Демократия саробдан бошқа нарса эмас худди Аллоҳ Таоло

818
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Демократия саробдан бошқа нарса эмас худди Аллоҳ Таоло

كَسَرَابٍ بِقِيعَةٍ يَحْسَبُهُ الظَّمْآنُ مَاء

«… Саҳродаги саробга ўхшайди, ташна одам уни сув деб ўйлар» дегани кабидир

«Сафир» газетасида Тунис парламенти депутати Сафи Саиднинг ижтимоий тармоқдаги ўз саҳифасида нашр қилган мақоласи чоп этилди. Сафи Саидга кўра, Тунис Республика президенти буйруғи асосида икки ҳукумат томонидан талашилмоқда ҳамда бу ҳукуматлар парламент ҳокимиятидан узоқ. Биринчиси ҳукм юритишга яроқсиз ҳукумат бўлса, иккинчиси халқ депутатлари кенгаши ишончига эга бўлмаган ҳукуматдир. Чунки Саиднинг фикрича, бу иккинчи ҳукуматнинг на бирор вазифаси бўлсин, на ишлари. Қизиғи шундаки, баъзи томонлар яна бир учинчи ҳукумат тузиш тўғрисида ҳам ўйлаяпти. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти томонидан нашр қилинувчи Таҳрир журналида бундай дейилади:

Янтоқдан узум етиштирмоқчи бўлаётган хом хаёллар бугун қумдан қаср қуришга уринишяпти. Худди собиқ сохта сайловлар каби, бугунги ушбу қум қасрлар ҳам аста секин емирила бошлади. Чунки аввалги сайловлар сел ювиб кетадиган ерларга қурилиб, емирилиб битган эди. Фақат бу сафар сароб эртароқ кўзга илинди, яъни, мансабпарастлар кўзлаган курсиларига ўтиришни кутиб ўтиришмади ва бу билан сайлов қутиларига шошилувчи кишилар умидини пучга чиқаришди. Инсон ўйлаб топган тузум ҳамда давлат арбоблари бўлишга тақлид қилган кимсалар бор экан, ҳар доимгидек, улар курсилар ва папкалар устида жиққамушт бўла бошлашди. Ҳабиб Жамалий ҳукумати йиқилиши биланоқ «президент ҳукумати», деган нарсани тиклашди ва яна хомхаёллар улардан яхшилик кута бошлашди, муваққат бош вазир билан йиғин ўтказишлари биланоқ ўлжалар тақсимлана бошлади, ҳатто улар ўртаси бўлиниб кетди, қўзғолон руҳи ғойиб бўлди, юртнинг олий манфаатлари сўнди, еб тўймас партия ва шахсларнинг ўткир тишлари кўринди…

Демак, уларнинг ҳукумат тузиш устида музокаралари ва маслаҳатлари, шундай бир таклиф ва машғулотлардан иборатки, уларни фақат демократия фолбинлари билан илмонийлик ва тараққиёт сафсатачилари тушунишади, холос.

Роя газетасининг 2020 йил 26 феврал чоршанба кунги 275-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here