Ал-Ваъй гуруҳи Халил шаҳри университетида Трамп келишувига қарши намойиш ўтказди

619
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ал-Ваъй гуруҳи Халил шаҳри университетида Трамп келишувига қарши намойиш ўтказди

Маълумки, Трамп келишуви Фаластин ва унинг аҳлига қарши тил бириктирувлар ва хоинона келишувлар кўпаяётган бир вақтда, ушбу муборак Фаластин заминига оид муҳим бўғимларни нишонга олган. Шу эътибордан, Ҳизб ут-Таҳрирнинг талабалар доирасидаги Ал-Ваъй гуруҳи Халил шаҳри университетида талабаларнинг диққатга лойиқ иштироклари манзарасида Трамп келишувига қарши намойиш ўтказди.

Таъкидлаш лозимки, намойишда қилинган маърузада муҳим масалалар ҳақида сўз юритилди, жумладан:

Агар Халифалик давлати ва унинг сон-саноқсиз қўшини бўлмаганда эди, Байтул Мақдис фатҳ қилинмаган ва Ислом салтанатига бўйсундирилмаган бўлар эди. Чунки Байтул Мақдисга Исломни олиб кирган ва у ерни қудрат минорасига, Шом юртларининг марказига айлантирган Ислом қўшинидир.

Агар Салоҳиддин Айюбий роҳимаҳуллоҳ Халифаликнинг бирлиги йўлида ҳаракат қилмаганда эди ҳамда душманлар қалбига қўрқув соладиган ва уларни шайтон васвасасига солиб қўядиган буюк армияни ҳаракатга келтирмаганда эди, Фаластинни салибчилардан озод этолмасди.

Халифа Абдулҳамид II роҳимаҳуллоҳ замонида Фаластинни босқинчилик ва заволдан сақлаб, ҳимоя қилган Халифалик ва унинг армияси эди».

Маъруза сўнггида талабаларга қуйидагилар ёритилди:

«Фаластин масаласи исломий масаладир. Унинг замини то қиёмат кунига қадар Ислом Уммати мулки бўлиб қолади. Уни озод этмоқ, Умматнинг энг биринчи сафдаги фарзандлари вазифасидир. Бирор дастак билан ушбу заминнинг бир қаричидан воз кечиш ҳам ҳаромдир. Шундай экан, Уммат жинояткор кофирларнинг муборак Фаластин заминига қарши тўқиётган тил бириктирувлардан ташвишланишига ҳожат йўқ.

أَفَمَن يَمْشِي مُكِبّاً عَلَى وَجْهِهِ أَهْدَى أَمَّن يَمْشِي سَوِيّاً عَلَى صِرَاطٍ مُّسْتَقِيمٍ

«Ахир юз тубан (яъни оёғининг остидан ўзга ёққа қарамасдан) юрадиган кимса Ҳақ йўлни топгувчироқми ёки қадди рост ҳолида тўғри йўлда юрадиган кишими?!» [Мулк 22]

Фаластин яқинда нусрат ва озодликка эришажаги ваъда қилинган. Бу ё бугун Умматнинг уни қизғанувчи армиялари қўли билан ёки яқинда Аллоҳ изни ила барпо бўлажак Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик армияси қўли билан амалга ошажак.

فَإِذَا جَاء وَعْدُ الآخِرَةِ لِيَسُوؤُواْ وُجُوهَكُمْ وَلِيَدْخُلُواْ الْمَسْجِدَ كَمَا دَخَلُوهُ أَوَّلَ مَرَّةٍ وَلِيُتَبِّرُواْ مَا عَلَوْاْ تَتْبِيراً

«Қачон кейинги (бузғунчиликнинг) вақти-соати келганида, (улар яна) юзларингизни қаро қилишлари, аввалги сафар кирганлари каби Масжидул (Ақсо)га кириб, (уни топташлари) учун ҳамда ўзлари эгаллаб олган (барча) ерларни вайрон этишлари учун (яна душманларингизни сизларнинг устингизга юборурмиз)» [Исро 7]

Маъруза чоғида бундай сўзлар битилган плакатлар кўтариб турилди: «Сизнинг масалангиз Исломдир. Чунки куч-қудратингиз манбаи ҳам, Роббингиз ризосига элтувчи ҳам Исломдир. Ислом билан дунёни бошқарасиз, у билан кенглиги еру самога тенг жаннатни мерос қилиб оласиз», «Фаластин Ислом Умматига сиз менинг аҳлимсиз, сиз мени қутқарувчисиз, дея ҳайқирмоқда».

Роя газетасининг 2020 йил 26 феврал чоршанба кунги 275-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here