиман», деди“. [2:30]
Имом Қуртубий, ибн Касир ва бошқа муфассирлар мазкур оятдаги خليفة (халифа) сўзига шундай тафсир берганлар:
«Мана бу оят буйруқларига қулоқ солиб, итоат қилинадиган халифа ва бошлиқни тиклаш тўғрисидаги масалаларнинг асл пойдеворидир. Халифани тиклаш вожибдир. Негаки мусулмонларнинг бирлик-иттифоқлари у билан бўлади ва халифалик ҳукмлари у билангина амалга ошади. Халифани тиклашнинг вожиблиги хусусида Уммат орасида ҳам, имомлар орасида ҳам ҳеч бир ихтилоф йўқ. Шариат илмларидан бехабар бўлган Асом ва унга эргашганларгина халифани тиклашни вожиб эмас, балки жоиз деб айтган. Шунда ҳам улар: «Агар Уммат ҳаж ва жиҳодни адо этса, инсоф билан муомала юритса, барча ҳуқуқларни ўз ўрнига қўйса, ўлжаларни, садақотларни ўз эгаларига тўғри тақсим қилса, жиноятчиларга улар ҳақли бўлган жазоларни қўлласа, шу ишларни қиладиган халифани тиклаш унга вожиб бўлмайди», деб айтганлар». [Имом Қуртубий тафсири, 1-жуз 264-бет, Ибн Касир тафсири, 1-жуз 73-бет]
وَعَدَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنْكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخْلِفَنَّهُم فِي الأَرْضِ كَمَا اسْتَخْلَفَ الَّذِينَ مِنْ قَبْلِهِمْ وَلَيُمَكِّنَنَّ لَهُمْ دِينَهُمُ الَّذِي ارْتَضَى لَهُمْ وَلَيُبَدِّلَنَّهُمْ مِنْ بَعْدِ خَوْفِهِمْ أَمْنًا يَعْبُدُونَنِي لاَ يُشْرِكُونَ بِي شَيْئًا وَمَنْ كَفَرَ بَعْدَ ذَلِكَ فَأُوْلَئِكَ هُمُ الْفَاسِقُونَ
– „Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (иймон-эътиқодли) зотларни (ер юзига) халифа-ҳукмрон қилганидек, уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини) хавфу хатарлардан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирор нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас, улар итоатсиз кимсалардир“. [24:55]
Бу оятдаги ليستخلفنهم (албатта уларни халифа қилади) сўзини муфассирлар қуйидагича тафсир қилганлар:
«Ўз мамлакатларида подшоҳлар иш юритганидек, ер юзида иш юритадиган халифалар қилади». [Байзовий тафсири 4-жуз 197-бет]
«Аллоҳ албатта улар учун араб ва араб бўлмаганларнинг ерларини мерос қилиб беради ва уларни раҳбар-подшоҳлар қилади». [Табарий тафсири, 18-жуз 158-160 бетлар]
«Уларни ўз мамлакатларида тасарруф қиладиган подшоҳлардек тасарруф қиладиган халифалар қилади. Аллоҳнинг бу ваъдаси бирор замонга ва бирор маконга хос бўлмай, балки кимки қайси ерда, қайси замонда бўлмасин Аллоҳга иймон келтириб, яхши амаллар қилса, Аллоҳ ерни уларга албатта мерос қилиб беради ва уларни албатта халифалар қилади». [Абус-Суъуд тафсири, 6-жуз 190-бет]
وَعَدَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنْكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ
– „Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга…“. [24:55]
«Бу Аллоҳ Таолонинг иймон келтириб, яхши амаллар қилган зотларни ер юзида халифалар қилиши тўғрисидаги ваъдасидир. Бу ваъда бутун Умматни ўз ичига олади. Бу ваъдани фақат саҳобаларга хос дейишга ҳеч бир йўл йўқ.
لَيَسْتَخْلِفَنَّهُم فِي الأَرْضِ
– „… ер юзида халифа-ҳукмрон қилишни…“. [24:55]
Яъни, уларни ўз мамлакатларида тасарруф қиладиган подшоҳлардек тасарруф қиладиган халифалар қилади. Кимки бу оятдаги ваъда тўрт халифага хос деса, ёки муҳожирларга хос деса, ёки ердан мурод Макка деса, у ҳақиқатдан узоқдир. Чунки ҳукм олишда эътибор қаратиладиган нарса сабабнинг хослиги эмас, балки лафзнинг умумийлигидир». [Шавконий тафсири, 4-жуз 47-бет]
Шу каби тафсирни Бағавий ўз «Тафсир»ида 3-жуз 353-бет, ибн Жавзий «Зодул-Масийр»да 6-жуз 57-бет, Улусий «Руҳул-Маъоний»да 18-жуз 203-бетда баён қилганлар.
Дин моҳиятини тўғри англаган, охиратини тўрт кунлик дунё эвазига сотмайдиган, ҳақиқатгўй муфассирлар бу оятни «Аллоҳ албатта ерни мўмин бандаларига мерос қилиб беради ва уларни Аллоҳнинг буйруқларини, аҳкомларини ҳаётга татбиқ қиладиган халифалар қилади», – деб тафсир қилганлар.
يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ وَأُوْلِي الأَمْرِ مِنْكُمْ
– „Эй мўминлар, Аллоҳга итоат қилингиз ва Пайғамбарга ҳамда ўзингиздан бўлган (мусулмон) иш эгаларига бўйсунингиз“. [4:59]
Байзовий, Қуртубий, ибн Касир, Табарий, Суютий, ибн Таймия, Санъоний, Нуҳҳос, Саолибий, Саврий, Абус-Суъуд, Воҳидий, Бағавий, Шавконий, ибн Жавзий, Маҳаллий, Насафий, Улусий каби машҳур улуғ муфассирлар мазкур оятдаги «иш эгалари» сўзини Расулуллоҳ замонларидаги ва ундан кейинги даврдаги барча амирлар ва халифалар, қозилар, шунингдек, қўшин қўмондонлари деб тафсир қилганлар. Мазкур муфассирларнинг баъзилари – шу маъноларга қўшимча – улар олимлар, фақиҳлар деб ҳам тафсир қилганлар.
Ҳадиси шарифда зикр қилинган халифалар баёни
3196 حَدَّثَنِي مُحَمَّدُ بْنُ بَشَّارٍ حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ جَعْفَرٍ حَدَّثَنَا شُعْبَةُ عَنْ فُرَاتٍ الْقَزَّازِ قَالَ سَمِعْتُ أَبَا حَازِمٍ قَالَ قَاعَدْتُ أَبَا هُرَيْرَةَ خَمْسَ سِنِينَ فَسَمِعْتُهُ يُحَدِّثُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهم عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ كَانَتْ بَنُو إِسْرَائِيلَ تَسُوسُهُمُ الْأَنْبِيَاءُ كُلَّمَا هَلَكَ نَبِيٌّ خَلَفَهُ نَبِيٌّ وَإِنَّهُ لَا نَبِيَّ بَعْدِي وَسَيَكُونُ خُلَفَاءُ فَيَكْثُرُونَ قَالُوا فَمَا تَأْمُرُنَا قَالَ فُوا بِبَيْعَةِ الْأَوَّلِ فَالْأَوَّلِ أَعْطُوهُمْ حَقَّهُمْ فَإِنَّ اللَّهَ سَائِلُهُمْ عَمَّا اسْتَرْعَاهُمْ
صحيح البخاري
…Абу Ҳозим айтадилар: «Абу Ҳурайра билан беш йил ҳамсуҳбат бўлдим. Абу Ҳурайранинг Пайғамбар ﷺдан ушбу ҳадисни ривоят қилганини эшитдим. Пайғамбар ﷺ айтдилар: «Бани Исроилни пайғамбарлар бошқарар эди. Қачон бир пайғамбар ўтса, унинг орқасидан иккинчи пайғамбар келар эди. Мендан кейин пайғамбар бўлмайди. Яқин кунларда халифалар бўлади ва улар кўп бўлади». Саҳобалар сўрадилар: «Бизга нимани буюрасиз, ё Расулаллоҳ?» Расулуллоҳ ﷺ: «Биринчисининг, биринчисининг байъатига вафо қилинглар. Уларга ўз ҳақларини беринглар. Албатта, Аллоҳ Таоло уларни одамларни қандай бошқарганликлари ҳақида сўроққа тутгувчидир», деб жавоб бердилар». [Саҳиҳи Бухорий, 3196-ҳадис]
3441 عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنُ عُمَرَ سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهم عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُهُ سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهم عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ مَنْ خَلَعَ يَدًا مِنْ طَاعَةٍ لَقِيَ اللَّهَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ لَا حُجَّةَ لَهُ وَمَنْ مَاتَ وَلَيْسَ فِي عُنُقِهِ بَيْعَةٌ مَاتَ مِيتَةً جَاهِلِيَّةً
صحيح مسلم
Абдуллоҳ ибн Умардан ривоят қилинади, у дейди: Мен Пайғамбар ﷺнинг шундай деб айтаётганларини эшитганман: «Кимки амирга итоат қилишдан қўлини тортса, қиёмат кунида Аллоҳга ўз фойдасига бирор ҳужжати бўлмаган ҳолида йўлиқади. Кимки бўйнида халифа учун бериладиган байъати бўлмаган ҳолда ўлса, жоҳилият ўлимида ўлган бўлади». [Саҳиҳи Муслим, 3441-ҳадис]
3393 عَنْ جَابِرِ بْنِ سَمُرَةَ قَالَ دَخَلْتُ مَعَ أَبِي عَلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهم عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَسَمِعْتُهُ يَقُولُ إِنَّ هَذَا الْأَمْرَ لَا يَنْقَضِي حَتَّى يَمْضِيَ فِيهِمُ اثْنَا عَشَرَ خَلِيفَةً قَالَ ثُمَّ تَكَلَّمَ بِكَلَامٍ خَفِيَ عَلَيَّ قَالَ فَقُلْتُ لِأَبِي مَا قَالَ قَالَ كُلُّهُمْ مِنْ قُرَيْشٍ
صحيح مسلم
Жобир ибн Самурадан ривоят қилинади: Мен отам билан Пайғамбар ﷺнинг олдиларига кирдим ва Пайғамбар ﷺнинг шундай деб айтаётганларини эшитдим: «Улар орасида ўн икки халифа ўтмагунча халифалик тугамайди». Жобир айтади: Кейин Пайғамбар ﷺ бир нарса дедилар, менга эшитилмай қолди. Отамдан: «Расулуллоҳ ﷺ нима дедилар?» – деб сўрадим. «Уларнинг барчалари Қурайшдан дедилар», деб жавоб берди отам». [Саҳиҳи Муслим, 3393-ҳадис]
5189 عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللَّهِ … قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهم عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَكُونُ فِي آخِرِ أُمَّتِي خَلِيفَةٌ يَحْثِي الْمَالَ حَثْيًا لَا يَعُدُّهُ عَدَدًا قَالَ قُلْتُ لِأَبِي نَضْرَةَ وَأَبِي الْعَلَاءِ أَتَرَيَانِ أَنَّهُ عُمَرُ بْنُ عَبْدِ الْعَزِيزِ فَقَالَا لَا
صحيح مسلم
Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилинади, у айтади: … Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Умматимнинг охирида мол-дунёни ҳеч бир ҳисоб-китоб қилмай, мўл-кўлчилик билан одамларга тарқатадиган халифа бўлади». Ровий: Абу Назра ва Абул Алодан: «У халифа Умар ибн Абдул-Азизми?» – деб сўрадим. Улар: «Йўқ», – деб жавоб бердилар, деб айтади. [Саҳиҳи Муслим, 5189-ҳадис]
21353 عَنْ ثَوْبَانَ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهم عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا رَأَيْتُمُ الرَّايَاتِ السُّودَ قَدْ جَاءَتْ مِنْ خُرَاسَانَ فَأْتُوهَا فَإِنَّ فِيهَا خَلِيفَةَ اللَّهِ الْمَهْدِيَّ
مسند أحمد
Савбондан ривоят қилинади, у айтади: Пайғамбар ﷺ айтдилар: «Агар Хуросон тарафидан келаётган қора байроқларни кўрсангизлар, унга келинглар. Чунки уларнинг орасида Аллоҳнинг тўғри йўлдаги халифаси бўлади». [Муснади Аҳмад, 21353-ҳадис]
16271 عَنْ مُعَاوِيَةَ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهم عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مَنْ مَاتَ بِغَيْرِ إِمَامٍ مَاتَ مِيتَةً جَاهِلِيَّةً
مسند أحمد
Муовиядан ривоят қилинади, у қуйидаги ҳадисни айтди: Расулуллоҳ ﷺ айтдилар: «Кимки имом-халифасиз ўлса, жоҳилият ўлимида ўлибди». [Муснади Аҳмад, 16271-ҳадис]
17680 عَنِ النُّعْمَانِ بْنِ بَشِيرٍ قَالَ كُنَّا قُعُودًا فِي مَسْجِدِ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهم عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَكَانَ بَشِيرٌ رَجُلًا يَكُفُّ حَدِيثَهُ فَجَاءَ أَبُو ثَعْلَبَةَ الْخُشَنِيُّ فَقَالَ يَا بَشِيرُ بْنَ سَعْدٍ أَتَحْفَظُ حَدِيثَ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهم عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي الْأُمَرَاءِ فَقَالَ حُذَيْفَةُ أَنَا أَحْفَظُ خُطْبَتَهُ فَجَلَسَ أَبُو ثَعْلَبَةَ فَقَالَ حُذَيْفَةُ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهم عَلَيْهِ وَسَلَّمَ تَكُونُ النُّبُوَّةُ فِيكُمْ مَا شَاءَ اللَّهُ أَنْ تَكُونَ ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا ثُمَّ تَكُونُ خِلَافَةٌ عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ فَتَكُونُ مَا شَاءَ اللَّهُ أَنْ تَكُونَ ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ اللَّهُ أَنْ يَرْفَعَهَا ثُمَّ تَكُونُ مُلْكًا عَاضًّا فَيَكُونُ مَا شَاءَ اللَّهُ أَنْ يَكُونَ ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا ثُمَّ تَكُونُ مُلْكًا جَبْرِيَّةً فَتَكُونُ مَا شَاءَ اللَّهُ أَنْ تَكُونَ ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا ثُمَّ تَكُونُ خِلَافَةً عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ ثُمَّ سَكَتَ
مسند أحمد
Нўъмон ибн Баширдан ривоят қилинади, у шундай деди: Биз Расулуллоҳ ﷺнинг масжидларида ўтирган эдик. Башир камгап одам эди. Абу Саълаба ал-Хушаний келиб: «Эй Башир ибн Саъд, Пайғамбар ﷺнинг амирлар ҳақида айтган ҳадислари ёдингдами?» – деб сўради. Ҳузайфа: «Расулуллоҳ ﷺнинг хутбаларини мен ёд биламан», деди. Абу Саълаба ўтирди. Ҳузайфа: «Расулуллоҳ ﷺ айтганлар: «Сизларнинг орангизда пайғамбарлик Аллоҳ хоҳлаганича бўлади, кейин Аллоҳ хоҳлаганда уни кўтаради. Кейин пайғамбарлик минҳожи асосидаги халифалик бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганича бўлади. Сўнгра Аллоҳ уни кўтаришни хоҳлаганда кўтаради. Сўнгра зўравон подшоҳлик бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганича бўлади. Кейин Аллоҳ уни кўтаришни хоҳлаганда кўтаради. Кейин золим подшоҳлик бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганича бўлади. Сўнгра Аллоҳ уни кўтаришни хоҳлаганда кўтаради. Сўнгра пайғамбарлик минҳожи асосидаги халифалик бўлади», – деди». Сўнгра Ҳузайфа сукут қилди. [Муснади Аҳмад, 17680-ҳадис]
«Сиҳоҳи ситта», яъни олти саҳиҳ тўплам: «Саҳиҳи Бухорий», «Саҳиҳи Муслим», «Сунани Абу Довуд», «Сунани Термизий», «Сунани Насоий», «Сунани Ибн Можа» ҳамда «Сунани Доримий», «Муснади Аҳмад» ва «Муватто Молик»лар ўз ичига олган ҳадисларда исломий давлатнинг раҳбари маъносидаги خليفة (халифа) сўзи 75та ҳадисда, خلفاء (халифалар) сўзи 24та ҳадисда, خلافة (халифалик) сўзи 62та ҳадисда, أمراء (амирлар) сўзи 61та ҳадисда, إمام (имом) сўзи 102та ҳадисда келган.
Ижмода зикр қилинган халифалар таҳрифи
لما توفي رسول الله قام أبو بكر رضي الله عنه خطيبا كما سيأتي فقال أيها الناس من كان يعبد محمدا فإن محمدا قد مات ومن كان يعبد الله فإن الله حي لا يموت ولا بد لهذا الأمر ممن يقوم به فانظروا وهاتوا آراءكم فقالوا صدقت ننظر فيه
ثم ذلك الوجوب عندنا معشر أهل السنة والجماعة وعند أكثر المعتزلة بالسمع أي من جهة التواتر والإجماع المذكور وقال كثير بالعقل ووجه ذلك الوجوب أنه أمر بإقامة الحدود وسد الثغور وتجهيز الجيوش للجهاد وحفظ بيضة الإسلام وما لا يتم الواجب المطلق إلا به وإن كان مقدورا فهو واجب
الصواعق المحرقة لابن حجر الهيتمي المتوفي 973 ه ج: 1 ص: 25
«Пайғамбар ﷺ вафот қилган вақтда Абу Бакр одамлар орасида туриб, қуйидаги хутбани ўқиди: «Эй одамлар, кимки Муҳаммад ﷺга бандалик қиладиган бўлса, Муҳаммад ﷺ ўлди. Кимки Аллоҳга бандалик қиладиган бўлса, Аллоҳ ҳамиша тирикдир, У ўлмайди. Аллоҳнинг юборган буйруқ ва қонунларини татбиқ қиладиган киши албатта бўлиши зарур. У ҳақда ўйлаб кўринглар ва ўз фикрларингизни келтиринглар». Саҳобалар: «Тўғри айтдингиз, у киши ҳақида ўйлаб кўрамиз», дедилар.
Биз Аҳли сунна вал-жамоа жамоасининг ва аксарият мўътазилаларнинг фикрича, халифаликни тиклаш вожиблигининг далили – мазкур ижмо ва мутавотир хабардир. Кўпчилик унинг вожиблигининг далили ақлийдир, деб айтадилар. Зеро, унинг вожиблиги шунинг учунки, у жазо чораларини қўллашга, давлат чегараларини ҳимоя қилишга, аскарларни жиҳодга тайёрлашга ва Исломни ҳимоя қилишга тааллуқли буйруқдир. Мутлақ вожиб нима билан амалга ошса – агарчи у тақдир қилинган нарса бўлса ҳам – вожибдир». [«Ас-Савоиқул муҳриқа», 1-жуз, 25-бет. Муаллиф Ибн Ҳажар Ҳайтамий 973 ҳижрий йил]
قال عمر وإن قوما يأمروني أن أستخلف وأن الله عز وجل لم يكن ليضيع دينه ولا خلافته والذي بعث به نبيه صلى الله عليه وسلم
مسند أبي عوانة 1 ج: 1 ص: 340
«Умар ибн Хаттоб вафотидан илгари саҳобаларга хутба ўқиб туриб айтди: «Одамлар менга ўзимдан кейин бир халифа тайин этишимни буюрмоқдалар. Аллоҳ Азза ва Жалла Ўз динини, халифаликни ва Пайғамбари ﷺ билан юборган рисолатини ҳаргиз йўқ қилмайди»». [«Муснади Абу Авона», 1-жуз, 340-бет.]
Ақида масалаларини ёритган уламоларнинг халифа ва халифалик т´²рисида айтганлари
وجوب نصب الإمام ولا بد من تعريفها أولا قال قوم الإمامة رياسة عامة في أمور الدين والدنيا ونقض بالنبوة والأولى أن يقال هي خلافة الرسول في إقامة الدين بحيث يجب اتباعه على كافة الأمة وبهذا القيد يخرج من ينصبه الإمام في ناحية والمجتهد والآمر بالمعروف وإذا عرفت هذا فنقول نصب الإمام عندنا واجب علينا سمعا وقالت المعتزلة والزيدية بل عقلا وقال الجاحظ بل عقلا وسمعا وقالت الإمامية والإسماعيلية بل على الله إلا أن الإمامية أوجبوه لحفظ قوانين الشرع والإسماعيلية ليكون معرفا لله
وأما وجوبه علينا سمعا فلوجهين الأول إنه تواتر إجماع المسلمين في الصدر الأول بعد وفاة النبي امتناع خلو الوقت عن إمام حتى قال أبو بكر رضي الله عنه في خطبته ألا إن محمدا قد مات ولا بد لهذا الدين ممن يقوم به فبادر الكل إلى قبوله وتركوا له أهم الأشياء وهو دفن رسول الله يزل الناس على ذلك في كل عصر إلى زماننا هذا من نصب إمام متبع في كل عصر
كتاب المواقف لعبد الرحمن بن أحمد الإيجي المتوفي 756 ه ج: 3 ص: 574
Имом (халифа)ни тиклашнинг вожиблиги тўғрисида
«Аввало халифаликка таъриф бериш зарур. Бир жамоа одамлар унга шундай таъриф берадилар: У – дин ва дунё ишларида пайғамбарликдан ўзгача бўлган умумий раҳбариятдир. Қуйидагича таъриф берилса тўғрироқ бўлади: Халифа – динни барпо қилишда бутун Уммат эргашиши зарур бўлган Пайғамбарнинг ўринбосаридир. Бу таърифга кўра яхшиликка буюрувчи киши, мужтаҳид ёки имом тарафидан бир вилоятга раҳбар қилиб тайинланган одам имом деб аталмайди. Бу таъриф пишиқ англангандан сўнг биз шундай деб айтамиз: Бизнингча, халифани тиклаш вожиблиги нақлий (далили Қуръон, ҳадис, ижмо)дир. Мўътазилалар ва Зайдийлар халифани тиклаш вожиблигининг далили ақлийдир, дейдилар. Жоҳиз унинг вожиблиги ҳам нақлий, ҳам ақлий дейди. Шиаларнинг Имомия ва Исмоилия мазҳаблари халифани тиклаш Аллоҳга вожиб, дейдилар. Имомиялар уни шариат қонунларини муҳофаза қилиш учун вожиб десалар, Исмоилиялар у Аллоҳни танитувчи бўлганлиги учун вожиб, дейдилар.
Унинг бизга нақлан вожиблиги икки жиҳатга эга. Биринчиси: Пайғамбар ﷺнинг вафотларидан кейин биринчи асрдаги мусулмонларнинг имомсиз бирор вақтнинг бўлиши мумкин эмаслигига ижмо қилганлари мутавотир бўлган. Ҳатто Абу Бакр ўзининг хутбасида шундай деган: «Огоҳ бўлинглар, Муҳаммад ﷺ вафот этди. Бу динни барпо қиладиган киши бўлиши зарур». Барча саҳобалар бу гапни қабул қилишга шошилдилар ва шу иш юзасидан энг муҳим ишни – Расулуллоҳ ﷺни дафн қилишни кейинга қолдирдилар. Бизнинг замонимизга қадар ўтган вақт мобайнида одамлар ҳар бир даврда эргашиладиган имом-халифани тиклаш вожиб деган гапга ижмо қилиб келмоқдалар…». [«Китобул Мавоқиф», 3-жуз, 574-575 бетлар. Муаллиф Абдурраҳмон ибн Аҳмад ал-Ийжий, 756 ҳижрий йил]
Саҳобалар хулафои рошидинларнинг ҳақ йўлдаги халифа эканликларини ва улардан кейин халифалар бўлиши зарурлигини тасдиқ этиб, ижмо қилганликлари ҳисобидан ташқари, бу масала кўп зикр қилинган.
Ўрта Осиёдаги мусулмонлар ўзларини аҳли сунна вал-жамоадан ҳисоблаганлар. Улар эътиқод масалаларида 537 ҳижрий йилда вафот қилган Абу Ҳафс Умар ан-Насафийнинг «Ақоиди Насафия» номли китобидан кенг фойдаланганлар. Мазкур китобга 722-792 ҳижрий йилларда яшаб ўтган аллома Саъдиддин ат-Тафтазоний шарҳ ёзган. Мазкур китобнинг 109-114 бетларида халифа ва халифани тиклаш тўғрисида қуйидагилар ёзилган. Насафий матнда шундай дейди:
«Халифалик ўттиз йил бўлади, сўнгра подшоҳлик ва амирликлар бўлади. Зеро, Пайғамбар ﷺ: «Мендан кейин халифалик ўттиз йил бўлади, кейин зўравон подшоҳлик бўлади», – деганлар Алий Пайғамбар ﷺнинг вафотларидан кейинги ўттизинчи йилда шаҳид қилинганлар. Муовия ва ундан кейинги раҳбарлар халифалар эмас, балки подшоҳ ва амирлардир».
Бу гапларни Тафтазоний шундай шарҳ қилади:
«Насафийнинг ушбу сўзлари муаммо пайдо қилади. Чунки Уммат ичидаги аҳлул-ҳал вал-ақдлар, яъни мужтаҳидлар Аббосий халифаларнинг халифа эканликларига, Марвонийлардан Умар ибн Абдул-Азиз кабиларнинг халифа эканликларига иттифоқ қилганлар. Халифалик ўттиз йил бўлади деб айтилган гапдан мақсад ихтилофдан, итоатсизликдан бирор нарса аралашмаган комил халифалик ўттиз йил бўлади; ундан кейин бундай ҳолат эҳтимол бўлади, эҳтимол бўлмайди, деган тушунчани ифодалаш бўлган. Бунинг маъноси хулафои рошидинлардан бошқа халифалар бўлмайди, дегани эмас. Негаки, Пайғамбар ﷺ: «Умматим ичида ўн икки халифа бўлади», деб айтганлар. «Халифалик ўттиз йил бўлади», деб айтилган ҳадисдан мақсад хулафои рошидинларнинг олиб борган ишларини улкан қилиб кўрсатиш ва улар бошқа халифалардан ахлоқда, бошқарув ишларида алоҳида фарқланиб турганликларини баён қилишдир. Шунингдек, тўғри йўлдаги халифалар пайдар-пай ўттиз йил ҳукм суришлиги, кейин бундай ҳолат эҳтимол қайтиб такрорланмаслигининг баёнидир».
Халифани тиклаш вожиблигига ҳамма мазҳаблар (Аҳли сунна вал-жамоа, Мўътазила, Имомия, Зайдия) ижмо-иттифоқ қилган. Улар орасидаги ихтилоф халифани тиклаш Аллоҳга вожибми, бандаларга вожибми, унинг далили нақлийми ёки ақлийми? – шунинг устида борган. Аҳли сунна вал-жамоа жамоаси шундай эътиқод қилади: Халифани тиклаш Аллоҳга эмас, бандаларга вожиб, унинг далили нақлийдир деб, Пайғамбар нинг ушбу ҳадисларини келтирадилар:
مَنْ مَاتَ وَ لَمْ يَعْرِفْ إِمَامَ زَمَانِهِ فَقَدْ مَاتَ مَيْتَةً جَاهِلِيَّةً
«Кимки ўз замонининг имом-халифасини билмай ўлса, у жоҳилият ўлимида ўлган бўлади».
Улар яна ўз фикрларига ушбу ижмони далил қилиб келтирадилар: Уммат Пайғамбар ﷺ вафотларидан кейин халифани тиклашни энг муҳим вазифа деб билган. Ҳатто бу вазифани Пайғамбар ﷺни дафн қилишдан олдинги ўринга қўйган. Ҳар бир халифа ўтгандан кейин ҳам худди шундай қилинган.
Улар қуйидаги гапни ҳам ўз фикрларига далил қилиб келтирганлар: Шаръий вожиботларнинг жуда катта қисми имом-халифага боғлиқдир. Насафий бу ҳақда шундай дейди: «Мусулмонларга шаръий ҳукмларни ижро қиладиган, ҳад (жазо чоралари)ни барпо қиладиган, мамлакат чегараларини ҳимоя қиладиган, мусулмонлар қўшинини тайёрлайдиган, уларнинг садақотларини йиғадиган, зўравонларни, ўғриларни, қароқчиларни тийиб қўядиган, жума ва ҳайитларни барпо қиладиган, фуқаролар орасида содир бўладиган келишмовчиликларни бартараф қиладиган, ҳуқуқлар устидаги гувоҳликларни қабул қиладиган, валийси бўлмаган етим-сағирларни уйлаб-жойлайдиган, ўлжаларни мусулмонлар орасида тақсим қиладиган, қисқаси, якка шахслар бажара олмайдиган ишларни адо этадиган имом-халифанинг бўлиши зарурдир. Ҳақиқий имомда қуйидаги сифатлар топилиши шартдир: мусулмон, ҳур, оқил, болиғ, одил, мусулмонларнинг бир жамоасининг унга розилик билан берган байъати орқали имом бўлган бўлиши; у Ислом калимасини олий қилишни, мусулмонларга ёрдам беришни, у туфайли мусулмонларнинг моллари, жонлари, обрўлари омонликда бўлиши, ушр ва хирожни шаръий йўллар билан жамлаб, уламоларга, хатибларга, қозиларга, муфтийларга, мударрисларга, толиби илмларга ва бошқа харажатларга байтул молдан олиб тақсимлайдиган бўлиши, мусулмонларга меҳрибон, раҳмдил, адолатли бўлиши лозимдир. Қайсики имом-раҳбар шундай сифатларга эга бўлмаса, у ҳақиқий имом-раҳбар эмас. Унга ёрдам бериш вожиб бўлмайди, балки унга қарши чиқиш, унга қарши кураш олиб бориш вожиб бўлади. Шунингдек, имом одамлар бемалол мурожаат қилишлари учун душмандан, золимлардан, мустамлакадан қўрқиб яшириниб олган бўлмай, очиқ бўлиши лозим. Токи раҳбарни тиклашдан кўзланган мақсад ҳосил бўлсин. Ва яна золимларнинг тузуми емирилгандан кейин, фасодлар тугаганидан кейин, замон ўнглангандан кейин чиқиши кутилаётган бўлмаслиги лозим. У сиёсий одам бўлиши, яъни мусулмонларнинг ишларини ўз фикри, илми ҳамда шавкат-қудрати билан тасарруф эта оладиган бўлиши, илми, адолати, истеъдоди ва шижоати билан аҳкомларни татбиқ қилишга, Ислом диёрининг чегараларини муҳофаза қилишга, мазлумларнинг ҳаққини золимлардан ундириб беришга қодир бўлиши лозим».