Халифаликсиз 99 йил
Йил ҳисобини барчамиз яхши биламиз, бу йил 2020-йил. Шу билан бир вақтда мусулмонларнинг бундан фарқ қилувчи ўзига хос йил ҳисоби бор. Бу ҳижрий йил. Масалан бу йил ҳижрий 1441-йил.
Маълумки, бизнинг ўқув дастурларимизга исломий сақофат киритилмаган. Шу сабабли Ислом тарихини деярли билмаймиз. Исломий адабиётлардан тарихнинг баъзи жиҳатларинигина мустақил ўқиб олганмиз. Вақдан фойдаланиб мана шу исломий йил тарихига бир оз тўхталиб ўтайлик.
Юқорида айтганимиздек, баъзи адабиётлардан мусулмонларни Маккадан Мадинага ҳижрат қилганларини ўқиганмиз. Шунингдек, ҳижрий йил Умар розияллоҳу анҳу халифалиги даврида, саҳобалар ижмоси билан мана шу ҳижрат кунидан бошлаганини биламиз. Бироқ, мана шу адабиётларда бизга ошкор қилингандан бошқа, яширилган ҳақиқатлар ҳам бор. Сабаби, бугунги кунда давлатлар томонидан рухсат берилган китоблар ЮНЕСКО “элагидан” ўтади ва бу ташкилот рухсат бермаган маълумотлар бу китоблардан олиб ташланади. Демак, шу ҳижратга тааллуқли бир ҳақиқатга эътиборингларни бурмоқчимиз.
Йил ҳисобини белгилашда саҳоба розияллоҳу анҳумлар турли таклифлар билдиришди. Айримлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам туғилган кунини таклиф қилишса, баъзилари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг пайғамбар қилиб юборилган кунини таклиф қилишди. Баъзилари эса у зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот эган кундан бошлашни айтишди. Охир-оқибат улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳижрат қилган кундан бошлашга ижмо қилишди. Демак, шу нуқтага яхшироқ эътибор беринг, бу кун қандай кун эди? Бу кун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Маккадан Мадинага кўчиб ўтиши билан Мадинада Исломий давлат тикланган кун эди!!!
Ҳа, мусулмонларнинг бундан бошқа ҳам муқаддас кунлари бор бўлиб, улар ҳам йил ҳисобининг боши қилиб белгиланмади. Масалан, Қуръонни нозил бўлиши, Исро ва Меърож куни, қибланинг ўзгариши, рамазон рўзасини фарз бўлиши ва бошқалар. Яна мусулмонларнинг булардан бошқа машхур кунлари бор эди, булар ҳам йил ҳисобининг бошланиши қилиб белгиланмади. Масалан, Бадр жанги, Макка фатҳи, Аллоҳнинг аҳзобга қарши нусрат бериши, Табук жангида Аллоҳнинг пайғамбарига Румга қарши бир ойлик масофадан туриб қурқув билан нусрат бериши ва бошқалар. Булардан, бу ижмода саҳоба ролияллоҳу анҳумлар Исломий Давлат барпо этилган кунга алоҳида эътибор беришгани маълум бўлади.
Исломи Давлат дегани бу – Исломнинг тўлиқ татбиқ қилиниши дегани. Яъни, бу давлатда унинг ақидаси исломий ақида бўлади ва унда шаръий ҳукмлар тўлиқ татбиқ қилинади, шунингдек, давлат Исломни бутун оламга даъват ва жиҳод йўли билан олиб чиқади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этганларидан кейин давлатни Хулафои рошидинлар, яъни, тўғри йўлдаги халифалар деб танилган улуғ инсонлар бошқарди.
Хулафои рошидинлар ҳақида кенгроқ маълумотга эга бўлишингиз учун бугунги кунда ҳам катта имконият бор. Агар излансангиз, уларни ҳақиқатдан ҳам рошид халифлар бўлганини кўрасиз.
Хулафои рошидинлардан кейин давлатни уммавий халифлар бошқаришди. Уларнинг айримларини халифа сифатида қилган баъзи ишларини айтиб ўтамиз.
5-уммавий халифа Абдулмалик Марвон почта алоқасини йўлга қўйди. Олтин тангалар босиб чиқарди. Эслатиб ўтамиз-ки, Исломий иқтисодий низомда пул сифатида олтин ва кумуш (яъни динор ва дирҳам) тизими татбиқ қилинади.
6-уммавий халифа Валид ибн Абдулмалик даврида биринчи шифохона қурилган. Қутайба ибн Муслим қўмондонлигида Бухоро, Самарқанд, Хоразм, Фарғона фатҳ қилинган. Муҳаммад ибн Қосим қўмондонлигида Ҳиндистон фатҳ қилинган. Ториқ ибн Зиёд қомондонлиги остида Андалусия фатҳ қилинган.
8-уммавий халифа Умар ибн Абдулазиз “хулафои рошидинларнинг бешинчиси” деб эътироф этилган.
Шундай қилиб (Андалусиядаги уммавийларни қўшмаганда) 14 уммавий халифа ўтди. Улардан кейин Аббосий халифалар бошқаришди. Улардан ҳам айримларининг халифа сифатида қилган баъзи ишларини айтиб ўтсак бўлади.
2-аббосий халифа Ал-Мансур Абу Жаъфар Бағдодга асос солган. Бағдод университетини қурган
3-аббосий халифа Ал-Маҳдий Муҳаммад ибн ал-Мансур асосий йўлларни қурган. Почта алоқаларини жуда яхши йўлга қўйган. Византияликлар мусулмонлар билан битим тузиб, жизя тўлашган.
5-аббосий халифа Ар-Рашид Хорун ибн ал-Маҳдий аббосийлар ичидаги энг машхурларидан бири бўлган.
Эътиборингларга халифа Хоруннинг бир макутибини хавола қиламиз. Византия императори Никифор битимни бузиб, Хорунга жизя тўламаймиз деб хат жўнатади. Шунда Хорун қуйидагича жавоб йўллайди” “Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мўъминлар амири Хорун ар-Рашиддан Рум кўппаги Никифорга. Эй кофир аёлнинг ўғли, мен сенинг хатингни ўқидим. Жавобни бўлса қулоғинг билан эшитмасдан, ўз кўзинг билан кўрасан…”. Айтганидек, кўп ўтмай Никифор Хоруннинг қўшинини ўз кўзи билан кўрди…
7-аббосий халифа Ал-Маъмун Абдуллоҳ ибн Хорун ар-Рашид адабиёт ва илмга жиддий эътибор берган. Бағдодда Байту-Ҳикмани барпо этган.
8-аббосий халифа Ал-Мўътасимбиллаҳ Муҳаммад ибн Хорун ар-Рашид воқеасидан бир мисол келтирамиз. Ўша вақтда Византияга қарашли Амурия деган шаҳар бўлган. У ердаги бир кофир бир муслима аёлнинг рўмолини юлиб олади. Шунда зулм кўрган аёл “Эй Мўътасим, қаердасан” деб нидо қилади. Бу гап халифага етиб келади. Хабар тунда келган бўлса, эрта тонгда халифа қўшинини бошлаб йўлга тушади. Амурияга бориб, шаҳар ҳокимидан аёлга зулм қилган аҳмоқни жазолашни талаб қилади. Ҳоким бунга рози бўлмаганидан кейин, шаҳарга ҳужум қилиб уни фатҳ қилади.
Шундай қилиб, аббосийлардан 37 халифа ўган (Мисрдаги аббосиларни ҳисобламаганда).
Улардан кейин халифаликни усмонийлар давом эттиришди
2-усмоний халифа Сулаймон Балқон ўлкаларни фатҳ қилган. Австрияга қадар етиб борган. Қонун ва шарият ҳукмларини девон қилиб ёздириб, Қонуний номини олган.
Шу ўринда 26-усмоний халифа Абдулҳамид II ҳақида тўхталиб ўтиш зарур.
Султонимиз ҳокимиятга ҳижрий 1293 йил, милодий 1876 йилда ўтирди. У пайт давлат анархияга тўла бўлиб, ички ва ташқи жиҳатдан ғоят ёмон, беқарор аҳволда эди. Бу вақтда Европа Усмоний давлат ишларига ҳар қачонгидан кўпроқ аралашадиган бўлди, унга айрим Исломга зид қонунларни зўрлаб ўтказди, Европа консулликлари заҳарли фикрларни тарқата бошлади, миссионерлик мактаблари ўз талабаларини Усмоний давлат фуқаролари орасидаги низони яна-да кучайтиришга сафарбар қила бошлади. Европа давлатларига малайлик қилаётган йирик зиёлилар ва давлат мулозимлари Европа конституцияларидан олинган конституция татбиқ қилинишини талаб қиладиган бўлишди. Улар Франция қўзғолони мафкураларидан ва баъзи Европа давлатлари тузумларидан таъсирланиб, Усмоний давлатдаги заифлик сабаби унинг шаръий аҳкомларни татбиқ қилаётганидадир, деб ҳисоблашди. Аввал Рашид пошо, кейин Мидҳат пошо бошчилигидаги катта-катта мулозимлар диллари давлат тузумига тажовуз қилиш, унинг султонларини таҳқирлаш билан тўлди. Мидҳат пошо етакчилигида Ғарб конституцисини татбиқ қилишни талаб қилаётганлар сони кўпайди, султон Абдулҳамид олдида бундай бўрон олдида эгилиш ва улар талаб қилаётган конституцияни татбиқ қилишдан бошқа йўл қолмади. Бироқ орадан бир йил ўтиб, зудлик билан султон бундай ғайриилоҳий дастурни бекор қилди ва яна ҳаётий ишларни фақат исломий шариат бошқарадиган бўлди. Кейин бу ғарбпараст малайларни таъсирли ерлардан узоқлаштириб, катталари Мидҳат пошони Ҳижозга сургун қилди, пошо ўша ерда вафот этди.
Лекин Европа давлатлари султон Абдулҳамидни тинч нафас олишга қўймади. Ҳеч қанча вақт ўтмай, мазкур ғарбпараст мулозимларнинг қолган-қутган тарафдорларининг гижгижлови билан Россия ва Усмоний давлат ўртасида уруш аланга олди. Руслар ҳамда Болқоннинг насроний халқлари ва айрим Европа давлатлари бу давлатга қарши кўппаклардек ёпирилди… Руслар билан қўзғолончилар Болқоннинг катта қисмини ва Усмоний давлатинг баъзи шарқий қисмини босиб олди. Бу эса, машъум Сан-Стефано шартномаси имзоланишига олиб келди. Султон Абдулҳамид Усмоний давлат вакиллиги раиси олиб келган айни шартнома бандини ўқигач, йиртиб ташлади ва шартномага 1878 йил Берлин конференциясида ўзгартиш киритилди. Айни уруш ортидан Усмоний давлат Болқонни бой берди. Европа давлатларининг нақадар паст ва ҳасис эканлиги, Усмоний давлатга нисбатан ёмон ниятдалиги, уни йўқ қилиш учун барча бойликларини ташиб кетиш мақсадида экани Султон Абдулҳамидга ойдинлашди. Масалан, Европа Босния ва Герцеговинани олган бўлса, Россия Болқонинг шарқидаги баъзи ерларни олди. Кейин Британия Кипр оролини олди. 1881 йил Франция Тунисни, 1882 йил Британия Мисрни олди. Кейин Басрага жуда яқин келди. Саудиянинг Асир шаҳри билан Ямандаги баъзи шайхлар Усмоний давлатга қарши исён қила бошлашди. Давлат улкан қарзи туфайли жуда оғир аҳволда қолди ва баъзи Европа давлатларга имтиёзлар беришга мажбур бўлди.
Султон Абдулҳамид бу хавфни англади ва бутун куч-ғайратини давлатни ислоҳ қилишга сарфлади. Биринчи ишни давлат фуқаролари орасида бирлик пайдо қилишдан бошлади, сўнг араб тилини давлатнинг расмий тилига айлантиришга ҳаракат қилди. Бироқ – минг афсуски – давлатдаги катта мулозимлар ва уламоларнинг қаттиқ эътирозига учради ва бу фикридан воз кечишга мажбур бўлди. Кейин фуқарога яқин бўлди ва курдларни ҳимоя қилишга киришди, чунки уларнинг хавфсизлиги бутунлай бузилган эди. Шунингдек, давлат фуқаролари орасида ҳамда бошқа исломий юртлар аҳли орасида Халифаликни ҳурмат қилиш мафкурасини кенг ёйди. Натижада, ер юзини мағрибу машриқидаги мусулмон халқлар Халифалик шаръий ҳукмдир, мусулмонлар зиммасига халифага итоат қилиш ва насиҳат қилиш тушади, деб биладиган бўлдилар. Кейин султон барча мусулмонларни калималарини бир қилишга, сафларини баробар қилиб, Европадаги мустамлакачи тўймас давлатларга қарши туришга рағбатлантирди. Армияга келсак, султон уларни Германия ҳарбийлари қўлида замонавий ҳарбий машқлар ўргатиш орқали уларнинг ҳарбий ҳолатини жуда пухта тайёрлари. Шунингдек, Абдулҳамид султон Усмоний ҳарбий денгиз флотини ҳам дунёда иккинчи ўринни эгалловчи флотга айлантирди, биринчи ўринда инглиз флоти турар эди. Султон Абдулҳамид илмнинг нақадар муҳимлигини яхши биларди. Шу боис жуда кўп мадрасалар, олий ўқув юртлари ва ҳарбий билим юртлари очди. Давлатни оёқ-қўллини фалаж қилган ва иродасини тортиб олган давлат қарзларига келсак, султон улардан қутулиш схемасини ишлаб чиқди ва бир неча йил ўтиб-ўтмаёқ давлат қарзини тўртдан уч қисмини узишга муваффақ бўлди, буни душманлари ҳам эътироф этди, ҳайрон қолишди. Султон давлат тараққиётга эришиши ва ўзининг чор атрофини назорат қилиши учун транспорт масаласининг нақадар муҳим эканини яхши тушунарди. Шу сабабдан буюк темир йўл линияси лойиҳасини бунёд этди. Истанбул-Басра линияси лойиҳаси билан Ҳизож темир йўл лойиҳаси ушбу муваффақиятли лойиҳаларга ажойиб мисол бўлади. Султон роҳимаҳуллоҳ Истанбулни Санъо билан боғлашни истарди. Унинг даврида Истанбулдан Мадинаи Мунавварагача темир йўл линияси қуриб битказилди. Аммо афсуски, бу линия фақат бир неча йил ишлади, холос. Чунки Британия ва унинг “Катта араб қўзғолони” аъзоларидан иборат малайлари ёрдамида зудлик билан бу темир йўли бузиб ташланди ва ҳатто ҳалигача у ишламай турибди.
Кофир давлатлар Усмоний давлатга қарши тил бириктиришларини янада кучайтиришди, султон Абдулҳамидни тахтда ағдаришга бел боғлашди. Британиянинг ўша вақтдаги ташқи ишлар вазири раислигида йирик давлатлар конференция ўтказиб, Усмоний давлатни бўлиб олишга келишишди.
Кофир давлатлар Усмоний давлатга қарши тил бириктирувларини яна-да кучайтиришди, султон Абдулҳамидни тахтдан ағдаришга бел боғлашди. Британиянинг ўша пайтдаги ташқи ишлар вазири раислигида йирик давлатлар конференцияси ўтказилди ва унда Усмоний давлатни бўлиб олишга қарор қилишди. Тез орада Усмоний давлат тепасига “Бирлик ва Тараққиёт” партиясини олиб чиқишга ва у орқали 1909 йилда султон Абдулҳамидни тахтан бўшатишга муваффақ бўлишди.
Кейинчалик бу иш катта хато бўлганини унга қарши чиққанларнинг ўзлари ҳам тан олишган масалан, “Бирлик ва Тараққиёт” партиясининг муфаккири Ризо Тавфиқ бундай деган: Биз “султон золим”, “султон мажнун”, деган гапларни айтдик. Султонга қарши қўзғолон кўтаришимиз керак, дея унга қарши чиқдик. Ухлаётган фитнани уйғотдик. Эй асрнинг буюк сиёсатчиси, сиз (Абдулҳамид) асло мажнун эмасдингиз. Аксинча, биз жинни эканмиз. Биз нафақат жинни, балки соғлом ахлоқдан маҳрум пасткаш, ёвуз ва аҳлоқсиз эканмиз.
Абдулҳамидга қарши тил бириктирганларнинг каттаси Анвар пошо: “Биз сионистлар қўлида қўғирчоқ бўлган ҳолда инқилоб қилдик, аҳмоқ эканмиз”, – деган.
Султон Абдулҳамидни тахтдан ағдаришгач, унинг ўрнига Муҳаммад Рашодни ўтқазишди. Муҳаммад Рашоднинг қўлида салтанат деярли йўқ эди. Кўп ўтмай Биринчи жаҳон уруши бошланди.
Биринчи жаҳон уруши бошланиши олдидан Абдулҳамид олдига Анвар пошо келди. Абдулҳамид унга давлатнинг бу урушда асло қатнашмаслиги кераклигини уқтирди. Ўзининг бутун ҳаёти давомида Европа давлатлари ўртасида катта бир уруш чиқишидан ва уларнинг бирбирларини парчалашларидан манфаатдор бўлганини, Усмоний давлатни эса урушдан узоқ тутганини, бу вақт давомида давлат қаддини ростлаб олиб, ёшларини қайта тарбиялаб етиштирганини пошога маълум қилди. Лекин айни партия орасидаги инглизпараст малайлар бунга рози бўлмади.
Биринчи Жаҳон уруши оқибатлари аён бўлгандан сўнг қамоқда Абдулҳамидни яна Анвар пошо зиёрат қилди. Султонга “Бирлик ва Тараққиёт” партиясининг Истанбулдан чиқиб кетишга қарор қилганини билдирди. Султон унга бундай деди: “дўстларинга айт, Аллоҳ учун Истанбулдан зинҳор чиқа кўрмасинлар. Чунки биз Византия императори Константин XIдан қудрат ва шижоат жиҳатидан кам эмасмиз. 1453 йили Муҳаммад Фотиҳ – Аллоҳ рози бўлсин –Константинополни фатҳ қилганида, бу император охирига қадар курашган”. Қаранглар, султонимиз қандай позицияни намоён қилган.
1918 йил Аллоҳ Таоло уни Ўз даргоҳига чақириш неъмати билан сийлади. Аллоҳ султонимизга инглизлар, уларнинг иттифоқчилари ва малай ифлос Мустафо Камоллар томонидан дунёнинг энг катта юрти бўлмиш Халифалик пойтахтида бузғунчилик қилинганини кўрсатмади.
Шу тарзда, ҳеч қандай алоқаси ҳам, фойдаси ҳам бўлмаган бу урушга Усмоний давлат ҳам кириб мағлуб бўлди. Кейин ғолиб давлатлар ўртасида Сайкс-Пико шартномасида Усмоний давлат бўлишиб олинди. Британия Мустафо Камолни етиштириб чиқариб, у орқали сохта ғалабалар ясади, бу кимсага Халифаликни йўқ қилиш ва Туркияда Исломнинг изини ҳам қолдирмай ўчириш, Усмоний давлатнинг – Онадўлидан ташқари – барча ерларини душманга топшириш вазифасини топширди. 1924 йил Халифалик бутунлай йўқ қилинди ва Туркия республикаси, деган нарса ташкил топди. Мусулмонларнинг сўнги халифаси Абдулмажид II мамлакатдан чиқариб юборилди.
Шу тарзда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мелодий 622-йили Исломий Давлатни барпо этганларидан бошлаб, бу давлат ҳижрий 1342-йил, мелодий 1924-йилга қадар Исломни татбиқ қилиб келди. Шу вақт мобайнида Уммат халифасиз яшамади. Чунки, улар 3 кундан кечктирмай халифа сайлаб олиш фарз эканлигини билишган. Аммо, 1924-йили Халифалик қулатилганидан бери бу фарз ҳар бир мусулмоннинг зиммасида турипти. Сабаби, ўшандан буён 3 кун эмас, 99 йил ўтди.
Бу фарз зиммамиздан соқит бўлиши учун Халифалик давлатини қайта барпо этишда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўрсатиб кетганларидек фаолият олиб бориш зарур. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинада давлат барпо этгунга қадар фақат фикрий-сиёсий кураш олиб борганлар. Курашнинг сўнги босқичида давлат тикланган. Ҳозир мана шу йўлда Ҳизб ут-Таҳрир исломий сиёсий партияси фаолият олиб бормоқда. Шундай бўлсада ҳозирча давлатимиз қайта тиклангани йўқ.
Бу йил ҳижрий 1441-йил… Бу йил Халифалик қулатилганига 99 йил тўлди…
Ҳизб-ут-Тахрир – Қирғизистон