ЕИ Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилишга 40 миллион евро ëрдам ажратади

730
0

ЕИ Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилишга 40 миллион евро ëрдам ажратади

 Европа Иттифоқи Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш учун 40 миллион евро ëрдам ажратадиган бўлди.

 Тошкент ҳукумати билан бу ҳақда келишув имзоланганини Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Эдуард Стрипрайс расмий сайтида хабар қилди.

 ЕИ молиявий ëрдами ҳукуматнинг 2020–2030 йилларга мўлжалланган янги давлат стратегияси¸ хусусан¸ ер ислоҳотлари¸ фермерларга маслаҳат бериш ва қишлоқ хўжалигига янги инновацион технологияларни жорий қилишга сарфланиши кўзда тутилмоқда.

 6 март куни Ўзбекисон президенти қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилишга қаратилган иккита қарор қабул қилди.

 Бу қарорлар билан 2020 йилдан бошлаб давлатнинг пахта ва ғалла харид нархини белгилаши¸ фермерларга давлат буюртмаси бериш каби бозор иқтисодига зид бўлган советча бошқарув услубидан воз кечиш белгилаб берилди.

Изоҳ:  Марказий Осиё, шунингдек Ўзбекистон ҳам, Европанинг ташаббуси билан ота-боболаримиздан қолган қишлоқ хўжалигига алоқадор фикрий бойликларимизни йўқотиб боряпти.

 Ғарб оламини бошқариб бораётган капиталистик ҳазорат моддий манфаат олдида ҳеч қандай диний, миллий, инсоний қадриятларни инобатга олмайди.

 Европа Ўзбекистонни бутун аграр сиёсатини фалаж, мутлоқ қарам ҳолатига олиб боряпти. Улар минтақанинг деярли бутун агросиёсатидаги полиз маҳсулотларининг уруғчилик тармоғини ва боғдорчиликда кўчат ишлаб чиқиш механизмини ҳамда агротехника ва уларни етиштириш механизмларини ўз таъсирлари остига олиб келишяпти. Бирорта деҳқон уларнинг гени ўзгартирилган уруғларисиз деярли бирорта полиз маҳсулотини етиштира олмай қолди. Бу ҳолат қишлоқ хўжалигининг ҳам Ғарб оламига қарам ҳолатга тушиб бораётганини англатади.

 Абдураззоқ Мўъмин

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here