بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Фаластин режими Трамп келишувига норозилик билдирганларни ўғирлаб кетмоқда ва қамоққа олмоқда
Фаластиндаги мустабид режим хавфсизлик хизмати Ҳизб ут-Таҳрир аъзоси Байтлаҳмдаги Артос шаҳарчасидан бўлган устоз Холид Ояшни ўғирлаб кетди. Хавфсизлик хизмати ходимлари ўрта мактабда ўғил болаларга араб тили бўйича мударрислик қилувчи устозни 2020 йил 17 феврал душанба куни катта кўчадан енгил машинага тиқиб олиб кетишди. Олиб кетилгандан сўнг режим устозни 24 соат ҳибсда сақлаб, прокуратурага ҳавола қилди, прокуратура уни Ариҳа турмасига юборди. Шубҳасиз, бундай қилмиш билан режим ўзи оғиз кўпиртириб мақтанувчи қонунини очиқдан-очиқ ўзи бузди. Ўз навбатида, Ариҳа прокуратураси устознинг адвокатларига билдирув тақдим этмасдан уни 15 суткага қамади.
Фаластин режими шу билан ҳам кифояланмади. Устознинг укаси Муҳаммад Ояшни ҳам акасини суриштириб борганда қамоққа олди ва 24 соат ҳибсда сақлаб, сўнг уни Ариҳа турмасига юборди ва уни ҳам 15 суткага қамади.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Фаластиндаги матбуот бўлими аъзоси муҳандис Боҳир Солиҳнинг айтишича, Фаластин режими Ҳизб ут-Таҳрирнинг етти нафар аъзосини матбуот баёноти тарқатишлари ортидан қамоққа олган: Тулкарм шаҳридан иккита, Байтлаҳм шаҳридан иккита, Рамаллоҳ шаҳридан битта, Набул шаҳридан битта, Жаниндаги Силат шаҳарчасидан битта. Ҳизб ут-Таҳрир – Фаластин матбуот бўлимининг ушбу баёнотида режимнинг Трамп келишувига қарши чиқаётгани бўйича иддаолари ёлғон эканлиги, бунга унинг ўтган шанба куни Жанин шаҳрида айни келишувга норозилик сифатида Ҳизб томонидан уюштирилган намойишни бостиргани далил экани айтилган.
Режимнинг айни қамоққа олишлардан ташқари, Трамп келишувига қарши ўтган шанба Ҳизб томонидан уюштирилган мазкур намойишни ҳам бостирганлиги шунга далолат қилмоқдаки, у ҳақиқатдан Фаластин аҳлига қарши тил бириктиришда давом этмоқда. Чунки келишувга қаршилигини иддао қилаётган бўлса-да, бироқ уни барбод қилишга ҳаракат қилмаяпти, уни қоралаганларни қамаяпти, деди Боҳир Солиҳ.
Сўнг Боҳир Солиҳ Фаластин режимидан Ҳизб ут-Таҳрир йигитларини зудлик билан озод этишни талаб қилди ҳамда уни ҳар қандай таслим бўлиш ва ён бериш лойиҳаларига эътироз билдирган одамларнинг шаръий ва қонуний ҳуқуқларини поймол қилиш оқибатидан огоҳлантирди.
Роя газетасининг 2020 йил 26 феврал чоршанба кунги 275-сонидан